Пятница, 29.03.2024, 01:50
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

АКС-САДО

      АКС-САДО

"Робита” газетаси, №19, 2011 йили чиққан "Ҳақиқат излаб” мақоласига жавоб

 Азиз синглим Мунаввар!Мен сенинг "Хақиқат излаб” деб номланган мақолангни ўқиб, бефарқ бўлолмадим.Сенинг бу бойваччалар, лорахўрлар тўғрисида куюниб  ёзган сатрларингини ўқиб, таъсирландим.Минг афсуслар бўлсинким, шунга ўхшаган воқеалар ҳозир ҳаётда кўплаб учрамоқда.”Порахўрликка қарши кураш” шиори остида порахўрликка кенг йўл очилганидан хавотирдаман.

  Мунаввар! Эринг бу воқеадан  кейин руҳияти майиб бўлиб, тушкунликка тушган деб ўйлайман.Сен эрингга хиёнат қилмадинг.У буни вақт ўтиши билан тушуниб етар деб ўйлайман. Сенинг гуноҳинг йўқ, биламан.Бу зўравонлик билан бўлган иш.Эрирнг ўзини босиб олиб, уч фарзандини, уч қоракўзни ўйлаши керак.Биров фарзандга зор, биров фарзанддан безор.Фарзандларининг бахти учун ота-она қандай азоб-уқубатларга чидаш бермайди дейсиз, бу воқеани ҳам тақдирнинг шафқатсиз зарбаси деб билсин.Уч фарзандни бир аблаҳнинг қилмиши туфайли етим қолдириш мумкинми?

  Оилани тиклашнинг йўллари бопр.Бунда маҳалла,қишлоқ оқсоқоллари,қариндош-уруғларнинг роли катта.Ҳаётий мисоллардан келтирай.Бизнинг қишлоқда иккита оилани биламан.15-20 йил муқаддам аёли эрининг кўзига чўп солган.3-4 тадан фарзандлари бор оилалар ажрашиш даражасигача бориб етган.Лекин маҳалла оқсоқоллари, қариндош-уруғлар ўртага тушиб, оилаларни сақлаб қолган.

   Мунаввар! Сенинг қишлоғингда қишлоқ, маҳалла оқсоқоллари, қишлоқ  ҳокимияти шу мақолани ўқиб, балки бир оилани тиклашдек савоб ишга қўл урур деб ўйлайман.

   Ҳаётда не бир аёллар шундай қабиҳликларни қилиб, ўзларини эрларига ва бошқаларга  фаришта қилиб кўрсатишади.Менимча, мунаввар шулардек бўлганида минг бир маккорликни ишга солиб, , сирни сирлигича қолдирган бўларди.Мунавварда имон бор эканки, ростини айтибди.Демак, у қалбан тоза ва асосийси, эрига ишонган.

 Эрига бир халқ мақолини эслатиб ўтай:”Ит теккан билан дарё булғанмайди”.Аёлингни шу дарёга тенглагин.Лекин, уни ҳам тушунаман.Эслаганда мияси тарс ёрилиб кетадигандай бўлишини ҳам биламан.Ароқдан таскин топгиси келади, лекин, қачонгача?Биринчи бор кечирганида, унда ҳам одамийлик бор.Бу ёғига ҳам мардлик қилсин, илтимос...Бургага жаҳл қилиб, кўрпани куйдирмайдилар ахир.Фарзандалрни ўйлайлик.

  Мунаввар”Пешонанг тошга тегди.Энди бундан буён қадамингни ўйлаб бос.Лекин, кўнглингни асло чўктирма.Агар эринг оилани тикламайман, деб туриб олса, сен шундай яшагинки, фарзандларингни шундай инсон қилиб тарбиялагинки, эринг қилган ишига ва фарзандларидан воз кечганига минг  пушаймон бўлсин.Унутма, ҳаётнинг ўзи курашдан иборат.

  Артур! Сенга айтадиган гапим шу: сен  ахлоқсизлигинг ва аблаҳлигинг  туфайли бир оилани бадном этдинг.Сен инсон деб аталишга лойиқ эмассан.Сен ваҳший йиртқичсан.Никоҳ Оллоҳ ҳузурида қабул бўлади, сен шу никоҳдай муқаддас занжирни бир лаҳзалик лаззат деб уздинг.Бу билан сен ўз оилангга ғам хиёнат қилдинг.Аёлинг сендек разил ва хиёнаткор билан қандай яшаяпти, билмадим.Сен аёлингни, синглингни  ё қизингни шу Мунавварнинг ўрнига қўйиб кўр.Яхшилаб ўйла, ва хулоса чиқар.

  Ҳали сен қанча оилаларни вайрон этасан, бу ёғи Оллоҳга аён.Ҳали қанчадан-қанча норасидаларни тирик етим қиласан ва уволига қоласан,бу ёғи бизга қоронғу.Ҳаётда қизи бор барча инсонлар сени лаънатлайди.Сен лаънатга учраган бир махлуқсан.

   Мунаввар! Менинг мана шу маслаҳатларим сеинг оилангнинг тикланишига  ёрдами тегса, ўзимни бахтиёр деб билардим.Нима бўлса ҳам ҳаётингни тиклаб! Опа, раҳмат сизга,оилам билан  тинч-тотув яшаяпман, розиман сиздан” деган хабар олишни умидворлик билан кутиб қоламан.

                        Анор РАСУЛОВА,

                          Қарноқ қишлоғи, Тайқазан кўчаси, 46-уй.

Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (31.01.2012)
Просмотров: 2251 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz