Вторник, 23.04.2024, 12:27
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Февраль » 16 » Тинчлик ва хотиржамлик шукронаси
06:07
Тинчлик ва хотиржамлик шукронаси

Тинчлик ва хотиржамлик шукронаси

 

بسم الله الرحمن الرحيم

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган.

Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқ. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (сав) ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг улуғ неъмат эканлигини таъкидлаб шундай деганлар:

"نِعْمَتاَنِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، اَلصِّحَّةُ وَالْفَرَاغُ"(رواه البخاري والترمذي

яъни: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”(Имом Бухорий ва Имом Термизий).

Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.

 Азизлар! Улуғ неъмат - мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикдан хотиржамликка берилиш, огоҳлик ва сезгирликни йўқотишга мутлақо ҳаққимиз йўқ. Уни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш фақат муайян соҳалар ходимларининг вазифаси, деганлар қаттиқ янглишади. Бу йўлда барчамиз янада жипс бўлиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз керак. Ўз уйингни ўзинг асра, деган гапда ҳикмат кўп, унинг маъноси кенг. Зеро, тинчлик учун доимо курашиш керак, уни ҳеч ким яратиб бермайди.

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, фарзандлар эмин-эркин камолга эришади, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Яратган Парвардигор Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, Ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб, шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةًوَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ  (سورة البقرة/208

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир”.

            Ислом дини инсон учун тинчлик ва омонлик динидир. Аллоҳ таолонинг исмларидан бири “Ас-Салом”дир. Қуръон нозил бўлган кеча ҳам салом кечасидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло каломи шарифида:

سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ (سورةالقدر05

яъни: “У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”, дейди.

            Кўплаб ҳадислар ҳам мусулмон кишини, мусулмон юртда яшаётган бошқа дин вакилини ҳам тинчликдан бебаҳра қилиш, уларни қўрқитиб бўлмаслигига далолат қилади:

قال النبي صلى الله عليه وسلم: "لا يَحِلُّ لِرجل أن يُرَوِّّعَ مُسلِمًا" (رواه الامام الطبراني

Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда: “Бирор кишига мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас”, дейилган. Бундан кўринадики, Ислом бор моҳияти, бутун таълимоти билан тинчлик-осойишталикка интиладиган диндир. Ва яна бошқа бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.):

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لا يحل لمسلم ان يروع مسلما"

 (رواه مسلم)

яъни: “Мусулмон киши мусулмонни қўрқитиши ҳалол эмас”. Демак, ҳар қандай йўл билан жамият ва кишилар тинчлиги ва хавсизлигига халал етказиш, хавф солиш мутлақо мумкин эмаслиги маълум бўлди.

Азиз жамоат! Халқимиз, айниқса, ёшларимиз ўртасида тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етиш, дунёнинг турли мамлакатларида кечаётган ўзгариш ва воқеалар хусусида, уларнинг асл сабабларини тушунтириш ишларини олиб боришда барчамиз масъуллигимизни доимо хис этишимиз керак.

Шу азиз Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг тинчлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш, салоҳиятини янада юксалтириш барчамизнинг, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир.

Қуръони карим таълим берадики, ҳар қандай шаклдаги зулм ва зўравонлик Ислом ақидасига тубдан қарама-қаршидир ва биронта мусулмон ана шундай жиноятни содир этиши мумкин эмас. Шунингдек, ҳар бир мусулмон одамларни жиноят содир қилишдан қайтаришга Парвардигори олдида масъулдир. Ҳар бир имонли кишининг бурчи – “Ер юзида бузғунчилик”ка йўл қўймаслик, дунёда фаровонлик ва осойишталикни қарор топтириш учун курашишдан иборат.

Аллоҳ таоло Ер юзида ёвузлик қилмасликка буюриб, ноҳақлик, адолатсизлик, зўравонлик, одам ўлдириш, қон тўкишни таъқиқдайди.

... كُلُوا وَاشْرَبُوا مِنْ رِزْقِ اللَّهِ وَلَا تَعْثَوْا فِي الْأَرْضِ مُفْسِدِينَ

 (سورة البقرة/60)

яъни: “...Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”.

Парвардигорнинг иродасига қарши бориб, бегуноҳ одамларни ўлдирган ва хўрлаган кимсалар дунё ҳаётида ютуққа эришамиз, деб ўйласалар қаттиқ хато қилган бўладилар. Аллоҳ таоло ер юзида ҳар қандай бузғунчиликни таъқиқлайди, ёвузлик йўлига кирганларни лаънатлайди. Зеро, Қуръони каримда шундай дейилган:

... إِنَّ اللَّهَ لَا يُصْلِحُ عَمَلَ الْمُفْسِدِينَ  (سورة يونس/81

яъни: “...Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ислоҳ этмагай”.

Одам ўлдиришга қасд қилиш муқаддас ислом динимизда кечирилмас “гуноҳи азим” ҳисобланиб, гуноҳкор охиратда жаҳаннам азобларига дучор бўлиши қайд этилади. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:

عن أبي هريرة قال قال النبي صلى الله عليه وسلم: "من أشار إلى أخيه بجديدة، فان الملائكة تلعنه حتى يدعه ..." (رواه مسلم

яъни: “Қайси бир мусулмон киши иккинчи бир мусулмон биродарига тиғ кўтарса, то ўша тиғни қайтариб ўрнига қўймагунча Аллоҳнинг фаришталари унга лаънат айтиб турурлар”, - дейилган.

Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз (сав):

عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "سباب المؤمن فسوق وقتاله كفر" (متفق عليه

яъни: “Мўмин кишини ҳақорат қилиш гуноҳ, у билан жанг қилмоқ эса куфрдир”, - деб марҳамат қилганлар.

Муҳтарам намозхонлар! Ҳар қандай жамиятда комил инсонни тарбиялаш учун асосан унинг руҳий-маънавий оламини бойитиш, онгига эзгу фазилатлар ва юксак ахлоқ руҳини сингдириш алоҳида аҳамиятга эга. Мурувват, диний бағрикенглик Исломнинг тамал тоши, эътиқод ва динлар тарихидаги бир янгилик бўлди. Ислом илк даврданоқ собиқ динларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмади, турфа мазҳаб ва мафкураларга қарши таассуб этмади. Биринчи кунларданоқ диний бағрикенгликнинг оламшумул шиорларини ўртага ташлади: “Барча самовий динлар бир манба, бир булоқдан сув ичади, ҳамма пайғамбарлар биродардирлар. Динлардаги ихтилофлар қотиллик ва адоватларга сабаб бўлмаслиги, яхшилик, силаи раҳмдан тўсмаслиги лозим”, деган тамойилга амал қилди.Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада Ислом умматигагина эмас, бутун инсониятга ибрат-намуна бўлдилар. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли китобдан бўлган қўшнилари билан яхши муносабатда бўлар, ҳадялар бериб, улардан ҳам қабул қилар эдилар.

Демак, кўнглида адоват бўлмаган ҳамда жамиятга зарари тегмайдиган кишилар билан яхши муомалада бўлиб, улар билан дунёвий ишларда ҳамкорлик қилиш, шунинг билан бирга тинчлик ишига раҳна соладиган, нафақат Ислом, балки бошқа динлар равнақига ҳам зиён етказиш ғаразида бўлган кишиларга нисбатан муроса қилмаслик динимиз талабидир. 

Муҳтарам жамоат! Демакки, динимизнинг тинчликка бўлган эътибори нечоғлик катта ҳамда бағрикенглик эса унинг негизидир. Инсон ўзидаги неъматнинг қадрини унинг устида мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриш билан билади. Бу эса янада кўпроқ Аллоҳга шукр қилишга ундайди. Неъматнинг бардавом бўлиши, унинг шукри адо этилишига боғлиқдир. Неъматнинг салмоғига қараб шукр ҳам ҳар хил бўлади. Баъзи неъматларнинг шукри тилда “алҳамду лиллаҳ” дейиш билан адо бўлса, бошқа хил неъматлар ҳам борки, уларнинг шукрини амалий тарздагина адо этиш мумкин. Тинчлик ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неъматдир. Бу неъматнинг шукрини адо этиш барчанинг зиммасидаги фарздир. Кексалар тинчликнинг мустаҳкамлигини сўраб дуо қилишлари, ўрта ёшлилар ўзларининг ҳалол меҳнатлари, ёшлар эса уни асраш ва қадрига етиш борасида астойдил илм олишга ҳаракат қилмоқликлари билан бу неъматнинг шукрини адо этган бўладилар.

Аллоҳ таоло жаннатмонанд юртимиз тинчлигини барқарор айлаб, халқларимизнинг фидокорона қилаётган меҳнатларига муносиб ажр-мукофотлар ато этсин! Омин.

Просмотров: 1081 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Февраль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz