Четверг, 25.04.2024, 18:51
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

МАРҲАБОНИ СУДГА БЕРИШМОҚЧИ
    МАРҲАБОНИ  СУДГА  БЕРИШМОҚЧИ
Бир қишлоқдаги калтафаҳмлар таниқли шоира Марҳабо Каримовани судга берамиз, деб гап тарқатишибди.Гўёки у ўз шеърларида  миллий урф-одатларимизни танқид қилган эмиш.Аниқроғи, "Аза уч кун” деган шеърида.”Уч кун ичида барча таниш-билишлари таъзия изҳор этиб бўлишмайди, нега уч кун, қирқ кун эмас?” деган саволни қўйишмоқда улар.”Ушбу шеъри учун Марҳабо кечирим сўраб, қайтадин "Аза қирқ кун”  деган шеър ёзишини талаб қилишмоқчи.
                   АЗАДАГИ  АРОҚХЎРЛИК
Бир қишлоқда жанозадан қайтиб келишгач, улфатлар ароқ  ичишни одатга айлантиришибди.Одамлар кўриб қўйишмасин, деб ароқни чойнакка қуйиб олишар экан.Кейин эса марҳумнинг учи, еттиси, ўн тўрти, йигирмаси, хуллас қирқигача келиб, ароқхўрлик қилишар экан.
                    ҒИЁС НАЗАРНИНГ  ҲИКОЯСИ  ЁДИНГИЗДАМИ?
  "Робита” газетаси эндигина чиқа бошлаганда таниқли адиб Ғиёс Назарнинг бир ҳикояси чиқиб, унда бир йигитнинг хотинига кўчадаги нотаниш зўравонларлар хўжайинлик қилишади.Буни у йигит билиб қолиб, хотинини ишга чиқармай қўяди.Шунда зўравонлар  "Агар хотинингни ишга чиқармасанг, оиланг билан бирга қўшиб, ўлдириб, уйингни ёндириб, кул қилиб кетамиз” деб қўрқитишган эди.Бундан қўрққан йигит хотини ишга чиқаради.Орадан тўрт йил ўтди.Зўравонликнинг қурбони бўлган аёл аллакимлардан уч фарзанд кўрди ва уларни эри билан бирга тарбияламоқда.
                   ХУДОЙИ КАТТА ХОЛАНГНИНГ ТЎЙИ ЭМАС
    Бир қишлоқдаги қария "Худойи катта холангнинг тўйи эмас, истаган пайтда келадиган” деб худойи маросимига ажратилган бир соат тугагач, эшик-дарвозасини қулфлаб оладиган бўлибди.”Шундай қилмасам, соат бирга худойига айтилган бўлса ҳам, баъзилар қош қорайганда ҳам уялмай-нетмай келаверади.Соат бирга айтилдими, соат бирга етиб кел.Кечиксанг, келаси худойида келарсан”, дейди аччиқланиб отахон.
         "МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП”  ФАҚАТ  ИНСОФГА  ЧАҚИРАДИ
  Афсуски, буни кўпчилик тушунмайди.Баъзан суд, прокуратура,ички ишлар органлари, ҳокимликлар, министрликлар  ҳал қиладиган масалаларни ҳам айнан мана шу рукнда босиб чиқаришимизни талаб қилишади. Одам ўлдириб, жазоланмай қолса ҳам, бир  ўқитувчи аёл ўз поччасига  иккинчи хотин бўлиб тегса ҳам мана шу рукнда чиқарилишини талаб қилишади.Шу рукнда чиқди ҳам дейлик.Бу билан одам ўлдирган одам жазоланиб, иккинчи хотин бўлиб  поччасига теккан аёл ажрашиб кетадими?Масаланинг шу томонини ҳам ўйлангларда, азиз мухлислар...
                  ЧИРОҚ  ЎЧСА ҚУВОНИШАР ЭКАН
   Бир қишдоқда чироқ ўчса болалар қувонишар экан.Чунки, компьютердан бошини кўтармайдиган акалари, телевизордан кўзини узмайдиган опалари ота-онасининг ёнида суҳбатлашиб ўтиришар эканда.Оила даврасидаги суҳбатга нима етсин.
                  ҚАРҒИШ УРГАН ОИЛА
   Бир қишлоқда "Жигули” машинаси билан қимматбаҳо чет эл машинаси урилган.Аниқроғи, чет эл машинаси "Жигули”нинг орқасидан урган.Шундай бўлса ҳам чет эл машинасидаги бир амалдор ўзи айбдор бўлса ҳам  "Жигули”даги йигитнинг ҳужжатларини олиб қўйган ва 50 минг тенге талаб қилган.Йигит сўралган пулни бериб қутулган.Лекин пул олган оилага бир ҳафта ўтмай "кўз теккан”.Аввал ўн ёшдаги  қизи дарёга оқиб кетган, хотини руҳий касал бўлган, бир ой ўтиб, ўғли машинасини уриб, касалхонага тушган.Ҳозир у амалдор зиёратгоҳларга бориб, садақа бериб юрибди, домла-имомларга ўзини ўқитиш билан овора.Лекин, бегуноҳ одамга туҳмат қилиб, 50 минг тенгесини нохақ олгани ёдига тушмай турибди.
                     Боласи-- эшак, қизи—ит
   Бир аёл аччиқланганда ўғлини эшак, қизини ит ё чўчқа деб қарғар экан.Ҳозир шу фарзандлар вояга етиб, ўғли фаросатсиз, қизи шаллақи бўлиб, бутун қишлоққа танилган.Онаси эса "Худо менга фаросатсиз фарзандлар берди”, деб нолиб юрибди.У аёлга айтаримиз:”Абдураҳмон Судайсийнинг ёшлигини эсланг.Бола тўполончи экан, пишиб турган овқатни қозони билан ағдариб юборар, мешни бигиз билан тешиб кетар экан.Онаси эса аччиқланса ҳам  "Каъбага имом бўлгур” деб қарғар экан.Вақт ўтиб, бола олим бўлиб етишиб,Каъбага имом бўлган экан.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (12.02.2012)
Просмотров: 1976 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz