Четверг, 28.03.2024, 20:32
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Одамнинг суяклари чиқса ҳам тупроқ қазиш тўхтатилмаган...
                               СУЛТОНРАБОТ ҚАЛЪАСИ ТАН ОЛИНДИ
     Султонработ қишлоғида 8 асрдан бошлаб қадимий қалъа бўлганлиги ҚР маданият министрлиги томонидан тан олинди ва қалъа давлат ҳимоясига олиниб, "Маданий мерос" дастурига киритиладиган бўлди, бу ҳақда  http://www.farsah.kz/rus/rais/1/1 сайтида хабар берилди.Бу ҳақиқат 1979 йили Чимкент давлат педагогика институтининг археология отряди томонидан аниқланган бўлса-да, у тан олинмай, пайсалга солиб келинаётган эди.Натижада,  қурилиш ташкилотлари томонидан  тупроқ олиш мақсадида қалъанинг асосий қисми ер билан яксон бўлди.Тупроқ орасидан одамнинг суяклари чиқса ҳам қазилма тўхтатилмади.Шу йиллардаги қишлоқ ҳокими М.Усербаев арз қилиб келганларни хонасига тўплаб суҳбат ўтказди, суҳбатнинг мавзуси бизга номаълум, чунки, журналистларнинг қўлида диктофон кўрган Мухтар Ўсербайули йиғилишни ёпиқ эшиклар орқасида ўтказишга қарор қилган эди.Лекин, мана, ҳақиқат қарор топди. 2 метр ер остида қадимий қишлоқ бўлганлиги ҳам аниқланди, уйлар пахса ва 36х20х3сантиметрли  куйдирилган ғиштдан қурилган.Қорахонийлар томонидан қўлланиб келинган сопол идишлар,,коса, товоқ, хум, пиёлалар,ундаги нақшлар бу ерда юксак маданият даври бўлганидан далолат беради.Қалъада тегирмон ҳам бўлим, тегирмон тошлари ҳам топилган.
    Бу ҳақда туман тарихи ҳақида китоб ёзган маданият арбоби Асет Кембаев ҳикоя қилади.
     Тўлебий тумани муқаддас қадамжоларга бой макон.Умуман олганда, рўйи заминнинг ҳар бир гўшаси одамлар учун азал-азалдан манзил-макон бўлиб келган. Одамлар тоғлардаги ғорларда ҳам, ўрмон, даштларда ҳам яшашган. Ернинг ҳар қандай жойи улар учун бошпана, ризқу рўз манбаи вазифасини бажарган. Одам тупроқдан яратилган. Набототу ҳайвонот эса сувдан чиққан. Кишиларнинг тирикчилиги сувдан чиққан ўсимликлару жониворларга боғлиқ қилиб қўйилган. Шу боис сув одамлар учун ҳаёт манбаи бўлиб қолган. Улар сувга яқинликни худонинг чексиз марҳамати деб санашган. Сув оқиб ўтадиган жойларни ўзлари учун энг яхши манзил деб билишган. Дарё, сой, кўл бўйларига шаҳар, қишлоқлар бунёд этишган. Шунинг учун дарё, кўллар бўйларида одамзотнинг энг қадим масканлари белгилари учрайди. Бу дарё яқинидаги жойлар одамлар учун энг қадимий манзиллар бўлганидан далолат беради.Тоғ бағирларидан оқиб келадиган Бодом дарёси тумандаги  энг йирик дарёлардан бири бўлган. Атрофи қалин тўқайзорлар билан қопланган.Унинг ёши одамзотнинг тарихидан кўҳнароқ. Қадим Турон халқларининг олис ўтмиши ҳам, бугунги куни ҳам, эртаси ҳам ана шу улуғ дарё билан боғлиқ. десак, албатта, муболаға бўлмайди. Бу дарёни одамлар турлича номлар билан аташган. Дарё  бўйларида Одам Атонинг қанчадан-қанча авлодлари яшаб ўтишган. Улар неча-неча шаҳару қишлоқлар, обод манзиллар бунёд этишган. Советлар даврида "Южная турбаза" деб номланган  жойдаги ғорларда қадимий ёзувлар топилганлиги бунинг далилидир.Туманимизнинг Қўрғон қишлоғида топилган ер ости қишлоғи  бақтрийлар ва қорахонийлар салтанати учун марказ бўлганлиги исботланди.Султонработда топилган қалъанинг қалимий эканлиги тан олинганлиги ҳақидаги хабар нур устига нур бўлди.Археологлар ва тарихчилар қазилма ишларни қанчалик тез бошласа, тарихимизнинг юзлаб янги саҳифалари очиларди.
                                                                 Бахтиёр МИРЗАКАРИМОВ,
                                                        "Чимкент" университетининг катта ўқитувчиси.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (01.11.2011)
Просмотров: 2580 | Теги: хушхабарлар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz