Вторник, 23.04.2024, 16:51
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Май » 27 » ВИЖДОН ҚАНИ, ИЙМОН ҚАНИ?
13:50
ВИЖДОН ҚАНИ, ИЙМОН ҚАНИ?

                     ИНСОФ ВА ИЙМОННИ УНУТГАНЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

2013 йилнинг иккинчи ярмига обуна  бошланди, азизлар.Лекин, бу мавсумда инсоф-иймонни унутиб, савимли газеталарингиздан сизларни айириб, ҳеч ким ўқимайдиган саводсиз, тутуриқсиз, мазмун ва маъноси саёз бўлган ва фақат номигина "газета” бўлган нашрларни тиқиштираётган ҳамюртларимизнинг сони кўпайиб бораётганидан хавотирдамиз.”Мардни номардга иши тушмасин” деганларидай, бу мавсумда халқни "зўрлаб” газетага ёздириш хуқуқи берилганларнинг ошиғи олчи.”Кўке-жаке”ларига лаганбардорлиги туфайли уларнинг кўрсатмасини бажармай иложи йўқ, начора, уларни ғам тушуниш керак.Уларнинг айтганлари бажарилмаса, дакки еб қолишлари мумкин. Лекин виждон амри билан иш кўришса, ўша инсофсиз  "зўрлаб ёздирувчилар”нинг калласи кетмаса керак? Баъзи туман ҳокимликларда бу иш махфий турда, партизанлик йўли билан бажарилиши бизни ҳайрон қолдиради.

   Биз газетхонларимизнинг хуқуқи поймол этилмаса экан, деймиз.Шунинг учун бундай ҳолларга учраб қолсангиз, бизга ўша ноинсоф ва виждонсиз кимсаларнинг исм-шарифларини ёзиб қолдиринг, ишонтириб айтамиз, келгуси обунагача уларнинг "думи тугилади”.Ўзини "олий нав” ҳисоблаб, бошқаларни оёқ учида кўрсатувчиларни "кавушини тўғирлаб қўйишнинг” мингдан ортиқ услларини биз биламиз.

   "Робита” газетасининг чиқаётганига тўрт йилдан ошди, шу вақт мобайнида фақат халқ манфаати йўлида хизмат қилди.Юзлаб ишдан нохақ қувилганларни жойига тиклашда ёрдам берди, нохақликка учраганларнинг ишларини ҳал қилиб, бу эзгу ишни давом эттириб келмоқда.Лекин бизнинг бу яхшиликларимизни унутиб, "Робита”ни оёқдан чалишга уринаётган почта ходимлари ҳам учраб турибди.

    "Робита”га обуна бўлиб, пешана тери билан топган пулингизга ачинмайсиз.Шундай экан, доимо бирга бўлайлик, азизлар.

                  "Робита” газетаси таҳририяти.

Просмотров: 904 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Май 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz