Пятница, 19.04.2024, 02:48
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Август » 1 » ТИЛ - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
15:12
ТИЛ - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
Миллат тушунчаси миллатни бирлаштирувчи, унинг миллат сифатидаги қиёфасини шакллантирувчи омиллардан бири бўлган тил билан узвий боғлиқ. Ўзбек тили ўзбек миллий маданияти, ўзбек миллий маънавиятининг кўзгусидир.

Миллий тил миллий маънавиятимизнинг асоси саналади. Она тилига бўлган муҳаббат, аввало ҳар бир сўзнинг маъносини чуқур англаган ҳолда ишлатиш, уни яхши билиш, асраб-авайлаш ва ўз ўрнида қўллашда намоён бўлади.

Маълумки, сўз инсонга нарса ва ҳодисалар ҳақида ахборот беради. Шуни айтиш лозимки, сўзда ўқувчининг муносабати ҳам, ҳис-туйғулари ҳам мужассам бўлади. Фикримизнинг далили сифатида севимли шоирамиз Турсуной Содиқованинг ушбу фикрларини келтиришимиз мумкин:

"Инсон қалбини инсон тушунгани учун ҳам сўз ёрдамида яралган асар абадийдир, агарда киши дилидаги дардини, орзусини куйлаган бўлса. Чунки ҳар қандай одамни ўзингга қаратишда, турмушингни қайта қуришда, атрофга маъни ва гўзаллик нурларини таратишда сўзга тенг келадиган бошқа қурол йўқ! Сен ўзингдан аввал сўзингни асра: у-гавҳар, тежаб айт, жойини топиб айт, рандалаб, шиббалаб айт, ҳар бир сўзинг бир узукка кўз бўлсин! Сен аввал ўзингни эмас, сўзингни кийинтир: одамларнинг қулоғини оғритмасин, кайфиятларига ботмасин! Мақсадга сўз билан етишни орзу қилдингми, шундай айтки, сўзингни ҳаводай симирсинлар, гул ҳидлагандай вужудлари яйрасинлар".

Кўриниб турибдики, мазкур фикрда сўз айтишга қаратилган талаблар: оҳангдорлик, мантиқийлик, тежамкорлик, аниқлик каби тамойиллар ўз ифодасини топган. Демак, сўз кишиларни маданиятли, маърифатли бўлишга ёрдам беради, қолаверса, сўз орқали тилимизнинг жозибадорлиги, таъсирчанлиги ортиши таминланади.

Айнан она тили туфайли инсон ўзининг улуғ аждодлари, улардан қолган бебаҳо мерос, буюк тарих билан доимий мулоқот қилиб яшайди, қадим қадриятларини унутмайди.

Мустақиллик йилларида она тилимиз янада бойиб, имкониятлари кенгайиб бормоқда. Буни ўзбек тилининг 5 жилдли янги изоҳли луғати, шунингдек, илм-фан ва техникага оид кўплаб луғатлар яратилганлиги мисолида ҳам кўриш мумкин.

Юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси билан халқнинг миллий маданияти ва ўзига хослигини ифода этувчи восита бўлган тилимизни ривожлантириш, янада бойитиш, мақомини кўтариш, унинг имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилди, ижтимоий тараққиёт шиорига айланди. Натижада миллатимизни шакллантирувчи муҳим омилларидан бири ўзбек тили янги тараққиёт босқичига кўтарилди. Миллий тилимиз маънавиятимиз ва мафкурамизнинг таркибий қисми сифатида юксалиб бормоқда.

Улуғ мутаффакир Алихонтўра Соғуний томонидан тилимиз ҳақида айтилган ушбу шеър бизларни тилимизни қадрлашга, уни эъзозлашга ундайди.

Асар ёздинг эрса она тилида ёз,

Йўқ эса анинг ёзгани бузгани.

Таралмиш бутун ер юза илму фан

Тўлиқ тил керакдир ани билгани.

Киши ўз тилини яхши билмаса гар,

Билингки, ҳар ишдан кейин қолгани.

( "Тил ҳақида")

Фикр инсон онгида шаклланади ҳамда у сўз шаклига кириб, муомала воситаси сифатида намоён бўлади. Фикрлашнинг қай даражада эканлиги эса тил орқали намоён бўлади. Бундан кўринадики, инсоният тафаккурининг шаклланишида, жамият тараққиётида тилнинг хизмати беқиёсдир.

Мухтасар айтганда, ҳар бир халқнинг ўз тили унинг энг бебаҳо қадрияти, фахри, ғурури саналади. Биз учун ўзбек тили ана шундай юксак ва қадрлидир.

Шоҳидахон ЮСУПОВА.

Просмотров: 1756 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Август 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz