Четверг, 28.03.2024, 18:15
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Апрель » 8 » CЎРАГАН ЭКАНСИЗ
11:49
CЎРАГАН ЭКАНСИЗ

Савол.Ҳурматли таҳририят!Бир ходимимни лавозимига мос келмаслиги, юборилган хатолари туфайли ишдан бўшатган эдим.Энди бу ходим интернет орқали менинг номимдан юқори ташкилотларга туҳмат ва бўҳтонларни ёзиб юрибди.Вилоятга туман раҳбарининг устидан шикоят ёзса, республикага вилоят раҳбарининг устидан "юмалоқ хат"лар ёзишдан тўхтамаяпти.Лекин ёзганини бўйнига ҳам олмаяпти.Исботлаш ҳам мумкин эмас.Лекин аниқ биламан, айнан шу ходимнинг иши эканлигини.Туман раҳбари менга сўнгги эслатма берди:"яна бир бор "юмалоқ хат" тушса, ишдан кетасан, сенинг можароларинг туфайли обрўйимга путур етишини истамайман" деди.Қандай йўл тутай? Ботир,Чимкент шаҳри.

Жавоб.Биз ходимингиз билан гаплашмай туриб, сизга бирон бир маслаҳат бера олмаймиз.Бизга унинг манзилини ёзиб юборинг.Фақат эслатамиз:интернет орқали "жанг"ларда ғолиблар бўлмайди.

"Ваҳҳобийлик" атамаси ҳақида

Савол: Савол бераётган аёл Франциядан. Унинг айтишича яқинда Исломни қабул қилибди. У тез-тез «Ваҳҳобийлик» (атамаси)ни эшитаётган экан. Шунинг учун у шайхдан, Аллоҳ уларни Ўзи сақласин, мана шу масала борасида тушунча беришларини сўрамоқда.

Жавоб: Қизалоғим, мен Аллоҳдан сизни Исломда ва Суннатда собитқадам қилишини сўрайман. Эй Аллоҳ уни собитқадам қилгин! (Шайх ушбу дуони уч марта такрорлади).

«Ваҳҳобийлик» (атамаси)ни шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳга нисбат беришади. Чунки у ҳижрий ўн иккинчи аср ўрталарида Тавҳидга бўлган даъватни тирилтирган. У ушбу ташаббусида амир, имом Муҳаммад ибн Сауд, Аллоҳ икковларини раҳматига олсин, томонидан қўллаб-қувватланди.

«Ваҳҳобийлик» лақабини душманлар: Тавҳид душманлари, Суннат душманлари қўллашади. Иш мана бундай, ҳар бир Тавҳид ва Суннат душманининг айтишича, кимки Тавҳид ва Суннатга амал қилса, ўша «ваҳҳобий». «Ваҳҳобийлик» сўзининг маъноси мана шу.

 

Балки яна сизнинг билишингиз керак бўлган нарса шуки, ушбу ёмон ном қораланишга лойиқ ва шу билан бирга сохтадир. Чунки шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ўзларини бу тарзда номламаганлар. Бундан ташқари, ушбу ном ундан кейин (яъни у кишининг вафотидан кейин) то бугунги кунгача на даъват уламолари, на унинг ўғиллари, на унинг набиралари, на даъват йўлидаги биродарлари томонидан у кишига нисбат берилмаган.

Уларнинг бирорталари бу кишини ушбу ном билан таърифлагани маълум эмас, бидъат ва ширк аҳли бундан мустасно. Фақатгина улар (яъни бидъат ва ширк аҳли) Суннат аҳлини ушбу ном билан таърифлайдилар.

Шайх Убайд Ибн Абдуллоҳ Жобирий

Манба: Тавҳид форуми

Просмотров: 1174 | Добавил: кимсан | Теги: робита | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Апрель 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz