Пятница, 26.04.2024, 00:53
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Сентябрь » 21 » ТАБРИКЛАР, ҚУТЛОВЛАР
08:33
ТАБРИКЛАР, ҚУТЛОВЛАР

Тўлебий туман ўзбек маданият маркази раиси,

Тоғойна умумий ўрта мактаби директори Усмонали

Қодировни 55 ёшга тўлган таваллуд куни

муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз.

Сизга узоқ умр, сиҳат саломатлик, оилавий бахт

тилаган ҳолда фарзандларингиз камолини кўриш

ҳамиша насиб этаверсин деймиз.Устозлик

даргоҳидаги ва маданият марказидаги

ишларингизга омадлар тилаймиз.

 Тоғойна умумий ўрта мактаби жамоаси.



-----------------------------------------


Икромжон,номинг улуғ,тилларда бўлдинг достон,
Босган қадамжойларинг, бўларкан чаман,бўстон.
Одоб хулқинг билан сен қалблардан жой олгансан,
Аҳиллик,бирдамликка кўприкларинг солгансан.

Марказга сен бош бўлиб,хизматларда жўшяпсан,
Миллатаро дўстликка ҳиссаларинг қўшяпсан.
Ўзбек номин улуғлаб,оламга таратяпсан,
Бор куч,шижоатингни халқ учун яратяпсан.

Элимиз бекор сени раҳбарга сайлашмабди.
Ҳожи бобо,момолар дуолар айлашмабди.
Нурсултон оғанинг ҳам совринларин олибсан,
Ёшларимиз дилига ҳидоятлар солибсан.

Қатор орден медаллар кўксингни безар экан.
Ҳизр бўлиб ҳамроҳинг,қошингда кезар экан.
Қўшалоқ тўйинг билан сени дилдан қутлармиз,
Сендек етук инсоннинг борлигини билармиз.
Анормат ЛОЧИН,

Тўлебий тумани.

---------------------------------------------------------


Туғилган кун айёминг қутлуғ бўлсин, Элёрбек,

Инсон борки, оламда,бўлақолсин сенингдек,
"Балмуздақ"ни бошқариб,катта ишлар қиляпсан,
Халққа хизмат айлашни, муқаддас деб биляпсан.
Мақтаб сени ҳар доим, фахрланиб юрибмиз,
Қандай хизмат борп дея, лаббай дея турибмиз,
Истармиз, Элёр, ука, мартабанг ошаберсин,
Мол дунёнг сиғмай қолиб,сиртига тошаверсин.
Меҳнатлардан чарчамай,соғ-омон ишлайбергин,
Ҳалол меҳнат маҳсулин, беминнат тишлайбергин.
Сенга узоқ умр, бахт,эзгуликлар тилармиз,
Сендек етук раҳбарнинг борлигини билармиз.
Истаган орзуингни Оллоҳим берверсин,
Отангга раҳмат сўзин,Адҳамбек тераверсин.
Биргалашиб сен билан катта тўйлар қилайлик,
Бул омонат дунёда қадримизни билайлик.
Анормат ЛОЧИН.


ТАБРИКЛАР, ҚУТЛОВЛАР

Ўғлимиз Воҳиджон ва келинимиз Жаннурани

янги ҳаёт остонасига қўйган қадамларинг қутлуғ

бўлсин дея чин қалбдан табриклаймиз.

Ормановлар ва Садирбаевлар оиласи.



---------------------------------------------
ТАВАЛЛУД КУН МУБОРАК!

Алишернавоийлик куёвимиз Салоҳиддин ва

суюкли қизимиз Дианани таваллуд айёми

билан табриклаймиз.Ормановлар ва

Садирбаевлар 

оиласи.

-----------------------------------------
ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ БИЛАН!

Қудамиз Ал Форобий номли мактабнинг

ўқитувчиси Марат Суттибаевни туғилган

куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз.

Сизга икки дунё саодати ва соғ-саломатлик,

узоқ умр тилаб қолувчи 

Ормановлар ва Садирбаевлар оиласи.   
Просмотров: 2257 | Добавил: кимсан | Теги: поздравления | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz