Среда, 22.11.2017, 10:02
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои статьи [79]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 537
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Статьи » Мои статьи

ҚАЙНОНА ҚАЙНАЙДИ, КЕЛИНИН ХЎРЛАЙДИ
                     ТУРМУШНИНГ МУШТЛАРИ
           Оила  муқаддас,фарзанд деб аталмиш буюк неъмат улгайиб камол топадиган муқаддас жойдир. Одам Ато билан Момо Ҳаво бир-бирини кўрди-да ва ўзаро маъқул келди.Аммо Жаброил алайҳиссаломга "никоҳ  ўқилмагунча кўришмай турсинлар" деган ваҳий келди. Инсоният тарихидаги биринчи никоҳ ўқилди ва уни Жаброил а.с.ўқиди. Гувоҳликка эса Хақ таоло ўтди. Демак, ҳар бир никоҳга Яратганинг Ўзи гувоҳдир. Мен бугун сизларга А. қишлоғида истиқомат қилувчи  домла ва унинг муғомбир, иккиюзламачи,олғир, уятсиз аёли уларнинг кирдикорлари ҳақида ҳикоя қилмокчиман .
  Қизгинамнинг қизини, яъни набирамни шу қишлоқни сизларнинг назарингиздаги обрўли ҳожи хонадонига келин қилиб узатиб бордик. Куз кунлари эди.Катта набирам Дилфузани гўдаклигидан боққаним учун унга меҳрим бўлакча. Икковимиз ҳам бир-биримизни маълум вақт кўрмасак соғиниб қоламиз.  28 сентябрь набирамнинг туғилган куни.Туғилган кунида ҳеч кимни кутмаса ҳам мени кутади.Йўл бекилиб яқинимиз бир оз узоқ бўлиб қолди  Бир амаллаб қизимнинг уйига етиб келдим.Келсам куёвим,кизим,набирам ишда экан. Кечқурун ҳаммаси йиғилишди.  Қизим менга йўлда бир аёл билан бўлган суҳбатини айтиб турган эди,тўсатдан телефон жиринглаб қолди.  Гўшакни кўтарган эди,йўлда суҳбатлашган аёл экан.Тезда набирамнинг қўл телефонини номерини беришини сўради.Қизим ҳам кўнглида ҳеч нима йўқ бера солди.Ҳамма иш шундан кейин бошланди.Мен бировни хафа қилиб, ҳақоратлаб ҳузур қиладиганлар тоифасидан эмасман асло.  Зеро, газетхонларимиз келажакда қиз узатишда адашмасинлар деган мақсадда қўлимга қалам олишга мажбур бўлдим.
    Бир бошдан гапирадиган бўлсам, қиз излаб бормаган эшиги қолмаган собиқ қудалар набирамни   иситма билан қўлга туширишади.Ҳажга борганингни нима қилай,  иситма -совутма қилиш  фолга ишониш каби дўзахга равона бўлиш учун кўприклигини билмаса.Булар қанча эшикка совчи    бўлиб боргани ва
қайтганидан ҳам хабарим бор.Сабаб битта --исломий оилага қиз бермаймиз дейишган.Сайрамга ўғли яхши курган қизининг уйига бориб,бизга тўғри келмас экан шалтоқ жой деб қайтишган экан.Шу орада аёл қуда менинг набирамни кўриб қолади ва мақсадига тезроқ эришмоқ ниятида ўз уйига яқин жойдаги куф-суфчи аёлга бориб, ишини битиради.Иш осон кўчади-қўяди.
    Ҳозирги кунда биз ўстираётган ўғлонларимизда шунчалик
пасткашлик,тубанлик, қабихлик, иккиюзламачилик,  бевафолик каби хислатларни сингдириб тарбиялаяпмизми? Бир қизга ваъдаларни бериб,шартта иккинчисига уйланиб кетиш, бировни гулдек қизини ҳаётини барбод қилиш ўтакетган пасткаш заиф,субутсиз,хотинбоз, туйғусиз,айёр одамнинг ишидир.Сайрамлик қизни қўйнини пуч ёнгоққа тўлдириб, унга билдирмай туриб
шартта менинг неварамга уйланди.Келинга деб 5 хона уй беради аёл қуда.5 хона уйни индамай боласи учун куёвим қизим билан тўлдиришиб беради. Туй  ҳам жуда тез бўлиб ўтди.Бахт ва фароғат чўғлари устига кул тортмай,эримникида иззат ва ҳурмат кўрай,  қайнота қайнонанинг хизматини қилиб дуосини олай деб,атиги уч ойгина турмуш қурган неварамни бошига етти ухлаб тушига кирмаган ишларни соладилар.Ахир уйда ундай шароитни кўрмаган неварам такдирнинг бундай зарбаси олдида эсанкираб қолади.Бошига турмуш деб аталган ҳаётнинг аёвсиз зарбалари тушади.Қайнона келингга зуғум кўрсатади.
Уч йилгача ўрганиб сингиб кетмагунча ҳамма шароитни яратиб берамиз деган эди. Бундайларни тили бошқа,дили бошқа дейишдан ўзга иложим йўқ.Отанинг ўз фарзандига гапи ўтмаса,кўчада нима эшитса шунга ишониб кетаверса, қайнонанининг мустақил фикри йук; турмушдаги қизлари онага гan ўргатса,  аммалар томон-томондан телефон қилишиб,келининг бўшанг,жой қимирлайди,   яна талайгина куракда турмайдиган тухмат гаплар.Куёвнинг кичик амммасини ғийбатчи,хотинчалиш эри-чи,унинг нима хаққи бор ёш оиланинг турмушиг  арала шиб қайроқтошлик қилишга? Ахир сен белида белбоги бор эркаксан-ку? Умуман бу оиланинг тарбиясига тушунмадим.Уч ойлик келиннинг бошига ҳам шунчалар маломат  тошини отишадими? Ҳали тўлиқ мослашиб улгурмаган келинни сочидан бураб калтаклаш,хўрлаш,азоб бериш, қўрқитиш ва  устидан кулиш ҳозирги замонда ҳам,  исломда хам йуқку.  Неварам бу азобларга чидай олмай    охирги маротаба ўз уйига келгани(феврал)да ,онажон бошқа чидай олмайман деб йиғлайди.(Хозирги кунда ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш купайган бир вақтда)   туйиб кетдим яшагим келмаяпти деган сўзидан кейин ота-она бир бошдан бўлган воқеаларни ҳаммасини сўраб,аҳвол шунчалик мушкуллигини тушуниб, неварамни қайтиб юбормай
қўя қолдилар. Кейин билсак .2 ҳафта ўтмай  улар бошқа келин олиб келишган. Қуданикига бордик, улар уйда экан.Сўрашиб булгандан кейин қизимизнинг айби нима деб сўрадик.Бўшанг,   тили узун ,жой қимирлайди, эпсиз каби ашулани яна эшитдик.  Бўшанг одамни қанақасига тили узун бўлади?  "Менга  гап қайтарадиган хотин керак эмас дели собиқ куёвбола. Хуллас тарвузимиз қўлтиғимиздан тушиб, неварамни  олиб қайтдик.Уни кўрсангиз яна бир кўрсам дейсиз. Сочи  тақимига тушади табиатан ақлли, босиқ чиройи ўзига яраша, бўянишга умуман қизиқмайди.Оллохим фалокатимизни аритсин.  Бироқ, ўртада бегуноҳ гўдакни уволи ҳожининг виждонига, унинг фаросатсиз
аёли,тарбиясиз,хотинбоз ўғлининг
хукмига    ҳавола.  Қизимиз қайтиб келганидан кейин кўпчилик жуда яхши қилибсизлар қутулганингизга шукр қилинг деган одамлар ичида қуданинг энг яқин дўстлари ҳам бор.Турмушнинг ана шундай зарбасидан кейин яна неварамни қандай қилиб бировнинг эшигига узатишни ўйласам, юрагим орқага тортиб кетади.Зеро,"одамнинг оласи ичида, молнинг оласи сиртида" деган гапда маъно кўп. Келажакда қайнона ва келинни қалбларида мехр-мухаббат,  ишонч, юлдузини бир-бирига иссиқ кўрсатишни, оқибат уруғларини ризқлантиришини Яратгандан сўрайман.Хатоликка йўл қўйган инснонларга буюк шоир,ўзбек тилимиз асосчиси    Алишер Навоийнинг "Одам бор-ки одамларнинг нақшидир, одам борки ҳайвон ундан яхшидир"деган доно сўзларидан хулоса чиқаради деган умиддаман.
                             Наимахон,
   Таҳририятдан.Онахонга ўзи истиқомат қиладиган туман ҳокимлигидаги аёллар иши бўйича бўлимга ва туман ички ишлар бўлимидаги зўравонликка қарши кураш инспекциясига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.Натижа бўлмаса, судга мурожаат этиш мумкин.
Категория: Мои статьи | Добавил: кимсан (01.11.2011)
Просмотров: 1571 | Теги: турмушнинг муштлари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz