Пятница, 19.04.2024, 02:25
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ХАТЛАРДАН САТРЛАР

ХАТЛАРДАН САТРЛАР

ЯНГИ ДАВР ҲУЖЖАТИ
   Қозоғистон Республикаси Президенти Н.А.Назарбаевнинг  "Ижтимоий-иқтисодий янгиланиш –Қозоғистон тараққиётининг асосий йўналиши” деб номланган Қозоғистон халқига йўлланган 2012 йилги Мактубини ўқиган ҳар бир Қозоғистонликнинг  ватанимиз  равнақи ва халқ фаровонлигининг янада мустаҳкамланди, десак муболаға бўлмайди.
   Элбоши таъкидлаганидек, "Биз чигали мураккаб,қарама-қаршиликларга тўла замонда яшамоқдамиз, оламшумул инқироз хавфи ҳақиқатга айланиб келаётганининг гувоҳимиз”.
  Шунинг учун ҳам Мактуб мазмуни бошидан оёқ иқтисодиётда эришилган муваққақиятларни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини орттириш каби буюк мақсадлар фақат бизнинг эмас,балки узоқ-яқин чет элликларни ҳам ёқимли ҳайратга солган бўлса ажаб эмас.
  Қозоғистон халқи тақдирини яқин 10 йилга ойдинлваштирган ҳужжат билан  танишар эканман, ундаги 10 йўналиш бўйича амалга оширилиши керак бўлган вазифаларнинг таҳлилий нақдилиги, объектив асосланганлигига иқрор бўлдим.Ҳолбуки, аҳоли бандлигини таъминлаш,муҳтож ёш оилаларга имконияти даражасида уй-жойли бўлишига шароит яратиш айрим давлатларда талай вақтдан бери ечимини кутаётган масалалар экани ҳеч кимга сир эмас.
   Таълим соҳасининг вакили бўлганим учун Қозоғистонда инсон капитали сифатининг ўсиши билан боғлиқ, фидоий изчиллик билан амалга ошириладиган чоралар бошқа ҳамкасбларим қатори менда ҳам
Фахр, ғурур каби ҳисларни жонлантириши билан бирга улкан жавобгарчилик , доимий изчил изланишга ундади , десам тўғрироқ бўлса керак.Акс ҳолдва тарбияли , билимли инсонни вояга етказишдек хизматни бажараётган касб эгалари таълим соҳасини жаҳон таълим тизимининг пешқадам ютуқларига таянган ҳолда ҳозирги замон талаблари тақозосига мос бўлишдек вазифани уддалаш мумкин эмас.
   Мактуб эълон қилинди.Жойларда қизғин муҳокам боряпти.Асосий фикр:”Мақсад аниқ,  вазифалар таққослаб бўлмас даражада улкан, кўзланган марраг етиш ҳаммамиз ва ҳар биримизнинг сақарбарлигимизга боғлиқ.
                             У.Қодиров, Тоғойна ўрта мактабининг директори,
ТЎЛЕБИЙ ТУМАНИ.

--------------------------------------------------------------------------------------------


  ПРЕЗИДЕНТ МАКТУБИ МУТОЛААДА
                           КЕЛАЖАККА ИШОНЧ ОРТМОҚДА
    Президентимизнинг "Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт--Қозоғистон ривожининг асосий йўналиши" деб номланган жорий йилдаги Қозоғистон халқига йўллаган Матубида  халқ хўжалиги, хуқуқ, нафақа тизимини такомиллаштириш  соҳасидаги долзарб муаммолар чуқур таҳлил этилиб, бу борадаги вазифалар белгилаб берилган. Мактубни мутолаа қилиб, мустақиллик берган неъматларга шукроналар келтирасан, киши. 
  Мен 9 фарзандни вояга етказдим.Оллоҳга шукрким, ҳаммаси ҳаётда ўз ўрнини топишди.Мана давлатимиз мустақиллик олганига ҳам 20 йилдан ошди.Мустақилликнинг илк йилларида фарзандларим менга "мустақиллик нима?" деган саволни беришганда дабдурустдан жавоб бера олмай қолганман.Беихтиёр, ота-боболаримиз орзу қилган кунларга етганимиздан кўзимга ёш келганди.Зеро, бу саволнинг илдизи эҳтимол биз тасаввур қилишимиз мумкин бўлмаган даражада чуқурдир.  Ҳаёлларимни жамлаб атрофдагиларга қарайман. Болалар — эртанинг катталари, кўзларидаги шижоатни кўриб ҳайратланиб кетасан киши.  Катта бўлишга ошиқаётган бугуннинг миттилар. Яна озгина юрсангиз кўзларингиз тани шижоатга айланиб кетган, мақсадлари сари дадил интилаётган ёшларга тушади. Эртанинг масъулиятини бугундан ҳис қилаётганларини кўриб келажагимиз ишончли қўлларда эканлигидан мамнунлик сезасиз. Уларни кузатиб туриб нигоҳингиз юзидан нур ёғилиб турган қарияларга тушади. Уларнинг  кўзларида порлаб турган шукроналик аксини кўриб, юрагингиз таскин топади. Озодликдан масрур чеҳралар қалбингизга қувонч билан бирга эркинликнинг чексиз бурч туйғусини уйғотади.
Юртбошимизнинг ушбу Мактубини эртанги кунимиз,  гарови акс этган кўзгу дейиш мумкин. Бунда ҳар ким ўзи орзу қилган, кўнглидан ўтказган истакларининг аксини топа олади. Яна бир эътиборли томони- юртбошимиз мамлакат, халқ олдига 10 режа қўйган , яъни, мақсад.Шуни унутмаслигимиз керакки, мақсад дегани- халқни, миллатни бирлаштирувчи, ёрқин келажак сари етаклайдиган  бамисоли бир байроқ. Бу байроқ бутун Қозоғистон халқининг руҳини, ғурур- ифтихорини, керак бўлса, қудратини, орзу- интилишларини  мужассамлаштирадиган улуғ кучдир. Маълумки, аниқ, ҳаммани жипслаштирувчи, бошини бошига қўшувчи ягона мақсад бўлмаса, ҳеч қандай иш юришмайди.… Давлатимизнинг, халқимизнинг, эл-юртимизнинг мақсади- ўзининг улуғворлиги, ҳаётийлиги ва ҳаққонийлиги билан ҳаммамизни жалб этадиган бўлмоғи лозим.
    Бизнинг мамлакатимиз кўплаб миллатларга ,  ранг -баранг  урф — одат анъаналарга бешик. Айни шу кўп миллатли аҳолини ягона мақсад, муштарак орзулар сари бирлаштира олиш- тараққиётимизнинг гарови бўлиб хизмат қилади. Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ "Рақобатбардош фуқаролик жамияти барпо этиш» мақсад қилиниб," озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт бунёд этиш" шиоримизга айланди ва бугунги кунга келиб бу мақсадлар ўз бўйини аниқроқ кўрсата бошлади.  Тарихан бақувват бўлса ҳам мамлакатимиз анчагина ёш  ва айни ана шундан фойдаланиб, уни эгишга ҳаракат қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Кун сайин кўпайиб бораётга ахборот ҳуружлари, маънавий таҳдидлар бизни ҳар дақиқа бирдамликка, огоҳликка чорламоқда. Бундай хатарларни бартараф этишнинг энг яхши йўли- ёш авлод онгида бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик, уларни ватанпарварлик туйғулари билан суғориш ва тарихий ҳақиқатларни қайта тиклашдир. «Халқимиз бирлиги, жипслиги, тинч- тотувлиги бизнинг бебаҳо бойлигимиздир» дея бот- бот такрорлаётган юртбошимиз ҳам худди ана шу нарсаларга жиддий эътибор қаратганлари бежиз эмас.
   Аҳоли фаровонлигини ошириш учун биринчи навбатда юртимиз тараққий эта бориши керак.Мактубда  ана шундай тараққиёт йўллари кўрсатиб берилган ва  халқимиз ўз олдига қўйилган вазифаларнинг барчасини  уддалай олади.Чунки Мактуб фақат халқ фаровонлигини оширишга йўғрилган.Айниқса, ёшларимизни иш ва қўл етгудек уй-жой билан таъминлаш,нафақа тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш каби масалалар ёшу-қарида келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
                                  Кулқанис Абдиева,
                             Қозиғурт қишлоқ округи,Тогус қишлоғидан Қаҳрамон она.

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Ҳурматли таҳририят!
2011 йилнинг 23 декабрида жонажон дўстим, хақиқий инсон, заҳматкаш,меҳнатсевар, етти фарзанднинг отаси , неварали-чеварали, келинли-куёвли , дўстлари учун жонини ҳам аямайдиган, Султонработ қишлоғининг обрў-эътиборли зиёлиларидан бири Хонпўлат  Абдукаримов  86 ёшида ҳаётдан кўз юмди.Чексиз изтиробдамиз.
  Шу аснода қишлоғимизнинг ёшу-қариси, узоқ-яқиндан келган қариндош-уруғлар, марҳумнинг таниш-билишлари ўзларининг ҳамдардликларини айтишиб, тасалли бериб туришди ва уларга мен газета орқали ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман.
   Тўлебий туманиниг фахрий фуқароси, Султонработ қишлоғининг бийлар кенгаши раиси Анормат Сартаев томонидан "Жанубий Қозоғистон” газетасининг 10 январ 2012 йили чиққан сонида чоп этилган Хонпўлат Абдукаримов  номига айтилган таъзиясида менинг номимга ҳам айтилган илиқ сўзлари юракларга ўз вақтида берилган малҳамдай бўлди, қишлоғимизнинг ҳурматли инсонларидан бири , ҳам дўстимиз, ҳам инимиз бўлмиш Анормат Сартаевга алоҳида миннатдорчилик изҳор этаман, Айнан Анорматнинг "Жанубий Қозоғистон” нинг саҳифасида берилган инсонийлик ва ҳамдардлик туйғулари дўстим Хонпўлатнинг хотирасига бағишланган бир шеърининг пайдо бўлишига туртки бўлди ва уни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.
                             ДЎСТИМ ХОНПЎЛАТНИНГ ХОТИРАСИГА
    Сен энди бу ёлғон дунёдан кетдинг,ўтиб,
    Бизларни ўкситиб,ўкинтириб, ўйлатиб,   
    Кўз ёшларни тўкдириб дарё мисол,
     Тобутингни кўтаргизиб, оҳлар урдириб.
   Йиғлаймиз, инграймиз,  уҳ-уҳлаб,
   Сен эса ётибсан, бепарво, гўёки ухлаб.
   Ўлимга шунчалар берилдингми,
   Хўшлашмадинг, лоақал, бошингни ирғаб.
    Дўстлик риштасин маҳқам ўтқизиб,
   Фидоийликни меъёрига етқазиб,
    Баҳсларда гоҳ ютиб, гоҳ ютқазиб,
   Оқибат ташладинг, мени танҳо,
     Ҳасса таёғимни қўлимга тутқазиб.
    Умримда ёзмаган шеърни ёздирдинг,
    Ёки сен мени ақлимдан оздирдинг.
    Айрилиқда айланиб қолганда бул бош,
  Ўзимни ўзимдан ўздирдинг.
  Сен энди ётибсан, чин маконингда,
Шошилмасин бошқалар сенинг мақомингда,
Лекин шум ўлим хақ бу дунёда,
  Учрашамиз барибир, вақти келганда.
  Кел энди, хўшлашайлик, дўстлар каби,
   Юмшоқ бўлсин тупроғинг, момиқ пар каби.
  Оллоҳнинг рағмати сен томон ёғиб турсин,
   Пешонангда порлаб турсин, жаннат офтоби.
                    Тожибой НАЗАРОВ,
   Қозоғистон Республикаси ички ишлар органлариниг фахрийси, Тўлебий туман ички ишлар бўлими фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги милиция майори.
                               Тўлебий тумани.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (01.02.2012)
Просмотров: 2162 | Теги: хатлар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz