Четверг, 18.04.2024, 07:32
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

БЕДАРВОЗА ШАҲАР
              ОШХОНАМИ БУ Ё МОЛХОНА
   Беш яшар боламни Чимкентдаги Қирги бозорига олиб борган эдим.Ўғлим кабоб егиси келаётганини айтди, ошхоналарнинг бирига кирдик.Қопқоғи йўқ қўл ювгичда қўлимизни ювдик, лекин сочиғига қўл артишга ботина олмадик, чунки ифлосликдан қорайиб кетган эди.Ўтириб, кабобга буюртма бердик.Кабобни олиб келганда ўғлим "дада, бу кабоб тишланганку" деди.Қараам, иккита кабоб тишланган.Аниқланишича, икки аёл кабобни тишлаб кўриб, пишмаганлигини айтган ва яна бироз ўтга қўйиб келишни буюрган.Хизматдаги қизлардан бири уларга бошқа кабоб олиб борган, бизга эса улар тишлаган кабобни олиб келган экан.
   --Дада, бу ер ошхонами ё молхонаи, --деди ўғлим.Қарасам, деворлари молхонанникига ўхшаган, бизга хизмат қилаётган қизнинг кўйлаги ва шими ҳам ифлос.Бозорда юк ташиётганлар ҳам бундан тоза юришади.Буни текширадиган биронта ҳам ташкилот йўқми Чимкентда ё улар ошпазлардан қўрқадими?
   Тегишли ташкилотлар бу хабарни текшириб, бизга жавоб беришади, албатта.Газетамизни кузатиб боринг.
                                                                                                         Т.БОРАЛДАЙ.
                                 Қариялардың баспанасын сыртынан сатқандар
   Шымкент қаласында Ерлан Расылов, Шерәлі Жәлелов, Кә­мила Айтымбетова деген азаматтар сотталды. Бұл үшеуі қаладағы жал­ғызілікті қарттардың үйлерін сырттай сатып жіберіп отырған.Олар ең бірінші Толстой көшесіндегі 121-ші үйдің 103-пә­терін назарға алады. Атал­ған­ үйдегі Серафим Золот­ есімді қарияға алғаш бір әйел­ді жібереді. Ол әйел өзінің «Қазақтелекомнан» кел­­генін, мекеме қарттардың үйі­не тегін телефон орнатып бе­руді қол­ға алғанын, сондықтан үй құ­жаттарын беруін сұрайды. Бұл жаңалықты ес­тіп есі шыққан қария үйінің құжаттарын әлгі әйелдің қолына ұстата салады. Ал арада біраз уақыт өт­кенде Серафим қария өз үйі­нің Айжан Шүкір деген әйелге 2 миллион 500 мың теңгеге сатылып кеткенін естиді.Дәніккен топ келесі кезекте «Солтүстік» шағынауда­нын­дағы №8 үйдің 55-ші пә­терін сатуды көздейді. Бұл пәтер қария Борис Логвинов­тікі болатын. Топ мүшелері қа­рияға келіп, полиция мен са­лық комитетінен екенін, баспананы салық мәселесі жөнін­де тексеру керек екенін айтып, пәтер құжаттарын алып ке­теді. Сөйтіп, ол үйді К.Ли деген азаматқа 3 миллион 94 мың теңгеге сатып жібереді.Екі баспананы сатып, аузы майланған топ үшінші рет өз­геше тәсіл ойлап табады. Олар бұл жолы «Солтүс­тік» шағынауданындағы №9 үйдің 2-ші пәтерінде тұратын Людмила Кантаурға әкімдік атынан барады.­ Оған әкімдік­тің қарттарға 1000 теңгеден сыйлық беріп жатқанын, соны алып келгенін жеткізеді. Оны естіп қатты толқыған Люд­мила әжей алаяқ­тарға шай беріп, құрметтейді. Алаяқтар шай үс­тінде 1000 теңгені бе­ріп тұрып: «Сіз мына ақ қа­ғазға әкімдік өкілдерінің 1000 теңге әкелгені рас, мен алдым, сіздерге рахмет деп жа­зып, қол қойыңыз, әйтпесе бастықтар бізге сен­бейді», – дейді. Осыдан кейін «Әуре болып неғыласыз, сіз астына қол қоя салыңыз, үс­тіндегісін өзіміз жазамыз»,– деп қағазға қол қойдырып алады. Кейін­нен әжейдің қолы қо­йылған ақ қағазды пайдаланып, пә­терді 3 миллион 360 мың теңгеге сатып жібереді.Бұл әккі топ мұнан кейін де бірнеше қарттың баспа­насын саудалап, мол ақша тапқан. Кейбір үй иелері өз пә­терлерінің сатылғанын бір емес, үшінші адамға сатылғанда барып бір-ақ біл­ген. Ке­йіннен қыл­мыстық топтың әрекеттері әшкере­леніп, қолға түсті. Олар, ҚР ҚК-ң 177 бабымен айыпталып, Ерлан Расы­лов 7 жыл 6 айға, Шерәлі Жәлелов 7 жыл­ға, Кәмила Айтымбетова 6 жыл­ға бас бостандықтарынан айы­ру жазасына кесілді.
                                                                             А ТӨЛЕМІС
                                               Хуқуқингиз поймол бўлса
   Жорий йилда тадбиркорлик субъектлари ноқонуний текширилаётгани аниқланган.Ноқонуний текшириш ташкил қилганлар судланиб, жазосини олди.Йил бошида вилоят прокуратурасида махсус тезкор гуруҳ ташкил этилди ва бу гуруҳга сиз хуқуқингиз поймол этилган бўлса, хабар қилиб, тегишли ёрдам олишингиз мумкин.Ишонч телефонларини ён дафтарингизга ёзиб қўйинг: – (8-7252) 33-87-17, 33-87-28, 33-87-08, (8-7252)33-87-28, 8-701-505-81-78 (Майра Рысбекқызы Мұқашева), (8-7252)33-87-08, 8-702-850-14-14 (Қуандық Бабанов). Электрон манзил – e-maіl: xr-alfarabі -kanc@prokuror.kz.
                                       ОПА-СИНГИЛЛАР
  "Синглимнинг ҳеч иши юришмади,юришмадида, дея ҳикоясини бошлар экан бир тадбиркор аёл яқинлари даврасига тушиб қолса.Туман марказида катта ресторан очдим, катта фойда кўрдим.Шу синглим ишсиз юрибди, деб ресторанни унинг номига ўтказиб бердим.У аввалига фойда кўп тушар экан, деб чет элларга саёҳатга чиқиб юрди.Кейин ресторанга одам келмай қўйди.Ўзи қарзга ботиб қолди.Ресторанни ҳам, иккита машинасини ғам сотиб қутулди, ҳозир мана яна ишсиз.Худо бераман, демаса, бандасининг югургани қаерга борарди дейсиз.
                                     ХАЛҚ ДУШМАНЛАРИ
   Бензин қуйиш шохобчасига кирган ҳайдовчиларнинг фиғони фалакк чиқмоқда.Бензиннинг қимматлагани майли, ҳар 10 литрдан 1 литр уриб қолишаётган экан.Очиқдан-очиқ.40 литрга пул тўлайсан, 36 литр қуямиз, ҳохласанг қуй, бўлмаса катта кўча, дер экан бир шахардаги бензин қуювчилар."Буларни халқ душмани десак ҳам бўлади, дейди 4 литрга алданиб қолган бир отахон.Буларнинг устидан қарайдиган ташкилот борми? Сталин даврида бундайларни отиб ташлашарди".
                                   МОЗОРАТ УСТИГА МАКТАБ ҚУРИШМОҚДА
   Байдибек туманида эски мозоратни бузиб, мактаб қуришмоқда.Қишлоқ фаолларининг борамаган эшиги қолмади, бефойда.Қишлоқ аҳли болаларининг саломатлиги учун қайғуришмоқда.Мозорат устига қурилган бир мактабда болалар қор одамини кўришса, яна бир мактабда ўқувчиларнинг кўзига кўк бўри кўринар эмиш.Болалардан биттаси руҳий касаллар шифохонасига ҳам тушган.Эски мозор устига қурилган бир уйда ҳар куни бир фалокат бўлиб турар экан.Шундай уйлардан бирида  сўнгги уч йил ичида 7 оила яшади.Ҳаммаси вафот этди.Бир касалликдан, бири чўкиб кетса, бири автоҳалокатда.Ҳозир бу уйда ҳеч ким яшамайди.Шундай экан, мозор устига мактаб қуриш кимга керак бўлган экан?
                                       ОТАСИНИ КЕЧИРГАНМИШ
   Даврий нашрлардан бирини варақлай туриб, аллақайси «юлдуз» хонанданинг (ҳозир уч отарчидан иккитаси «юлдуз» бўляпти!) «Мен отамни кечирдим» сарлавҳали «эксклюзив» (кейинги пайтларда ҳамкасбларимиз шу сўзни кўп ишлатаяпти-да!) интервьюсини ўқиб қолдим. Билмадим, балки каминанинг ақли ноқиси шу ўринда бироз панд бергандир-у, аммо фарзанд қандай қилиб отасини айбдор қилиши ва гуноҳини бўйнига қўйиб, охири раҳм-шафқат назари билан қараган ҳолда кечириб юбориши тўғрисида ўйланиб қолдим.  Иттифоқо, бир ҳикоят ёдимга тушди. Донишманддан «Отангиз сизга қандай яхшиликлар қилган?» деб сўрашганида, «Падари бузрукворимнинг менга қилган энг буюк яхшилиги - мени дунёга келтиргани. Мен жонимни фидо қилиб, отамнинг қарзини узишга уринсам-да, ана шу биргина илтифоти олдида ожиз қоламан», деб жавоб қилган экан. Ривоятдаги ҳидоят лўнда: ота - буюк зот!
                              ҚАЙТАР ДУНЁ
    Кексайиб, илкидан қувват кетгунича уста-дурадгорлик қилиб, элнинг корига яраган бир отахон  тўрт ўғил, беш қизни вояга етказиб уйли-жойли қилдилар. Аммо...
  Гап шундаки, ота қазосидан аввал бироз муддат бемор бўлиб ётдилар. Бошлари ёстиққа тегиб, бир қошиқ овқат, бир қултум сувга муҳтож бўлганларида фарзандларнинг ҳеч бири жонга оро кирмади. Майли, қизларни бировнинг ҳасми, турмуш ўртоғи, қайнона-қайнотасининг измидан ўтолмайди, десак, ўғилларга-чи, ўғилларга нима бўлган?! Аччиқ, аммо очиқ саволга  элнинг ўзи жавоб топди: «Худодан қайтди устага! - деди одамлар. - У ҳам бир пайтлар  хотинининг измидан чиқолмай, мункиллаб қолган отасининг корига ярамаган экан. Бир кун келиб унинг ўғиллари ҳам шу кўргуликка гирифтор бўлади!»
Ана шунақа, халқнинг гапи ҳақ, ҳақники аччиқ бўларкан.
                          УЙИНИ ҚЎШНИСИГА ХАТЛАБ БЕРГАН
    Бир пайтлари обрўли амалдорлардан бўлган отахон икки ўғил, бир қизи бўлса ҳам ўзи яшаб турган уйини қўшнисига хатлаб берибди.
Ўғиллари эътиборли кишилар, кўпчиликнинг даврасида юради. Қизлариям ўқитувчи. Саккизта неваралари бор.Лекин икки йилгача улар отасини йўқлаб бормаган экан.Яъни, фарзандлар отаси борлигини унутган.
                                               
                         ТЎЙХОНА БОЛАЛАР БОҒЧАСИМИ?
      Ҳозир кўпчилик тўйни тўйхонада ўтказишни маъқул кўряпти.Шинам ва ёруғ тўйхоналар эл хизматида.Лекин, уларда ҳар бир ўриннинг ҳисоб китоби бор.Масалан, тўй эгаси тўйга 500 одамни таклиф қилса ва тўйхонадан 500 ўрин буюртма берадиган  одам адашади.Ҳар бир одам ўзи билан бирга бола-чақасини олиб келишини ҳам ҳисоблаш керак.Чунки мезбонларнанг болалари стол атрофига ўтириб олади.Сал кечикиб борган одамга эса ўтирадиган жой топилмай қолади.1000 ё 2000 тенге тўёна беришадию,шу пулни ҳам кўп кўришади.Яна кичкина болалар оёқ остида ўралашиб, кимдир уларнинг оёғини босиб олиб, йиқитиб кетган.Бундан ташқари ароқ қўйиладиган тўйга болаларни олиб бориш  қайси қоидага тўғри келар экан? Мана шу фикрларга чўмиб, бир тўй қиладиган йигит таклифномага "Тўйга болаларни олиб келманг" деб ёзиб қўйганга ўхшайди.Балки у ҳақдир.Фикрларингизни кутамиз.
                                      ЯХШИ ТИЛАК
    Саксондан ошган бир аёлнинг болалари юбилей қилиб беришибди.Касал ётган онаси тўйхонага бормабди.Онахон беш йилдан бери "тўшакка михланган" экан.Тўйга келганларнининг деярли барчаси "Онахонимиз юзга кирсинлар" деб тилак айтаверса, келини норози бўлиб "Ўзинглар бир кун келиб қарамагандан кейин айтаверар экансизларда" деганини атрофдагилар эшитиб қолибди.Бунга жавобан бир қария "Тўғри айтяпти, ундан кера "онамиз соғайиб кетсин деган тилак айтишмайдими" деб изоҳ берган.
     
                                     ЯНА ОЛТИН МЕДАЛЛАР ЎҒИРЛАНГАН
     Бир тумандаги музей мудири "уятли" меҳмонлар келяпти, шунга спортчиларнинг олтин медалларни бериб туринг,деб спорт мактаби директоридан сўраб олиб кетган.Эртасига медалларнинг ярми йўқолган.Уларни "уятли" меҳмонлар олганми, уятсиз меҳмонлар олганми, ҳозирча ҳеч ким билмайди.Бундан буён спорт мактабининг директори ҳеч кимга медалларни ижарага бермайди.

    
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (01.11.2011)
Просмотров: 1808 | Теги: бедарвоза шаҳар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz