Четверг, 28.03.2024, 21:23
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Февраль » 28 » ҚЎШИҚЛАРИ БАРҲАЁТ ҲОФИЗ
17:31
ҚЎШИҚЛАРИ БАРҲАЁТ ҲОФИЗ

         ҚЎШИҚЛАРИ БАРҲАЁТ ҲОФИЗ


   Болалик чоғларимизданоқ Фахриддин Умаровнинг қўшиқларини севиб тингладик, ота-

оналаримиз бу оташнафас ҳофизга ҳавас қилиб, исмларини Фахриддин қўйгани барчамизга 

маълум. Зеро, Фахриддин Умаров  ўз фаолияти жараёнида ўзбек устозона мусиқа ижодиёти 

ва ижрочилиги равнақига муносиб ҳисса қўшган ўзбек забардаст санъаткорларининг ёрқин 

намояндасидир.
У ўзбек  лирикаси  ижрочилигига янги йўналиш олиб кирган, ҳаётимизни барҳаёт қўшиқлар 

билан бойитган ажойиб бастакор ҳамда бир қатор муносиб шогирдлар тарбиялаган устоздир.
Соҳир  овозга эга бўлган Фахриддин Умаровнинг ижроси шу йиллари ёшу-қарини ўзига мафтун 

этгани ҳамон ёдимда. Акам ҳам бу ҳофизга ҳавас қилиб, ўғлининг исмини Фахриддин қўйган 

эди.
 Ўз замонасида беқиёс ҳофизи даражасига кўтарилишига сабаб бўлган Фахриддин Умаровнинг 

ёқимли овози эди. Шунинг учун  ҳали-ҳануз у яратган қўшиқлар  халқимиз  томонидан  севиб 

тингланмоқда.
  Манзурнафас хонанда, ўзбек устозона мусиқа ижрочилигининг забардаст намоёндаларидан 

бир Фахриддин Умаров ўз ижрочилик маҳорати негизида мустақил мактаб яратди, десак 

муболаға бўлмайди. Унинг ижро мактабида тарбияланиб, ижро услубларига таяниб бир қатор 

хонандалар ўзларининг ижро услубларини яратишга муяссар бўлдилар. Жумладан: 

Камолиддин Раҳимоа, Нуриддин Ҳамроқулов, Хайрулла Лутфуллаев, Ҳожиакбар Ҳамидов ва 

бошқалар.
                                  Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ.

Просмотров: 810 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Февраль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz