Четверг, 28.03.2024, 12:41
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

МУШТАРИЙ МИНБАРИ
                              МУШТАРИЙ МИНБАРИ
    Таҳририятимизга келаётган аксари хатларда
истеъдодли шоир Анормат Лочин билан яқиндан
танишиш ва унинг таржимаи ҳолига назар ташлашга  
истак билдирилган.Марҳамат, танишинг, истеъдодли
муаллифларимиздан бири Анормат Лочин
                    Таржимаи ҳол.  
Мен,Усмонов Анормат Қўчқор ўғли,04.07.1952 й.
Қозоғистон республикаси, Чимкент вилоятининг
Ленгер тумани,Султанработ қишлоғида оддий
ҳунарманд (тикувчи)оиласида дунёга келдим.
"Қизил байроқ”номли ушбу қишлоқ мактабини
 олий баҳолар билан (1969 й)битиргач,
ўқишимни Тошкент Политехника олийгоҳининг
"Автомобил ва йўллар”факультетининг кечки
бўлимида давом эттирдим.Кундузи эса,Тошкент
"Авиасозлар заводи”да, оддий ишчи сифатида
ўз иш фаолиятимни бошлаганман.  
1975 йили аталмиш оълийгоҳни муваффақиятли
тамомлаб ўз "Она Ватаним”Қозоғистонга қайтиб
Келиб, ўз соҳам бўйича, вилоят автокорхоналарда
турли лавозимларда иш юритганман.
(Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўйича катта муҳандис,
автоколонна бошлиғи,йўловчилар ташиш
бошқармасининг катта муҳандиси ва ҳаказо...)
Ушбу кунларда эса,ҳаётий тажрибаларимни
Ёшларга ўргатиш учун айни пайт келган бўлса
керак,”автоулов ҳайдовчилари”ни тайёрлаш
Мактабларида, мутахассис сифатида,
"ўқитувчилик”ишларини олиб бормоқдаман.
Олий тоифали муаллим бўлиб, мактабларда
 "Авто иши”фанидан дарс беряпман.
Ёшлигимданоқ  адабиёт ва санъатга қаттиқ
қизиққанман.Бўш пайтларимда бадиий
асарлар ўқиш, дилкаш мусиқа тароналарини
тинглашни жуда яхши кўраман.Етук шоирлар
шеърларидан ўқиб роҳатланаман,ҳамда ўзим
ҳам шеърлар ёзиб,машқ қилиб ўтиришни
ёқтираман.Тоғу- роғларни сайр айлаш,
жисмоний тарбия, спорт билан шуғулланиш,
Менинг севимли машғулотларимдан биридир.
Мақсадим, тиним билмай,
Халқим учун ишласам,
Еяр бурда нонимни,
Ҳалолликда тишласам,
Ҳаёт  ёзи ўтмоқда,
Қишиниям қишласам,
Омадли инсонларни,
Доимо олқишласам.
Бахтим учун курашиб,
Яшашлардан толмасам,
Қатордан ўзмай,майли
Орқада ҳам қолмасам.
Оилалиман,бир ўғил икки қизим бор.
Тўрт набира бобосиман.
Анормат Қўчқор ўғли Усмонов.
                  ЎҚУВЧИЛАР ИЖОДИГА НИГОҲ
    Таҳририятимизга кўплаб шеърлар келиб тушмоқда.Жорий йилдан бошлаб,

газетамизда эълон қилинган шеърлар веб-сайтимизда ҳам эълон қилиниб боради.Бу

деганимиз, сизлар ёзаётган шеърларни бутун дунё ўқийди.Шунинг учун таҳририятга

келиб тушаётган шеър, ҳикоя ва бошқа жанрларда ёзилаётган ижод намуналарига

талаб анча кучайган.Энди аавалгидан, Эркин Воҳидовнинг шеърини кўчириб олиб,

тагига ўз исмингизни қўя олмайсиз.Интернетда бу шеърни топиб олишиб,

шармандаи-шармисор қилишади.Шеърнинг мазмун-моҳияти ва қофиясига ҳам

эътибор беришингизни сўраймиз.
   Қуйида Тоғойна умумий ўрта мактаби ўқувчиларининг шеърларига адабий нигоҳ

ташлаймиз.6-синф ўқувчиси Гулдоан Зокирова ўз шеърини Астана шаҳрида ишлаб

юрган отасига бағтшлаган.5 -синф ўқувчиси Диана Закирова эса шеърини

"Онажоним-гулжаҳоним" деб атаса, 6 -синф ўқувчиси Ғуломова Диана "Онажоним"

деб атаган.6-синф ўқувчиси Достн Анарметов "Сингилжоним" деган шеърини

таҳририятимизга юборган.5-синф ўқувчиси Феруза Назирқулова эса ўз шеърини

юлдузлар илмига баҳишлаб, "Қўлим етмас юлдуз" деб номлаган."Қўли етса осмонга,

олардим бир юлдузни, онажоним мен сизга, берардим шу юлдузни" дея онасига

бўлган меҳру-муҳаббатини изҳор этган.
    Таҳририятимизга ўз ижод намуналарини юборган барча ўқувчиларга

миннатдорчилик билдирамизва кўпроқ ўз устида  ишлашларини, кўпроқ адабий-бадиий

ва шеърий китоблар ўқишни маслаҳат берамиз.
    "РОБИТА"ГА ХАТ
   Салом менинг сирдошим ва дўстим бўлган "Робита"!
  Мен, Хумора Мирзарасулова. Тоғойна қишлоғида истиқомат қиламан, 9 синф

ўқувчисиман.Адабиёт ва шеъриятга қизиқаман.Газетангизнинг ҳар бир сонини интиқлик

билан кутаман.Газетада ёритилаётган ўгит-маслаҳатлар, қизиқарли ҳикоялар, турли

бошқотирмалар биз, ўқувчиларнинг жону-дили.Газетага ижодим намуналаридан бир

нечтасини йўлламоқдаман.Маъқул топсангиз, газета саҳифаларида эълон қиларсиз.
    ДУНЁ
   Қайга кетди, эсла, оталаримиз,
   Қайғуриб, қийналиб, ташвишли дунё.
   Вақт келар, бизлар ҳам кексаярмиз,
   Шу чоғда пушаймон кеч бўларми, ё?
  Дунё!Дунё!Дунё!
  Ғайирлик қилибсан, қизғонма, дунё,
  Дўстингни пок кўнглин оғритдингми ё?
  Молу-мулк сендан ҳам қолдими, дунё?
  Йиғлагин, шошилма, бу фоний дунё!
  Дунё!Дунё!Дунё!
   Ҳаром ишга қўл урма,орттириб дунё,
  Унутмагин  сен, бу беш кунлик дунё.
  Эслагин, отангни, отангни гоҳо,
   Эй банда, дунёга бўлма мубтало.
   Дунё!Дунё!Дунё!
  Худодан тилагин, тинчлигинг, инсон,
  Фарзандинг камолин, меҳриними ё,
  Шукур қил, амалинг ўзи бир дунё,
  Қувмагин, ҳеч қачон етмагай дунё.
  Дунё!Дунё!Дунё!
   ОТА-ОНАНГ ДАВЛАТИНГ
   Шукур қил, эй дўстим, онанг борига,
   Қувонгин, эй дўстим, отанг борига.
   Дунёда бўлса, бўлсин давлатинг,
  Лек ота меҳрига, тенг келмас буткул.
  Минг меҳрибон бўлса ҳам ёру-қариндош,
  Ҳеч бўлолмас онангдек, шуни яхши бил.
  Йироқда бўлсанг ҳамки сен улардан,
  Кўнгил узма, ёдда тут, ҳурмат қил ҳар он.
  Ўйлаб кўр, уларнинг чексиз меҳрига,
  Қандай эзгуликлар қилолдинг бир он?
  Бера олдингми бир кунлик меҳрига
   Қайтариб сен яраша дармон?
   Дунёга келишинг отанг туфайли,
  Тилга кириб сўзлашинг--она туфайли.
  Меҳрибонинг, ғамхўрингни сен эслагин ҳар он,
  Уларнинг хизматида бўл, шошилма, ўғлон!
  Жон вужудинг ила тинглаб уларни,
Кўзга сурт, уларнинг босган изини.
  Ғанимат бил ҳар бир ўтган кунини,
  Чўктирмагин ул зотнинг кўнглини.
  Насиҳатни баён этаман, лек отага зорман,
Ота сўзин айтиш менга армондир.
Шукур қил, эй дўстим, онанг борига,
   Қувонгин, эй дўстим, отанг борига.
                   Хумора МИРЗАРАСУЛОВА,
                     Тоғойна ўрта мктабининг
                          9-синф ўқувчиси.
     Устозим Маърифат опага
 Илк бора қўлимга қалам тутқазган,
Онам каби мўътабар инсон ўзингиз,
  Устозим, мен сизни ҳумат қиламан,
  Ўргатган илмингиз ёдда тутаман.
   Чин дилдан эъзозлаб меҳнатингизни,
Устозим, сиз учун шеърлар битаман.
  Бир умр бош эгиб, таъзим этаман,
  Яхши сўзларингизни ёдда сақлаб мен,
Ҳаётда ҳамиша олға кетаман.
                                   Лейло Чиналиева,
                        Тоғойна умумий ўрта мактабининг 6-синф ўқувчиси.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (06.02.2012)
Просмотров: 2284 | Теги: муштарий минбари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz