Пятница, 29.03.2024, 16:16
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

САРАТОН НЕГА КЎПАЙМОҚДА?

Cавол.Кейинги пайтда саратон касаллиги кўпайиб  бормоқда.Бунга фақат экология сабаб бўляптими?           Раҳимжон, Сариоғоч тумани.
Жавоб.Фақат экология эмас.Лондон онкология касалхонаси жарроҳи д-р Герберт Сноу маълум қилади:"Мен аминманки, тахминан 80% онкологик беморларнинг ўлимига - уларга қилинган инокуляция ёки вакциянация сабабдир. Яна шуниси яхши маълумки, вакцинация жиддий ва даволаб бўлмайдиган юрак касалликларига олиб келади".30 йил давомида саратон касалини ўрганиб келган д-р Деннис Тернбулл айтади:"Маълум қиламанки, бемор қонига юборилган дастлабки ва кейинги такрорий вакциналар кўп ҳолларда хавфли ўсмаларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратади. Бунга менинг ҳеч шубҳам йўқ".Хулосани ўзингиз чиқаринг.http://uz.islambio.com/?p=125
Савол.Ўтган сонда псориазни даволаш ҳақидаги жавобинглардан қониқмадик.Псориазга йўлиққан одамга нима истеъмол қилиш мумкин, нима мумкин эмас.
                                     Ўткирбек, Чимкент шаҳри.
Жавоб.Касаллик албатта парҳез қилишни тақозо қилади. Айниқса, спиртли ичимликларни мутлақо истеъмол қилмаслик лозим. Сабзи, сельдер, петрушка, шпинат, қизил лавлаги ва бодрингни ҳар куни, албатта, истеъмол қилиш керак бўлади.1.Даволаниш жараёнида вақтинча қовурилган, ёғли овқатлар, кабоб, қази, тухум ва сут истеъмол қилиш мумкин эмас.
 2.Дўкон ширинликлари, қандолатчилик маҳсулотлари, кофе, какао, музқаймоқ мумкин эмас.
 3.Асал, қатиқ, творог, сариёғ мумкин.
 4.Ҳамма мевалар (қуруғи-ю ҳўли)мумкин.
 5.Ҳамма сабзавотлар, полиз маҳсулотлари мумкин.
 6.Фақат суви қочган нон, қаттиқ нон мумкин.
 7.Қўй ёғи, гўшти, мол ёғи мумкин эмас.
  Савол.Ёшим 16 да.Яхши кийинмайсан, деб синфдош қизлар мазах қилишади.Уйдаги ҳаёт зерикарли.Мен қачон бахтли бўламан?Дилноза, Сўзоқ тумани.
    Жавоб.Аввало, бу дунёга келганингни ўзи бахт.Бу дунёга Оллоҳ томонидан яратилган онгли мавжудот--инсон бўлиб келганингни ўзи бахт.Ота онагни кулиб турган юзини кўриш бир бахт.Яқинларинг билан тинч-омонликда кўришиши бир бахт."Доим тинч бўлгин, омадингни берсин, болам" деган сўзни эшитиш бахт.Олдинда сени не-не бахтлар кутиб турибди.Оила қуриш, фарзандингни биринчи бор ойи ё дада дейишининг ўзи бир бахт.Ёруғ дунёни кўриш ва атрофни эшитиш бахт.Буларнинг бахт эканини тан олмаслик  нодонлик бўлади, Дилнозахон.
                      Савол.Қозоғистонда аёлларнинг нафақага чиқиш ёши 63 га кўтарилди, дейишяпти.Қўшним телевизорда бу ҳақда эшитибди.Шу ростми?
                                                                     Оқила, Сайрам тумани.
Жавоб.Бу ёлғон маълумот.Бундай ҳужжат хали Парламентда тайёрланмаган.
Савол.Тери касаллиги яъни грибокни қандай даволайди?
Жавоб. Биз даволашни мақсад қилиб олмаймиз.Ўз-ўзини даволаш соғлиғингизга зарар етказиши мумкинлигини элатган ҳолда қисқача маълумот берамиз.
Тери касалликлари — тери ҳамда унинг ҳосилалари (тирноқ, соч)нинг патологик ўзгариши билан кечадиган касалликлар гуруҳи. Ташқи муҳитдаги биологик, физик ва кимёвий омиллар терида турли яллиғланишлар — дерматитлар пайдо бўлишига олиб келади. Булардан қавариш, бичилиш, совқотиш, куйиш кўпроқ учрайди. Тери касалликларига биологик омиллар: микроскопик замбуруғлар, бактериялар ва вируслар сабаб бўлади. Ички омиллар: маҳаллий инфекция ўчоғи бўлиши, ички аъзолар касалликлари, экзема, эшакем каби аллергик характердаги тери касалликларига олиб келиши мумкин. Организмда витаминлар етишмаслиги, шунингдек нерв ва эндокрин система фаолиятининг бузилиши, томирлар, қон яратиш органлари ва бошқанинг зарарланиши натижасида ҳам тери касалликлари юзага келиши мумкин. Замбуруғларни турини аниқлаш учун бактериологик текширув ўтказиш зарур. Бугунги кунда Республика Дерматология Марказида Микитик бўлимида бу каби касалликларни даволайдилар.
Савол.Менда оғиз ҳидланиши пайдо бўлди. Қандай қилиб бу касалдан халос бўлиш мумкин?        Т.Толибов, Туркистон.
Жавоб.Оғиздаги ҳид одатда, оғиз бўшлиғи гигиенаси бузилганда (тишлар нотўғри тозаланса ёки мунтазам тозаланмаса), яна тишда тошлар пайдо бўлганда вужудга келади. Шунинг учун оғизда бадбўй ҳид пайдо бўлса (агар ошқозон касаллиги белгилари бўлмаса), унинг сабабларини аниқлаш учун стоматолог маслаҳати керак бўлади. Агар ҳид сабаби кариес ёки пародонтоз бўлса, дарҳол оғизни чайқашни бошлаш керак. Бу борада сиз қуйидаги рецептлардан фойдаланишингиз мумкин: 1.Бир стакан сувга 20 томчи спиртли (10-15 фоизли) прополис (асалари муми) эритмаси билан оғизни чайқаб туриш керак. 2.Далачойнинг спиртли настойкасидан 20-30 томчисини бир стакан сувга солиб оғиз чайқаш ҳам яхши ёрдам беради. 3.Кунига тўрт маҳал овқатланишдан олдин қуйидаги настойдан ярим стакандан ичиб турилса, яхши фойда беради: 3 ош қошиқ янги ўрмон қулупнайи (земляники) ни 1 стакан қайноқ сувга солиб, 1-2 соат қўйиб қўйилади. Сўнгра настой сузиб олинади. 4.Иложи борича ҳар куни ярим стакандан ўрмон қулупнайининг баргидан тайёрланган настойни ичиб туриш керак. Уни тайёрлаш учун бир ош қошиқ барг устига икки стакан сув қуйилади ва узоқ қайнатилади. 5.Ялпиз, розмарин, мармарак, петрушка йиғмасининг настойи билан оғиз чайиб туриш ҳам яхши фойда беради.
Савол.9 ёшлик болани кг си қанча бўлиши керак? Лола,Тўлебий тумани.
Жавоб.9 ёшлик болани оғирлиги ўғил бола – 28.5 кг, қиз бола – 29 кг, бўйи ўғил бола – 133.4 см, қиз бола – 133см
Вопрос.Когда поступит вода из сибирских рек в Казахстан? Роза, г.Шымкент.
Ответ.Казахстан отверг идею бывшего мэра Москвы Юрия Лужкова повернуть сибирские реки вспять. распоряжением премьер-министра Казахстана Карима Масимова была создана специальная комиссия, которой было поручено оценить перспективы переброски рек. "После долгого изучения этого вопроса мы доложили премьер-министру, что разворачивать сибирские реки вспять и гнать воду из России в Казахстан нецелесообразно. И вопрос был снят с повестки", - рассказал  ученый Плеханов, занимающийся этим вопросом.
Савол.Сизнингча Яқин Шарқ араб мамлакатларида бўлаётган инқилобларни келтириб чиқарган сабаблар нималардан иборат? Дониёр, Сайрам тумани.
Жавоб.Сиёсатчиларнинг фикрича, бугунги даврдаги янгиланишларида. Бугунги кунларда араб дунёсида кўтарилаётган бу халқ ғалаёнлари, ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, озодлик учун бошланган курашнинг илдизи аслида минг йилликларга бориб тақалади. Шимолий Африка мамлакатлари ва Форс кўрфазидаги араб дунёси ўтган мана шу минг йилликлар давомида ҳақиқий озодлик нима эканлигини билмай келган.Халқ ҳокимияти, халқнинг иродаси ўрнига қандайдир шоҳлар, қироллар, амирлар ва ҳакозо ҳакозо "йўлбошчилар”, динни ўзига ниқоб қилиб олган манфаатпараст сохта уламолар ва шайхларнинг хоҳиш иродаси олдида ожиз ҳолда яшаб келганлар. Дунё бўйлаб кенг ёйилиб бораётган информациялар кўлами, дунёга чиқиш йўллари арабларни ҳам демократик жамият қуриш сари ундаган бўлса ажаб эмас. Ажаб эмаски, агарда дунё аҳлининг йирик бир қисми ҳур, озод, демократик давлатларда ўз хоҳиш иродаси билан яшаб келиши уларда мана шундай ҳаётга ҳавас уйғотган бўлса.
                                Савол.Иштаҳам йўқолди.Қандай даволанишни маслаҳат берасизлар?  Одил, Сайрам тумани.
Жавоб. Агар инсон организмида В1 витамини камайиб кетса, унда иштаҳасизлик юзага келади. Бу эса оғир касалликларни келтириб чиқариши ҳам мумкин.Қуйидаги шифобахш ўсимликлар иштаҳани очиш мақсадида қўлланниши мумкин.Таркибида В1 витамини кўпроқ учрайдиган дон дунлардан тайёрланган овқатларни кўп истеъмол қилиш керак. Сули дамламасини ичириш, арпа нонини едириш ҳам фойдадан ҳоли эмас. Янги қўй гўшти таркибида ҳам В1 витамини мавжуд.Олхўри меваси тез-тез истеъмол қилиб турилса, иштаҳа очилишида ёрдам беради. Овқатни ҳазм қилдиришда, ичакнинг қисқариши ва чўзилишини бир маромда тутиб туришда унинг шарбати ҳам фойдалидир, Ундан тайёрланган шарбат енгил сурги вазифасини ўтайди.
Савол .Врачлар менга камқонлик ташҳисисни қўйишди.У қандай келиб чивади?Ундан қандай қутулиш мумкин?
                                                                                                                    Машҳура, Туркистон шаҳри.
Жавоб. Темир етишмаслигидан келиб чиқадиган камқонликка аксарият ҳолларда қон йўқотиш сабаб бўлиши аниқланган. Оз-оздан узоқ вақт қон кетиб турганда (масалан, бавосил, бурун, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ҳайз қони) кўпинча камқонлик кузатилади.
Қора майиздан 100 грамм, ёнғоқ ва тоза асалдан ҳам шунча миқдорда олиб, майдалаб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра банкага солиб, қоронғи жойда сақланади ва кунига 3-4 маҳал овқатланишдан 10-15 дақиқа олдин бир чой қошиқдан истеъмол қилиб юриш фойдалидир.

Савол.Юздаги касалликларни даволаш ҳақида маълумот берсангиз.Соҳиба, Чимкент шаҳри.
Жавоб.Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари турлича. Парвардигор инсон боласини бекаму-кўст яратган. Одамнинг кайфиятини, соғлиғини унинг юз кўринишига қараб билиш мумкин. Юз мускулларининг аҳволи организмни ички дунёсини ойна каби кўрсатиб туради. Халқимиз ҳусн тўйда, муҳаббат кунда керак дейишади. Зеро хотин-қизлар учун орасталик, сарамжон саришталик табиатан мос жиҳатлар саналади. Аммо сиймони акс эттирувчи кўзгу кашф этилмасдан аввалроқ ҳам аёллар ҳар қандай шароитда ўзларига қараб олишни эплашган.
 Маълумки  қуёш юз терисига ўткир таъсир қилади. Хусусан, доғларни юзага чиқариб, сепкилларни намоён этади. Айрим кишилар ҳар қуни ёки кун ора эрталаб бошини ювиб ва яхши қуритмасдан кўчага чиқганда юз нервларини шамоллатиш ва бу юз қийшайишига, кўз қовоқлари тез-тез торайиб туришига, ҳар хил доғлар, тошмалар пайдо бўлишига ва оқибатда юз фалажига олиб келиши мумкин экан. Шамоллаш одамга шунчалик азоб бериши мумкин. Қанд касаллиги билан оғриган кишиларда юз фалажи бошқаларга қараганда кўпроқ учрайди. Асабнинг бузилиши салбий эмоция, оғир таъсирланиш ва мускулларнинг ғайри ихтиёрий ҳаракатларини юзага келтирувчи асосий сабаблардан ҳисобланади. Қизиғи шундаки, касаллик бошланган даврда киши кўп ишлаган, уйқуси яхши бўлмаган кунлари кўзи қисилади, ёки чакка мускуллари учади. Кишининг асаби бузилмаса, руҳан эзилмаса, тинч хотиржам юрса ўша кунлари юз учмаслиги мумкин.

Савол.Сўгал қийнаб юборди, ҳар хил муолажалар қилиб кўрдим, фойдаси бўлмаяпти.Ёрдам берсангизлар.Сўгал қурбақа ёки бақани ушласа пайдо бўлади, дейишади. шу ростми?
                                                                                        Собит, Сариоғоч тумани.
Жавоб.Сўгаллар, халқлар ўртасида тўқиб келинган уйдирмага мувофиқ қурбақа ёки бақани ушласа пайдо бўлмайди. Уларнинг пайдо бўлиши сабаби етарли ўрганилмаган. Айрим олимлар сўгалнинг пайдо бўлиши тери гигиенасининг бузилишидан деб ҳисобласалар, баъзилари невротик омилларга тақайдилар.
 Агар сўгаллар сизнинг асабингизга, ғашингизга тегаётган бўлса, улардан қутилиш мумкин. Мабодо уни бартараф этишга яшаш жойингиз атрофида дерматолог бўлмаса, халқ ўртасида қўлланиб келинган восита ва усуллардан фойдаланишингиз мумкин.Каланхоэнинг янги эзилган баргларидан майдалаб, сўгалга боғлаб қўйсангиз ҳам фойда қилади.Қончўпнинг (русчасига чистотел) поясидан чиқариб олинган сок билан кунига бир неча марта сўгалга суртиб турасиз.
Савол.Интернетда менинг имзоим ва шахсий гувоҳномамнинг тасвири берилибди, қаердан олишганини билмайман.Мен энди нима қилишим керак?  Марат, Чимкент шаҳри.
 Жавоб.Браузерга кириб, http://webmaster.yandex.ru/  манзилига хабар қиласиз, олиб ташлашади.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (01.11.2011)
Просмотров: 4304 | Комментарии: 4 | Теги: саволлар | Рейтинг: 1.8/5
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz