Среда, 24.04.2024, 18:44
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

Диққат, иншолар танлови!
     Диққат, иншолар танлови!

          Билимли  инсон-жамият кўрки

           Илмдан бир шуъла дилга тушган он

           Шунда билурсанки,илм бепаён

                                                                                                Фирдавсий

                         Режа

1.Кириш

   Билим-бахтга элтадига омил, билимсизлик эса жахолатга

2. Асосий қисм:

    1Билимдонлик- давр талаби

    2 Билимлига дунё кенг

    3Билим- бутун умрга

    4 Келажак-билимли ёшлар қўлида

3 Хулоса

                           Менинг орзуим

Билим эгаси ҳаётда кам бўлмайди, деб бежиз айтилмайди. Билимли инсон фақат ўзи билибгина қолмай балки, атрофида билим истаб турган жамиятга ҳам илмни ўргатмоғи даркор. Ақли, илми бор инсонга барча талпинади Билим манбаи беҳад инсоният бу йўлда қанчалик ютуқларга эришмасмн, барча одамларнинг  изланиши, кашфи ва билими учун ўрин топилади. Билимсиз инсон эса халқ ичида на ҳурмат, на эътиборга эга бўлади. Маълумки, дунё олиму фузолари жаҳонда маълум, ҳурматга эга Ҳар бир инсон ақлли, билимли бўлишга талпинмоғи даркор. Зеро, талпинишнинг, хоҳишнинг ўзи етарли бўлмаса ҳам бу илм сари мустаҳкам илдиз ҳосил қилувчи омиллардан биридир. Билимсиз инсон кўп ҳолатларда гўё қоронғу жойда юради-ю, чиқиб кетиш йўли бўлса ҳам уни топа олмайди. Билимли инсон эса бу ҳолларда ўз ақлини ишлатиб қутқариб олинади. Билимни инсон қанча ўрганса, шунча оз. Устозимнинг адабиёт дарсларида айтган сўзлари ёдимга тушади:

”Буюк инсонлар буюк юртларда дунёга келади”. Ахир бизда ҳам Ватанимиз номини дунёга танитган улуғ инсонлар бор-ку. Абайнинг маъноли шеърлари, Ал-Фаробийнинг китоблари,илмий мақолалари буюртнинг тақдири ҳақида ёзилгандек... Улавр кабиулуғ инсонларимиз бор экан, биз буюклигимизга яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.

     Ҳар бир инсон етук булишни орзу қилибгина қолмай, ана шу етукликка интилиб яшаган. Ҳазрати Алишер Навоий ҳам бир умр етукликка эришиш орзусида яшаганлар. У кишининг”Камол  эт касбким” деб бошланадиган қитъасидан тортиб,минглаб мисрали бутун ижодий мероси билимли инсонни шакллантиришга қаратилган. Яхши яшамоқ учун яхши ишламоқ зарур, шу заминда дадил турмоқ учун кўп билмоқлик даркор. Билим барча кулфатларга қалқон. Бундай дейишимизга сабаб, табиатда кулфат булса ҳам касалликка чалинсак ҳам, уй қурсак ҳам энг аввало, шу  касбнинг моҳир усталарига ёрдам сўраб борамиз. Касб эгалари эса бундай ҳурматга ўз билими орқали эришдилар. Билимли одам учун жаҳон кенг, чунки  у ўз йулини ҳамиша илм чироғи билан ёритиб,узоқларни  кўраверади.

Бир тасаввур қилиб кўрайлик, агар инсон бошида билими бўлмаса, унда бу бошни шамсиз чироққа тенглаштирсак туғри бўлмасмикан? Чунки ёруғлик таратмайдиган чирақдан ҳам билимсиз бошдан ҳам фойда ўрнига фақат зарар кўриш мумкин. Билимнинг чексизлиги туғрисида доно халқимизнинг ибратли гаплари кўп:

                    Билим бойлигига тўймайди одам

                    Камаймас бошқага қанча берса ҳам

Билим кишини  юксакликка кўтаради. Шу боис, билимни сийлаган кишилар ҳамма даврларда иззат ва ҳурматда бўлганлар

Аҳмад Югнакийнинг машҳур асари  "Ҳибат ул ҳақойиқ”дабилим  ва билимдонлик ниҳоятда улуғланган:

Билимли кишининг сўзи ўгит, насиҳат, одобидир. Шунинг учун илмларни араб ажам олқишлади. Молсиз фақир кишига унинг илми туганмас бойликдир, Ҳисобсизга унинг билимли ечилмас ҳисобдир.

Донолар "Ёшликда олинган билим гўё тошга ўйилган  нақш кабидир ", -деб айтганлар Илм жамият мусаффолигининг  белгисидир. Зеро, шоир  айтганидек:

                Билимдонлик ажаб Яхши матодир

                Бу бойликсиз қолмоқ катта хатодир

Билим бойлиги  бизни камолатга етаклайди. Пайғамбаримиз (с.а.в)ҳадиси шарифларида:” Илм- саҳрода дўст, ҳаёт чорраҳаларидатаянч, ёлғиз дамларда  йўлдош, бахтиёр дақиқаларда раҳбар, қайғули онларда мададкор, одамлар орасида зебу зийнат, душманга қарши –қурол”,-дейилади. Донолар "Билим саодат калити”,-деганлар. Бу улуғ сиймоларнинг беғубор билим чашмаларидан беминнат фойдаланиб келяпмиз.Шундай экан, билимнинг қадри унинг амалдаги фойдаси билан белгиланишниёдда тутишимиз лозим.

Ҳозирда биз мустақил Қозоғистон диёрида яшамоқдамиз. Ватанимизга ақл-идрокли, билимли, ўқимишли ёшлар керак. Демак,биз ёшлар, бор кучимизни билим олишга, изланиш ва ўрганишга сарфламоғимиз лозимдир. Билим –бойлик. Аммо унинг бошқа бойликлардан фақи бор. Ҳар қандай бойлик ўғрининг қўлига тушса, ундан айрилиб қолиш мумкин. Бироқ билимни ҳеч бир ўғри ўғирлай олмайди. Аксинча , у қанча кўп ишлатилса, шунча кўпайиб бораверадиган бойликдир.

  Дунё сири-фақатгина билим ойнасида кўринади. Чунки билим барчаянгиликлар ва енгилликларнинг калити. Билимли инсонлар кўпаяверса, дунё сирлари сони ҳам камаяверади.

Юртбошимиз Нурсултан Назарбаевнинг "Қозоғистоннинг ёрқин ва буюк келажаги-билимли комил ёшлар”,-дея айтган сўзи шахсан менга ишонч бағишлайди. Мен келажакда менеджер касбининг эгасибўлмоқчиман. Бу ниятимга элтадиган омил билим ҳисобланади.Билимим ва ҳалол меҳнатим билан жонажон Ватанимга, жамиятга фойда келтирмоқчиман. Билганларими келажак авлодга бермоқчиман. Келажакда Қозоғистон эканомикасини яхшилашгаўз улишимни қўшиб,  энг ривожланган давлатлар қаторига қўшилишда ўз ҳисссамни қўшсам дейман.Бу йўлда барча тенгдошларига билим сари оқ йўл тилаб қоламан!

                                       №12 Т. Рустемов номли мактаб гимназияси

                                          11-Е синф ўқувчиси Гулчехра Бегмуратова

                                         Ўкитувчиси Н. Қўшанова.                                                                                                                            

Тахририятдан. Танловда фақат туман маориф бўлимлари томонидан тасдиқланган иншоларгина  қабул қилинади .

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (29.01.2012)
Просмотров: 4601 | Комментарии: 4 | Теги: иншолар танлови | Рейтинг: 2.3/3
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz