Пятница, 29.03.2024, 14:04
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 26 » ТАРИХНИ БИЛМОҚ— ЎЗЛИКНИ АНГЛАМОҚДИР
20:45
ТАРИХНИ БИЛМОҚ— ЎЗЛИКНИ АНГЛАМОҚДИР

ТАРИХНИ БИЛМОҚ—
ЎЗЛИКНИ АНГЛАМОҚДИР


Элбошимиз Н.Назарбаевнинг ташаббуси билан "Маданий
мерос” давлат дастури яратилиб,шу кунларда унда ўртага
қўйилган масалалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Тарихий ёдгорликларга бой бўлган вилоятимиз учун бу дас-
турнинг қадри баланд. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидла-
гандай,”Ўтмишни ўрганмасдан туриб,келажакни яратиб бўл-
майди, Ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмай-
ди.Одамзод борки, ўз авлод-аждоди, ватанининг тарихини би-
лишни истайди. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошлана-
ди. Тарихий хотираси бор инсон-иродали инсон… тарихий
хотирасиз келажак йўқ».
Мустақилликка эришгунимизча,кўп бойликлар таланди, ша-
ҳар ва қишлоқлар харобага айлантирилди. Бироқ ҳеч қандай
қирғинлар ва вайронагарчиликлар қанчалик ваҳшийларча
амалга оширилмасин, халқимизни ер юзидан супуриб ташлай
олмади. Халқимиз ва мамлакатимиз босиб ўтган йўлни, аж-
додларимиз фаолиятини-тарихимизни чуқур билмай ва теран
идрок қилмай туриб, киши маърифатли ҳам, маънавиятли
ҳам бўлолмайди. Зеро, ўтмиш билан бугуннинг, аждодлар
билан авлодларнинг мустаҳкам боғланиши бу —миллат ман-
гулигига кафолатдир. Тарих бундай боғланишда олтин кўприк
бўлиб хизмат қилажак. Яхлит олиб қараганда, тарихни халқ
яратади. Уни яратишда фаол қатнашган, халқ руҳида, онгида
ва қалбида ўзларидан чуқур ва ўчмас из қолдирган тарихий
шахслар ҳам халқ фарзандлари бўлганликларига асосланиб
шундай демоқдамиз. Қуйида юртдошимиз, ёзувчи, публицист
ва филолог олим Бахтиёр Исабеков(Ўрдабекли) билан бўлган
суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.Муаллиф ҳақида
қисқача эслатиб ўтамиз.
1945 йилда Чимкент вилояти Султон Работ қишлоғида
туғилган. 1961-1966 йилларда Низомий номидаги Тошкент
Давлат педагогика институти (ҳозирги педуниверситет)
тарих- филология факультетини тугатган. Ўзбекистон ФА
да лаборант (1966), Ўзбекистон Миллий университегида
ўқитувчи ва доцент лавозимларида ишлаган (1968-1993).
"Туркий филологиясига кириш" ( И.Қўчқортоев билан
бирга, Т., 1984) қўлланмаси, Сайрам" рисоласи (Т., 1995)
"Ўзбек тили" -Қозоғистондаги ўзбек мактаблари учун 10-
синф дарслиги (2006), "Яссавий насабномаси ва Амир
Темур" (Сўзбоши. Т.. 1996) рисоласи муаллифи. 100 дан
ортиқ мақолалар ёзиш билан бирга Фуод Кўпрулунинг
"Турк адабиётида илк мутассавифлар", Лев Гумилевнинг
"Қадимги турклар"асарларини ўзбек тилига таржима қил-
ган.Маҳмуд Қошғарий номидаги халқаро мукофот
совриндори - (1993).
—Бахтиёр Ўрдабекли, ҳозирда ўзбек номи билан юритилаёт-
ган ўзбек туркийларининг қадимий ва янги шаҳарлари ва қиш-
лоқлари бисёр ва улар халқимиз тарихида рўли бир хилда
муҳим бўлмаганлиги учунми, ҳар ҳолда кўпгина қишлоқлари-
мизни бунёд бўлган давридан бошлаб, то ҳозиргача ўтмиши-
ни тиклаб бўлмайди. Тарихчилар ҳам ўз асарларида, қоида
тариқасида, катта шаҳарларни ва баъзан машҳур қишлоқлар-
ни тилга оладилару, жуда кўп ўртача ва майда қишлоқлари-
миз эътибордан четда қолади. Тарихий асарларда тарихи
ёритилмаган қишлоқлардан чиққан айрим куюнчак юртсевар
инсонларимиз эса, ватанини бошлаб берувчи нуқтасининг та-
рихини билиш ва билдириш истаги ажаб эмаски, барча киш-
лоқ ва шаҳарларимиз мукаммал тарихларига эга бўлишига
туртки бўлиб. миллатимизнинг тўлиқ тарихини яратишга за-
мин бўлса, деган эзгу ниятни қалбига тугиб юрган юртдошла-
римиз учун бебаҳо совға сифатида янги китобингиз китобхон-
лар қўлига етиб борди.Яъни, яқинда Ўзбекистондаги нуфузли
нашриётлардан бири бўлган "Мумтоз сўз”да "Султонработ”
деб номланган тарихий-этнографик, лингвистик лавҳалар
кенг ёритилган рисолангиз босилиб чиқди, бу жанубийқозо-
ғистонлик барча ўзбеклар учун жуда ёқимли хушхабар.Тари-
хий асарнинг яратилиш тарихини қисқача баён этсангиз.
—Тарихни мен ҳамма қатори тушунаман ва айни пайтда, сал
айрича томонларим бордай туюладики, бу дунёдаги бошқа
миллат-лар,аниқроғи, ҳозирги миллатларнинг ўз тарихига
қарашидан озуқланган бўлса ажаб эмас. Аниқ-тиниқ қилиб
айтсам, мен учун ўтган умрим билан минг, юз йиллар олдин
ўтган ота-боболарим умри орасида фарқ жуда кам, чунки мен
ўтган умримнинг қандай давоми бўлсам, ўтмиш ота-бобола-
римни ҳам шундай давомиман. Хуллас, ота-боболар, ота-она
танланмайди, улар бизга берилгани каби биз ҳам уларга Худо
томонидан берилганмиз. Берганига шукр қилмоқ керак. Ҳозир
«ўзбек» деб номланаётган бир турк қавми Туркистоннинг ери-
да қадим, туб аҳолидан бири бўлиб, бу қавм замонамизда
Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Афгонистон, Қирғи-
зистон, Қозоғистон деб номланаётган мамлакатлар ҳудудида
азалдан яшаб келган. Улар ўша ерда туркнинг ўзбеги сифати-
да шаклланиб, биргаликда ўзбек миллатини ташкил қилган-
лар. Яъни бу қавмлар Ўзбекистондан бу ерларга кўчиб бориб
қолтан (яъни диаспора) эмас, балки туб аҳоли бўлиб, ҳозирги
сиёсий чегараланишлар натижасида зикр этилган давлатлар
фуқароларига айланган. Ўзбеклар тарихи ҳам унинг ажрал-
мас қисми бўлган адабиёти тарихи ҳам бун- га мисоллар бе-
ради. Ўзбек туркий адабиётининг, адабий тилининг асосчиси
Аҳмад Яссавий ва уни энг юксак поғонага кўтарган Алишер
Навоий ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида туғилиб
ўсиб, ижод қилганликлари ҳам буни яққол тасдиқлайди. Ҳо-
зирги Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўзбек бўлиб кетган
қавмлар умумўзбек тарихи, маданияти, иқтисодиёти, турмуш
тарзи, этнографияси, тили каби миллатни белгиловчи барча
ижтимонй ҳодисаларда муштаракликка эгадир. Агар собиқ
СССР исканжасида бўлган давримизда, автохтон ўзбеклар уч
мамлакатда (СССР, Афғонистон, Хитой) истиқомат бўлсалар,
бўлсалар, мустақиллик даврига келиб, улар
юқоридаги давлатлардан ташқари яна Тожикис-
тон,Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон де-
ган янги мамлакатларнинг фуқаролари бўлиб
қолдилар. Шундай қилиб, автохтон ўзбеклар
ҳозирда Ўзбекистонни ҳам қўшиб ҳисоблаганда
еттита мамлакатда мавжуддир. Афсуски, бу
давлатлар ҳукуматлари ва аҳолисининг барча-
си ҳам ўз мамлакатларидаги ўзбекларга туб
аҳоли сифатида қарамаяптилар Бундай вазият-
нинг бошқа сабаблари қаторида ўзининг янги
давлати тарихини, унда тарихан яшаб келган
халқлар тарихини, хусусан, ўз халқининг тари-
хини ҳамда демографик ўтмишини билмаслиги
ёки билганларини сохталаштириш каби иллат
ва бидъатларнинг' таъсири ҳам кам эмас. Бу
мамлакатлариинг барчасида ўзбек тилида ўқиш
ва ўқитиш ишлари кераксиз бир нарсага айла-
ниб қолди Бундай шароитда ўзбек тили уй, на-
ри борса кўча тили доирасида қолиб кетди.
Табиийки, бу ҳолат уларнинг ҳукумат ва ҳуку-
мат идораларида вазифага тайинланиши, дав-
лат тизимларига сайланиши муаммолиги ама-
лий жиҳатидан яққол кўзга ташланиб қолди.
Бундай вазият, табиийки, қозоғистонлик ўзбек-
лар орасида ҳам ўзларининг келиб чиқиши,
дастлабки ватанлари, ота-боболари ҳақида,
яшаб турган макони ҳақида кенгроқ маълумот
олишга қизиқувчиларнинг сонини кўпайтира
бошлади. "Султон работ" рисоласини яратили-
ши тарихи ва сабаби ҳам шулар билан боғлиқ
бўлса ажаб эмас. Султон работ менинг ҳам
дунёга келган маконим. Қишлоқдошларимнинг
бир кичик қисми Тошкент шаҳрига ўқишга келиб
ўрнашиб қолган (баъзилари эса ўқишсиз ҳам
жойлашиб қолган. Умуман, Султон работ қиш-
лоғи аҳолиси азалдан Сайрам ва атрофида
бўлгани каби Тошкент шаҳри ва вилояти билан
чамбарчас боғли алоқада бўлган. Қариялар
гувоҳлик беришича, ўтган асрнинг 30-йиллари-
да бу ерлик ўзбеклар, ҳатто қозоқлар ҳам Тош-
кентга бориб очарчилик офатидан қутулганлар.
—Тарихий асарнинг яратилиши, китоб ҳолида
китобхонларнинг қўлига етиб бориши, хоҳ у
катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин, осонлик билан
кечмайди.Биз бу ерда моддий ва маънавий
ёрдамни назарда тутяпмиз...
—Абатта.Бундай эзгу ниятлар билан бу ишга
моддий ва маънавий ёрдамларини аямаган
қишлоқдош ёру- биродарларимиз Сайфиддин
Тўламетов, Иброҳим Худойберганов, Эрмат
Алёров, Абдуғани Бобоев, Баҳодир Қурбонбе-
ков, Йўлчи Қоратоев, Давлат Тўлашев, Ўрдош
Тошпўлатов, Исроил Иброҳимовларга ташак-
куримиз билан бирга Яратгандан ажрлар сўраб
қоламиз.
Қишлоғимизнинг ўзида яшаб юрган
қариндошим Отавой Раҳимғозиев ва Авазхон
Бобоевга ҳам ушбу ишга ўз ҳиссасини қўшиш
йўлидаги холис хизматларини алоҳида таъкид-
лаб, ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчи-
ман.Бу инсонларнинг ватанпарварлиги туфай-
ли кўрсатган фидойилигинининг натижаси
ўлароқ ушбу рисола дунё юзини кўрди.
—Тарихни қўйиб турайлик, лекин ҳозир сиз та-
рихини ёритган қишлоқ мустақил Қозоғистон ҳу-
дудида,Сиз эса мустақил Ўзбекистон ҳудудида
яшаяпсиз. Ўзга давлатдаги қишлоқ, унинг аҳо-
лиси хақида қайғуришни қандай қилиб ватан-
парварлик деяпсиз?
—Мен "ватан" деган муқаддас тушунчани, ҳо-
зирги баъзи бир ватан тушунчасини изоҳлов-
чилар талқинидан сал бошқачароқ англаниши
тарафдориман. Яъни ватан бу жуғрофий ва си-
ёсий хариталарга киритилиб, аниқ-тиниқ чега-
раларини чизиб кўрсатиб бўлмайдиган муқад-
дас инсоний ТУШУНЧА. Тушунча эса жуғрофиянинг,
давлатнинг, ҳатто сиёсатнинг нимарсаси эмас, ана шу-
нинг учун ҳам четда туғилиб вояга етган улуғ ватандош-
ларимиздан бири Темир Хўжа ўғли "Ватаним менинг
кўнглимдадир (аниқроғи, "қалбимдадир") деган эди-лар.
—Демак, ватан тушунчаси чегарасиз, ноаниқ, ҳатто
жуда мураккаб бир ҳодиса экан-да?
—Мен ундай демаган бўлардим. Мен Ватан тушунча-
сининг маъно таркибидаги "макон" қисмини (тилшунос-
лиқда уни қисқагина қилиб "сема" дейишади), яъни ма-
кон семасини етакчи қилиб, бу муқаддас сўз маъносини
торайтириш ҳақида гапирмоқдаман. Бу сўзнинг маъно-
сидаги муҳим сема - миллат ёки халқ семасини назар-
дан соқит қилиш билан мазмун томонига путур еткази-
лади ва уни муқаддас тушунчадан географик ва сиёсий
оддий тушунчага айлантиришга уринилади, демоқда-
ман.
Эътибор берсангиз, юқорида келтирилган фикрлар ва-
тандошликни белгилаб берадиган нарса ҳозирги жуғро-
фий, сиёсий чегаралар эмас, албатта. Шундай экан, ва-
тандоншик ва ватан тушунчасида макон семаси етакчи
)мас, етакчи сема бу муайян халқ, миллатдир. Яъни ва-
тан сўзи маъносида "макон тутган халқим" эмас, "хал-
қим тутган макон" устундир. Бир пайтлар Абдулла Ори-
пов ҳам шундай фикрни ифода этган эди: Халқим, сен
музликларни этсайдинг ватан Жондан ортиқ севмасми-
дим музликларни ҳам. Ҳинд-Оврўпа тилларида ватан ва
унга яқин тушунчаларни ифода этувчи сўзлар туғилиш
ва ота маъноли сўзлар билан боғланиши ҳам бизнинг
ватан ҳақидаги тушунчамиз умуминсоний англаш билан
уйғундир деган қаноатга олиб келади. Яъни рус тилида-
ги родина - туғилиш (қайси ота-онадан туғилиш) билан
боғланса, ватанпарварлик маъноли патриот сўзи маъно
си ота тушунчаси билан боғланади. Олмон тилидаги
фатерланд - ватан сўзининг таркиби ҳам ота-юртдир.
Ўзимизнинг "Қирқ қиз" достонимизнинг: Қадимги ўтган
замонда Қорақалпоқ томонда Ота юрти Туркистон
Оллоёрдай бой бўлди Тўрт тўлиги шай бўлди мисрала-
ридаги ота юрт ҳам ватан тушунчасини ифода этган. Ва-
тан сўзи боғланадиган бошқа сўзлар ҳам ватан тушун-
часида асосий маъно миллат, ҳалқ, умуман, этнос билан
боғлиқлигига гўё ишора қилиб туради. Ватан фарзанди,
ватан ўғлони, ватан боласи деймизу, лекин ватан тума-
ни, ватан маҳалласи, ватан вилояти дейиш ғалатдир.
Ватанни жуғрофий ёҳуд сиёсий чегаралар билан белги-
лаш шулар қатори "киндик қони тўкилган ер"нигина ва-
тан ҳисоблаб, шу асосда катта ватан ва кичик ватанни
белгилаш инсониятнинг ажралмас бир узвий қисми
бўлмиш кўчманчи қавмларни "ватансиз" деб эълон
этишдек зарарли ғайри илмий хулосга ҳам олиб кели-
шини инобатга олмоқ керак. Сайқалсиз бўлса ҳам сий-
ратли бир гап келди:
Ватан иморати сувдан эмас, селдан,
Ватан иморати"кет”дан эмас, "кел”дан,
Ватан иморати четданэмас, белдан,
Ватан иморати ердир,лекин, элдан,
Ватан иморати сенданмендан,биздан,
Ва ниҳоят, Ватан, миллат, ота-она ва замона
Ўзидан.
—Сўнгги йилларда тарихимизни бузиб кўрсатишга ҳа-
ракат қилаётган одамлар ҳам орамизда учраб туриб-
ди.Уларга муносабтингиз қандай?
—Ростдан ҳам Жанубий Қозоғистон ўзбеклари тарихи,
этнографияси на Ўзбекистон ва на Қозоғистон тарихчи-
лари томонидан махсус ўрганиш объекти бўлмай келди.
Шунинг учун ҳам бўлса керак ушбу қишлоқнинг жонкуяр
ўқитувчиларидан марҳум Чинибеков Юсуфали туман
газетасида қишлоқдошим Тўйчиев Қурбонали аканинг
қишлоғимиз ҳақидаги мақоласи эълон қилиниб. унда та-
рихий фактларга мутлақо тўғри келмайдиган тарихий
маълумотларни оммалаштиршидан хавотирланиб, мақо
лани кўтариб келди ва мендан қишлоғимиз тарихини
ёритишни илтимос қилди. Дархақиқат, мақолада қишло-
ғимиз аҳолисининг аждодлари атиги 3 аср муқаддам Қў-
қондан кўчиб келган, деган мутлақо ғайри-илмий, ғайри-
тарихий маълумотлар ёритилган эди.Бунга жавобан та-
рихий фактларга асосланган илмий мақола ёзиб чиқа-
ришни таклиф қилди ва моддий жиҳатдан "мен ўзим
қўллайман" деб ваъда ҳам берди. Ушбу рисола бошида
бир кичик мақола шаклида пайдо бўлишининг сабаби
шундай эди. Одам Ато ва Момо Ҳавонинг ватани Ер юзи
бўлган экан. Демак, уларнинг зурриёглари кўпайиб, бир-
биридан узоқлашиб боргани сайин бу яхлит Ватан ичида
ватанлар пайдо бўлган ва улар ана шу доира ичида сил-
жишларга ҳам учраб турган. Демак, аслида Инсоният-
нинг Ватани битта - Ер, инсонларнинг ватани кўп - бит-
тани бўлиб олишиб ҳосил қилишган. Агар яқингача ўл-
камизнинг асосий кўпчилик аҳолиси турки бўлиб, мамла-
катларимиз ерининг номи Туркистон бўлганлигини ҳам
ҳисобга олсак, Ғарбий Туркистонликлар, Шарқий Туркис-
тонликлар, Жанубий Туркистонликлар ҳамда бу ердан
бошқа ўлкаларга кетиб ўрнашиб қолганлар барчаси ҳам
бир-бирига ватандош-дирлар. Марказий Осиёдаги, жум-
ладан, Қозоғистондаги ўзбеклар ва Ўзбекистон ўзбекла-
ри эса ана шу ватандошлик марказидадирлар. Шундай
қилиб, ватан тушунчасининг жорий давлат, ҳукумат, дав-
лат чегаралари билан боғланиши нисбий бўлиб, сиёсий
бирлик билан зич боғланган тушунча эса фуқаро ёки
яқин ўтмишда кенг қўлланган граждан сўзлари орқали
ифода этилади.Бу рисола ёзилишидан яна бир мақсад
ота-боболаримизни улар қачон ўтганлигидан,

кишилар бўлганлигини билиш -билмаслигимиздан, бизнинг
нечанчи авлодимиз бўлишидан қатъи назар биз уларнинг ду-
осида бўлишимиз, улар бизга қолдирган тил, дин, одат, мил-
лат кабиларни эъзозлашимиз, қўриқлашимизга бурчлилиги-
миздир, хиёнатга ҳаққимиз йўқ. Зотан, Яратган Эгам ана шу
боболаримиз силсиласида бизни ҳам ИНСОН қилиб яратди,
яъни инсонлигимиз учун восита қилди. Ҳеч бир инсон авлод-
лари занжирида банданинг дунёвий нафси боис узилиш бўл-
магай! Хуллас, ватан тоза сиёсий ҳам, жуғрофий ҳам, тарихий
ҳам, этник ҳам, геологик ҳам, археологик ҳам, бадиий ҳам,
руҳий ҳам, илҳомий ҳам, илмий ҳам бўлмаган, лекин этник ва
инсоний (руҳий) ҳамда маконий тушунчалари етакчилигида
барча қайд қилинган маъноларни ҳам таший оладиган тушун-
чани ифода этади, деб ҳисоблайман. Агар ватан деган муқад-
дас тушунчани яна қандай бошқа тушунчалар билан қиёслаш
мумкин деса, мен уни ватаннинг ўзи каби муқаддас бўлмиш
тил ва миллат тушунчаларша қиёслаш мумкин бўлади, ҳатто
бу тушунчалар ўзаро кўп жиҳатлари билан муштарак деган
бўлар эдим. Зотан, бу тушунчалар ҳам сиёсий, жуғрофий бў-
линишларни писанд қилмайди. Шунинг учун ҳам айнан мана
шу инсоний белгилар кишининг макон ва замондаги силжиш-
ларига, ижтимоий мавқе ва вазиятларига қараб ўзгармайди.
Агар киши ўзига ато этилган мана шу инсоний белгиларидан
қаноат ҳосил қилган бўлса,уларни англай олган, миллати,
тили ва ватанида ўзига ўрин топа олиб,бундан шукр қилган
бўлса, бундай зотлар ҳаёти давомида бу муқаддас атонинг
биронтасига хиёнат қилмайди,ҳатто қила олмайди.
—Рисолада анчагина фольклор намуналарини ҳам
келтирибсиз...
—Фольклор, яъни оғзаки ижод намуналари маънавият
тарихининг бебаҳо хазинасидир.Эътибор қилинг:
Чан-чун нима дейди,
Нима деганда ҳам
Аждодларинг дарагин дейди.
Биласанми қишлоғинг тарихин?
Мен айтайин, сен қулоқ солғин,
Аввал бошда Илонбузғон!
Айтчи, уни ким бузғон?
Илон буздими ё инсонми?
Илонбузғон бўлиб вайрон,
Вайронадан тикланди Қўрғон!
Номи бўлди бу қўрғоннинг
Султонимнинг работи,
Яъни, Работи Султон.
Ушбуда тутди макон
Муҳаммад Шариф ато.
—Султон работ қишлоғи ва унинг номи ҳақида қисқача
гапириб берсангиз.
— Кўриниб турганидек, бу қишлоқ номи икки сўздан ташкил
топган: султон ва работ. Тарихан унга яқин ўзбек кентлари
(аслида бу ерларда то XIX аср охири ва XX аср бошларига
қадар бошқа қавмларнинг шаҳар ва қишлоқлари бўлган змас)
шимоли шарқида юқорида зикр этилган Сайрам ва жануби-
ғарбида Йорғоллиқ (ҳозир, яъни Қозоғистон мустақил бўлган-
дан кейинги чоғларда уни "Алишер" деб аташ ҳам бир четга
сурилиб, "Первомаевка" деб аташ бошланган), шарқда - бир
оз нарида Қорамурт қишлоқлари жойлашган. Вилоят пойтах-
ти Чимкент (маҳаллий талаффуз ва кўплаб тарихий манба-
ларда ЧИМКАТ, - қиёсланг МАНКАТ (Манкент), ПИСКАТ (Пис-
кент) шаҳридан то Султон работ қишлоғигача бўлган масофа
- 18 км. Султон работнинг шимолида жойлашган ва унга тута-
шиб кетиб,қишлоқнинг кичик бир қисмини кейинги маъмурий
бўлинишларда ўз ичига олган Тўгус (Тўғуз) қишлоғи то 1930
йилларгача мавжуд бўлмаган. Бу қишлоқнинг номи ҳам ўзбек-
ча “тўқиш”нинг ўзгартирилган шакли бўлиб ҳозир эса бемаъ-
ни рақамни ифода этиб қолган. Асли тўқуш бўлиб, маъноси
Қозиғурт ва Қоржонтов (маҳаллий аҳоли бу тоғни Олатоғ(в)
деб атайди) тўқишган жойи маъносида. Султон работ қишло-
ғи аҳолиси оғзаки ижодида шу ердаги жой (сув) номи
қуйидаги ёр-ёр тўртлигида ҳам ўз аксини топган:
Олатоғ(в)да қор ёғса, Бунда қиров ёр-ёр.
Ақлим билан ҳушимни, Олди биров ёр-ёр

Тасвирда:Султонработ қишлоғининг оқсоқоллари вилоят ўз-
бек маданият маркази томонидан Чимкент шаҳридаги Абай
хиёбонида 2010 йилнинг 25 сентябрида ташкил этилган “Ўз-
бек тили ва маданияти байрами”да.
-------------------------------------------------------------------------------------
Қозигурт кичик ва паст тоғ (юқори нуқтаси денгиз сатхидан
2223 метр) тизими комк Кейинги йилларда Нуҳ
алайҳиссалом давридаги тўфонда кема айнан шу тоғ
устида қуруқликни то-пиб тўхтаган, деган халқ афсонаси
билан боғлиқ ҳолда тез-тез тилга олиниб, бу тоғ номи ҳам
турлича талқинларга учра-ди. Жумладан, Қалаубек
Турсинқулов, Қозиғурт тоғ номини қози ва қурт сўзларидан
ташкил топган ва қози сўзи лавози-мни,қурт сўзи бўри
маъносини ифода этиб, Қозиғурт бирга-лиқда, муқаддас
бўри ёхуд етакчи қашқир маъносини беради, деб
ҳисоблайди ("Қазиғурт: ангиз мен ақиқат”, Алмати, 1998,
Б.40- 41;). Бу этимологиялар лингвистик ва тарихий жиҳати-
дан танқиддан ташқарида, айни чоғда мантиққа ҳам мос
эмас, буларни мен истак этимологияси, деб атаган бўлар
эдим. Қозиғурт бизнинг этимологик таҳлилимиз бўйича ҳам
икки сўздан иборат: қоз ва ғурт (Султон работ шевасида ай-
нан Қозғурт деб талаффуз этилишига эътибор беринг. Тари-
хий манбаларда Газгирд, Ғазгирт кўринишлари ҳам
учрайди) Қозиғурт сўзининг ҳар икки қисми ҳам Сайрам
ҳавзасидаги дастлабки ўтроқ қавмлардан бўлмиш ва бу
ўлка ўтроқ аҳоли-сининг иждодларидан бўлмиш суғудлар
тилидандир. Қоз сўзи суғуд тилида ва ўзбек тилининг қатор
шевалари қатори Сул-тон работ шевасида ҳам сақланиб
қолган ғоз-тик турмоқ (ше-вада ва адабий тилдаги ғоз-ғоз
турди .Э.Воҳидовдан: "Бошда дўппим ғоз юрарман
гердайиб) сўзидир.Ғурт суғдча сўз бўлиб
тош, харсанг, ғор маъноли сўз.Бундан аниқ кўриниб туради
ва Исфиджоб, Қозиғурт топонимлари каби кадимий суғудча
аталган номдир. Бодом дарёси номига келадиган бўлсак,
яқингача бу ерда ёввойи ҳайвонлар ҳам кўплаб миқдорда
бўлган. Яна бир исботи Султон работ аҳолиси ҳанузгача
Бодомни тўқай ҳам дейдилар.Бундан ташқари, Ўзбекистон-
да Бадал номли қишлоқ ҳам бўлиб, С.Қораев қайси шева
ёки тилдаги сўзлигини айтмасдан бадал (бодом сўзига то-
вуш таркибига жуда яқин) унинг маъноси "чакалакзор, бута-
зор" деб кўрсатади (С.Қораев,Географик номлар маъноси.
Т„ 1978, 31-6.)Тарихимиздан маълумки, Сайрам ва Туркис-
тондаги каби, Султон работ қишлоғи Муҳаммад Шариф ота-
нинг муборак зотлари билан боғланади (маҳаллий аҳоли
талаффузида Мамашарвата). Муҳаммад Шариф отанинг
мусулмон ғиштдан (эски пишиқ ғиштнинг қишлоқдаги
номланиши) қурилган қабрлари устидаги кичик бир сағана
(мақбарача) Эски қўргондан Илонбузгон томон йўналишда
қабристон чегарасидан салгина нарида жойлашган бўлса
ҳам, қишлоқда бошқа мозор бўлмаса ҳам қабристон якин-
гача Муҳаммад Шариф ота (Мамашарвата) деб аталиб
келинган. Бу бизнингча, то Совет динсизлиги ҳукмрон
бўлгунга қадар қишлоқ аҳолиси диний ҳаётида бу зот катта
рўл ўйнаганини кўрсатувчи муҳим аломатдир. Яқин- яқин-
ларда ҳам турли касаликка чалинган инсонлар ва касал
ҳайвонларини етаклаб ушбу сағана атрофида уч, етти, тўқ-
қиз марта айланиб, Муҳаммад Шариф ота руҳларидан ма-
дад сўраб, дардларига шифо топардилар. Қишлоқ аҳолиси
ҳанузгача Муҳаммад Шариф ота қабри, у ердаги қишлоқ
қабристонини "Авлиё:' ва ўша ердаги икки тепа оралиғини
ҳамда ўша ерга оқиб келадиган ариқ- сойни "Авлиёсой" деб
аташлари ҳам туб аҳоли эътиқодида ушбу зотнинг тутган
мавқеларининг кўрсаткичи бўла олса керак. Энди масала-
нинг энг чалкаш томонига эътибор берамиз. Тарихий манба-
лар ва турли насабномаларда бевосита ушбу минтақада
Муҳаммад Шариф деб аталадиган суфий авлиё тилга
олишганлигини учратмаганимиз ва бу номдаги Муҳаммад
қисми исм бўлиб шариф эса унинг унвони бўлиши эҳтимоли
кўплигидан келиб чиқиб, рисолада бу зотнинг шахсини аниқ-
лашга уриниб кўрдик.
—Султонработ қишлоғининг тарихи манбааларда нечанчи
асрдан бошланганлиги кўрсатилган?
—Агар юқорида айтилганлар асосида мантиқий бир хулоса
чиқарсак, Султон работ қишлоғи тахминан XII юзйиллик
атрофида шакллана бошлаган деган бир тўхтамга келиш
мумкин.
—Қизиқарли ва мазмунли суҳбатингиз учун "Жаннатмакон"
газетасининг кўп сонли муштарийлари номидан миннатдор-
чилик билдирамиз.
Сарвар МИРЗО
суҳбатлашди.

"Жаннатмакон" газетасининг 1-сонидан олинди.

Просмотров: 6 | Добавил: rsc Рейтинг: 0.0/0
Просмотров: 1287 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz