Суббота, 20.04.2024, 16:53
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ОТА ҚАМЧИСИ
                   ТУРМУШНИНГ МУШТЛАРИ
                                 ҚИЗ НОЛАСИ
    Қайси ота йиғламайди қиз узатса, дейилади бир қўшиқда.Лекин Аҳмад акага ёлғиз қизини узатиш насиб этмади.Олти ўғилдан кейин туғилган қизини Аҳмад полвон еру-кўкка ишонмасди.Ўғилларини ўз номига иснод келтирмайдиган қилиб тарбиялади.Оғир касалга чалингач, ўғилларини чақирди ва катта ўғли Маҳмуджонга тайинлади.
    --Укаларингга энди ўзинг бош бўл.Синглинг Анорнинг хафа қиладиган бўлсанглар, ҳаммаларинг эшитиб қўйинглар, гўримда тикка тураман.Бунинг учун жавобини сендан сўрайман, Маҳмуд.
    Бу вақтга келиб Аҳмад аканинг ўғиллари ҳаётда ўз ўрнини топишган, ҳаммаси юқори лавозимларда ишлар, биттаси таниқли фермер бўлса, биттаси туманнинг манаман деган тадбиркори.Ҳеч бири отасининг сўзини икки қилмаган.
    Анор институтни тугатиши билан  бир курсдошига турмушга чиқди.Отаси йўқ, турар жойининг тайини  йигитга турмушга чиқди, мен бир бадавлат оиланинг ўғлини мўлжаллаб юрган эдим, энди ўзидан кўрсин, деб катта янгаси Ҳалима   Маҳмуднинг қулоғига қуя бошлади.Отасининг феъл-атворини олган Маҳмуд бу гапларга эътибор бермади.Бир куни тунда  уйқудан чўчиб уйғонди, чироқни ёқди   ва ойнага қараб ҳайратдан қотиб қолди.Юрак уриши тезлашиб, қора терга ботиб кетди.Орқасига ҳозиргина қамчи билан ургандай из тушиб қолган, қамчининг изидан қон томиб турибди."Астофурулоҳ"ни қайта-қайта айтиб, бир пиёла сувни симириб ичди ва хотинини уйғотди.Хотини ҳам аввал ҳайратдан қотиб қолди, кейин кўзларига ишонмай, қон изларини қўли билан ушлаб кўрди.Тилдан қолгандай лом-лим дея олмади.Маҳмуд кўрган тушини эсига тушира бошлади.Тушида отаси ғазабланган ҳолда қўлида қамчи ушлаб турарди.Маҳмуд саломлашиши учун оғиз чмоқчи эди,отаси "Менинг гапларимни унутдингми, ярамас!" деб қамчи билан икки марта тушириб қолди ва орқасига қарамай кетиб қолди.
    Кейин нима гуноҳ қилган эканман, деб марҳум онасининг гапини ёдига туширди.
    --Сизларнинг ота-боболарингиз катта домла бўлган, тоза юриб-туришларирингиз, ишларингизга ҳаром аралашмасин.Ёлғон гапириш, зўравонлик қилишни ҳаёлингизга ҳам келтирманглар.Айнинқса, оталарингининг кўнглини оғритиб, ранжитманглар.Ота-боболарингнинг арвоҳини ранжитманглар.
    Эрталаб Маҳмуд укаси Фурқатга қўнғироқ қилди.
    --Укаларингга хабар қил ва ҳамма хотинлари билан  тезда бизнинг уйга етиб келсин..Ҳеч ким қолиб кетмасин.
                                                        ***
    Анор  турмуш ўртоғи Анвар билан мактабда  ишлай бошлашди.Эридан эрта ажраса ҳам ўғлини деб бошқа турмуш қурмаган Маърифат опа эпли келинидан рози.Бирон марта ҳам келиним деган эмас, "қизим" деб атайди.Феъл-атвори отасиникидан қолишмайдиган, "ушлаган жойидан кесадиган", қайсар бу қиз ҳақида одамлар "Турмушга чиқса уч кунда қайтиб келади"  деб ғийбат қилишган эди.Лекин, улар адашган экан.Уч болали бўлди, Анвар билан бирон марта сан-манга борган эмас.Анвар  бир куни  янги уй қуриш учун эскирган уйини бузишга киришиб кетди.Анор ишдан келиб
   --Дадаси, нима қиляпсиз? --деб сўради.
   --Анор, мен уйни бузяпман, Худо ҳоҳласа ўрнига янги уй қурамиз, --дея
 жавоб  берди Маҳмуд.
  --Ундай бўлса, уйга киринг, чой устида бу ҳақда гаплашамиз.
  Чой ичаётиб, Анор гап бошлади.
   --Иморат қуриш осон иш эмас.Сизни ишга солиб қўйиб, мен қараб тура олмайман.Бугун оғаларимга бориб айтаман,уйни Маҳмуд акамнинг қурилиш фирмаси қуриб беради,--деди.
  --Қизим, қудаларимизга иморат қуриб бер деб айтганимиз уят бўлар.Ундан кўра, ўзимиз ҳаракат қилганимиз яхши.
  --Ойижон, ундай деманг, менга уйни олти акам қуриб бермаганда ким қуриб беради?
  Эртасига Анор тўғри Маҳмуджон акасининг уйига борди.Янгаси совуқина саломлашгач, акасининг уйда йўқлигини айтди.Анор иккинчи акаси Фурқатнинг уйига борди.
   --Акаларимни ҳаммасини шу ерга чақирсангиз,--деди у.--Бир маслаҳатли иш бор.
   --Ҳозир уларнинг ҳеч бирини топа олмайсан, --деди Фурқат.--Ишинг бўлса, менга айтавер.
   --Майли, сизга айтсам, айтақолай, уларга гапимни етказарсиз.Менга шу ёзда куйган ғиштдан уй қуриб берсангизлар.Қишга қолмай киришимиз керак.
  Фурқатнинг бир нечта фирмаси, йирик-майда моллари бўлса ҳам бу гапдан шошиб қолди.Шу куни битта йилқисини йўқотиб қўйиб, аламини кимдан олишни билмай турган эканми, Анор кутмаган гапларни айтиб қолди.
    --Етимга тегаётганда сен биз билан бир оғиз маслаҳатлашдингми, энди келиб, уялмай-нетмай куйган ғиштдан уй қуриб бер дейсан.Пахса уй тешиб чиқадими?
    Анорнинг миясига яшин тушгандай бўлди.Акасидан бундай муомалани кутмаган эди.Лекин, дарров ўзини қўлга олди.
     --Мен шу вақтгача акаларим бор деб чучварани хом санаган эканман, акажон.Дадам тирик вақтида гапларингиз бошқача эди.Дадам ўлгандан кейин мени одам қаторидан чиқариб ташлаган экансизларда.Қолган акаларимнинг гапи ҳам шундай бўлса керак.Акалармга бориб  салом айтинг, мен энди сизлар учун ўлган қизман.Мен учун ҳам сизлар ўлгансизлар,--деб ўрнидан турди ва ташқарига қараб йўл олди.
   Бу гапларни ошхонада тинглаб турган янгаси  Гулмира Анорга пешвоз чиқди.
   --Ўзим айланай сиздан, бу нима деганингиз? Бир аччиғингизни менга  беринг , акангиз ўйламай гапириб қўйдида.Мен ўзим гаплашиб қўяман, сиз бирпас  ўтириб нафасингизни ростланг, --деб қўлидан ушлаб, юпата бошлади.
   --Йўлимдан қоч!--деб Анор қўлини тортиб олди ва бу хонадаондан чиқиб кетди.
   Маҳмуджонннинг эса бу воқеадан хабари йўқ эди.
   Олти оға-ини ва уларнинг хотинлари Маҳмуджоннинг уйида йиғилишди.Маҳмуджон "Анор келдими?" деб сўради.Бир дам сукунат қоплади, ҳамма бир-бирига қаради.Фурқат лом-лим демай ерга қаради.Унинг хотини Гулмира сукунатни бузди.
    --Қайноға, эрка қиз келди.Мана бу инингизга дардини айтди.Сизларга ҳам салом айтди,  деб бўлган воқеани оқизмай-томизмай гапириб берди.
     --Эрка қизимизни қаттиқ ранжитибсизларда. Мен ҳозироқ бориб оёғига йиқиламан,--деди катта янгаси Ҳалима.
   --Валдирамай ўтир жойингга,--деб ўтқазиб қўйди хотинини Маҳмуджон.--Энди фойдаси йўқ.Ё  синглимнинг феълини билмайсанми?
  Фурқат бирон нима демоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган эди, акаси ўтқазиб қўйди ва кўйлагини ечиб, қамчининг изини кўрсатди.Укалари ҳайрон бўлишди.
   --Ака, бу нима?Кимнинг иши бу?  
   --Танимаяпсизлами, отамнинг қамчисининг изи бу,--деб Маҳмуджон бўлган воқеани айтиб берди.
  --Астағфуруллоҳ! Отамизнинг арвоҳини ранжитиб қўйган эканмизда.Энди нима қиламиз?
   Ҳар кимдан ҳар турли фикр чиқди.Биттаси ҳам Маҳмуджонга ёқмади.
   Энг кичик укаси Ўктамжондан бир фикр чиқди.
    --Ҳозир Анор ҳеч бирмизни яқинига йўлатмайди, унинг феълини биламиз.Яхшиси, унга билдирмай ёрдам берайлик.Келинингизнинг бир дугонаси Анор тушган маҳаллада, борди-келдиси бор экан.Аҳволни тушунтирсак, у бизга ёрдам берса керак.Уйини тезлатиббитириб бераиз, кейин олдига юзимиз ёруғ бўлиб борамиз.
   Бу режа ҳамманинг кўнглидан чиқди.
   --Ундай бўлса, ҳозирданоқ ишга киришамиз, --деди Маҳмуджон.--Ҳаммамизнинг биринчи даржали ишмиз Анорнинг уйи бўлади.Лекин, унинг уйи қурилишига бизнинг алоқамиз борлигини сездирмаслигимиз керак.Акс ҳолда ҳаракатмизнинг ҳаммаси зое кетади.Шунинг учун эҳтиёт бўлинглар.--Шундай қарорга клиб, ака-укалар тарқалишди.
    Анорнинг ранги-атвори ўзгариб келганини қайнонаси кўрди ва нима бўлганини бирдан англади.Анор сир бой бермасликка ҳаракат қилди.
   --Ойижон, эртага шаҳарга бориб банкдан қарз оламан ва Оллоҳ насиб этса, ишни бошлаймиз,-- деди.
   --Оллоҳ Ўзи қўлласин, қароғим, --дея фотиҳа берди қайнонаси.Бу орада кичик янгасининг дугонаси Гавҳар келиб, Анорнинг режасини билиб олди ва бу ҳақда унинг акаларига етказди.
   Анор банкка келди.Банк бошлиғи билан учрашиб, иморат қуриш учун пул кераклигини айтди.Банк бошлиғи бир муддат сукунат сақлаб "Келинг, бундай қиламиз.Бизнинг банкнинг  қурилиш фирмаси билан  шартномаси бор.Сизга биз пул бермаймиз, сизнинг номингиздан қурилиш фирмаси билан шартнома имзолаймиз.Фирманинг бажарган ишига қараб, унинг ҳисоб-рақамга пул ўтказиб турамиз.Сиз фақат қурилиш қандай бораётганини назорат қилиб турасиз, холос.Қурилиш битгандан кейин қанча маблағ кетганини ҳисоблаб чиқиб, шу пулни сизнинг номингизга кредит ҳисобида ёзиб берамиз.Пулидан ўн йилда қутуласиз.Шу шартимизга рози бўлсангиз, ҳозирданоқ ишга киришамиз.
   --Албатта рози бўламан, --деди Анор.
   --Ундай бўлса, ҳужжатларингизни котиба қизга топшириб кетаверинг.
   Ташқарига чиққач, Анор ўйланиб қолди."Одамларга ҳайронман, банк деса юлғичларни кўз олдига келтиради.Мана, ҳамма ишни халқ манфаати учун қилишяптику.Нега унда биронта ҳам қоғозга қўл қўйганим йўқ?Балки, отамнинг руҳи қўллаётгандир мени" деб ўйлади.
  Банкнинг бошлиғи Маҳмуджон билан бирга институтда бирга ўқиган йигит экан, унинг айтган гапларини Анорга етказган эди, холос.
    Анорнинг уйи тез кунлар ичида қуриб битказилди.Икки қаватли уйнинг қурилиши унга анча арзонга тушди.Янги уйга энди кўчиб ўтамиз деб туришганида ака-укалари янгалари билан бирин-кетин машиналарида етиб келишди.Анор дарвоза олдида уларнинг йўлини тўсди.
     --Қани, тўхтанглар! Қандай келган бўлсанглар, шундай қайтиб кетаверинглар! Мен сизлар учун ўлган қизман, демаганмидим?--деб бақира кетди Анор.
    Шу пайт қайнонаси Маърифат опа чиқиб қолди.
    --Ҳой, келин!--деди у.--У умрида Анорни "келин" деб чақирмаган.--Бу нима деганинг.Сен ўлган қиз бўлсанг, мен ҳали ўлганним йўқку.Булар менинг қудаларм.Уларни уйга киритмаснг, мени ғам чиқариб юбор.Иморат қурдим деб ака-укаларингдан кечиб кетадиган бўлсанг, бундай иморатнинг нима кераги бор? Ўтиравермадикми эски иморатда?Қайси қиз тириклай ака-укаларидан воз кечади?Тентакликнинг ҳам чегараси бўлади.Уч болали бўлсанг ҳам ақлинг кирмабди.Бундай ҳашаматли иморатни мана шу ака-укаларинг бўлмаса, ким қуриб берарди сенга?Наҳотки, шунга ақлинг етмади?
   Кампир бўлиб ўтаётган воқеадан хабардор бўлиб,ҳаммасини сезиб-билиб юрган экан.
   --Сени хафа қилиб қўйган кунимизни эсласам ҳалигача юрагим орқага тортиб кетади, --деди Ҳалима янгаси.--Сенинг уйинг битгунича бизларда жон қолдими? Бир қошиқ қонимиздан кечиб, бор аччиғингни мана шу ёмон янгангга берчи,--деб бўйнидан қучоқлаб, юз-кўзидан ўпа бошлади.
     --Сингилжон, сени кўнгилнгни оғритган мана мен нгеа тилдан қолмадим?--деди синглисин қучиб,кўзига ёш олиб акаси Фурқат.Шундан кейин Анор ҳам кўз ёшига эрк берди.Унинг йиғлаганини кўриб, бошқа аалари ҳам ҳам кўз ёшини тия олмади.Йиғи-сиғи тўхтагач, ака-укалар ишга киришиб кетишди.Тун ярмигача ўзлари олиб келган жиҳозларни уй ичига ўрнатиш билан овора бўлишди.Фурқат укаси уй тўйига деб янги автомашина совға қилиб, калитини куёвболанинг қўлига топширди.
    Махмуджон уйига келгач, ҳаммомда чўмилиб чиқди.Унга сочиқ тутаётган Ҳалима бирдан оғзини ушлаб қолди.Ҳатто гапира олмай қолди.Фақат Маҳмуджонннинг белига ишора қиларди.
    --Нима деяпсан, гапрсангчи,--деди ҳеч нарсага тушунмай Маҳмуджон.
   --Анорникига кетаётганимизда белингизда чандиқ бор эди, йўқ бўлиб кетибди,--деди Ҳалима ниҳоят тилга кириб.
   Бу хабар эртасига бутун қишлоққа ёйилди.Ака-укалар отасининг руҳига бағишлаб мол сўйишди, Қуръон туширишди.
    Орадан бир ой ўтиб,  Анор уй тўйига акаларини таклиф қилди.
                                                       Барчиной.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (08.11.2011)
Просмотров: 2174 | Теги: турмушнинг муштлари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz