Четверг, 15.11.2018, 20:20
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 545
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

НАЗМ ГУЛШАНИ
Дедим,майли...
(Умримнинг бир саҳифаси)


Дедим майли,мен борай,...
 Ўқийин намозимни.
Сўнгра бироз иш қилиб,
Тўлдирайин озимни.
Ҳаёт икир- чикири,
Кўпдир турли фикри,
Недан бошлай ишни деб,
Қарор қилдим охийри...
Нонушта қилиб олгач,
Картошкамни чопайин,
Жуякларни тўғрилаб,
"Жук”ка дори сочайин.
.Автомашинамни сўнг,
Созлигин текширайин.
Ҳизматларга шай бўлса,
Ишга миниб борайин.
Носоз бўлса ул агар,
"Такси”ларда кетайин,
Кечикмасдан амаллаб,
Мактабимга етайин.
Дарслар ҳам шундан кейин,
Бирин кетин бошланар,
Кун ярми ўтган чоғда ,
Ярми орқада қолар.
"Тушлик”лар тамом бўлгач,
Сабоқлар давом этар.
Иш вақтлари тугагач,
Айтармиз деб,биз етар!,...
 Уйимга қайтиб келиб,
Бироз кўк чой ичаман,
Қилар иш режаларим,
Қайта бошдан бичаман.
Оқшом кириб келмоқда...
Пода ҳам келиб қолар...
Ем ҳашак солинмаса,
Тинчимизни ҳўб олар...
Тезда бориб дўконга,
Емлардан олиш керак.
Самонлар, чўпга қориб,
"Чора”га солиш керак.
Масала ҳал этилгач,
Энди ўзни ўйларман,.
Кечимни зўр ўтказиб,
Ўтган куним тўйларман.
Овқатланмай туриб сал,
"Таклифнома”қарарман.
Тўйлар чиқса бордию,
Албат унга борарман,
Кўнглимга сиққанича,
Анда ўйнаб куларман.
Ширин бир кайфиятда
Уйга қайтиб келарман.
 Тўй бўлмаган кунлари,
Уйда"кино” кўрарман.
"Телефон”да дўстлардан,
Ҳол аҳволлар сўрарман,
 "Компютер”им ишлатиб,
Зеҳнларим "чинг”ларман.
"Дивиди” қўйиб гоҳо,
Қувноқ куйлар тингларман.
Чарчоғим босилгач ҳўб... ,
Таҳоратлар қиларман,
"Қазо”намозлар ўқиш,
Кераклигин биларман.
Намозларни мен албат
"Ҳуфтон”дан сўнг ўқирман,
Қўл очиб  дуоларга,
Сўзни сўзга тўқирман...
Дерман шунда, Оллоҳим,
 Тани соғлик бергайсан,
Барча диллар ғуборин,.
 Ўзинг тандан тергайсан.
Қувончли кунларингдан,
Кўпроқ бергин Аллоҳим,
Токи ҳеч ким билмагай,
Қайғудан чеккан оҳим.
Берарингдан ризқингдан,
Сира дариғ этмагин,
Аросатда қолдириб,
Кўзим ёшлаб кетмагин.
Юртимиз, элимизни,
Бахтимизга омон қил.
Мўмин бандаларга сен,
Тани соғлик инъом қил.
То ўлгунча сени деб,
Қулчилигинг қилайлик.
Бу дунёнгни синашчун,
Берганингни билайлик...
Инсофларинг аямай,
Ҳазинангдан кўп олгин.
"Ғаламис”лар дилига,
Келтириб ани солгин.  
Шайтони”лайн” сеҳрига,
Бизни тоъбе этмагин,,
Адаштириб йўлларда,
Сарсон этиб кетмагин
Жаннатингдан "Боқий”да,
Жойларингни сўрарман.
Насиб этсанг уни ҳам,
 Албат бориб кўрарман..
Фотиҳалар тугагач,
Намозим битирарман.
Ухласам деб тинчгина
Ётоғимга кирарман.
Аёнку дерман ахир,
Эрта вақтли туришлик.
Аллоҳимнинг ҳаётин,
Давомларин суришлик...
Умримиз шу алфозда,
 Давом эта бераркан,...
Эрта кун ғамин ўйлаб,
Инсон кета бераркан.
  Анормат ЛОЧИН.    
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (28.12.2011)
Просмотров: 1428 | Теги: назм гулшани | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2018Конструктор сайтов - uCoz