Пятница, 29.03.2024, 13:04
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Февраль » 5 » ШЕЪРИЯТ САБОҚЛАРИ
18:49
ШЕЪРИЯТ САБОҚЛАРИ

Адабиёт фанидан атамалар

 

1.     Абёт – байтлар.

2.     Абжад – араб алифбосидаги дастлабки 4 ҳарф.

3.     Авзон – вазнлар.

4.     Автобиограф – ўз ҳаёти очеркини ёзган киши.

5.     Автобиография – кишининг ўзи томонидан ёзилган таржимаи ҳоли.

6.     Адабиётшунослик – бадиий адабиёт тўғрисидаги фан.

7.     Алла– онанинг фарзандига бағишлаб айтган бешик қўшиғи.

8.     Аллегория – киноя, кесатиш.

9.     Аллитерация – бир хил охангдош товушларни такрорлаш.

10.   Аннотация – китоб мазмунини очиб берадиган киска кайдлар.

11.   Аноним – муаллифи номаълум булган асар.

12.   Антик – кадимги.

13.   Антитеза – бир-бирига зид тушунча, фикр.

14.   Антракт – спектаклда сахна асарлари пардалари орасидаги танаффус.

15.   Апострофа – жонсиз нарса ёки ходисага жонли нарсадек ёҳуд ҳозир бўлмаган кишига шу ерда ҳозир тургандек мурожаат этиш.

16.   Архитектоника – бадиий асар тузилиши, ундаги боблар, қисмлар ва эпизодларнинг мувофиқлиги.

17.   Аския – ўзбек халк оғзаки ижодининг хушчакчақ ва кулгили бир жанри.

18.   Афоризм – аниқ ва ихчам ифодаланиб, тугал фикрни англатувчи ҳикматли сўзлар.

19.   Афсона – бирор тарихий ходиса ёки кечмиш воқеани Фантастик тарзда тасвирловчи асар.

20.   Бадиҳа–махсус тайёргарликсиз, бирдан айтилган сўз, шеър.

21.   Байт – икки мисра шеър.

22.   Баёз – шеърлар тўплами.

23.  Баллада – лиро-эпик шеъриятнинг бир тури, кичик сюжетли шеър.

24.   Банд – алоҳида қофияланиш тартибига эга бўлган шеър бўлаклари.

25.   Бармоқ вазни – мисралардаги ҳижоларнинг микдорига асосланган шеър вазни.

26.   Бахши – халқ достонлари ижрочиси.

27.   Биография – таржимаи хол.

28.   Буффонада – жуда кулгили ҳолларни акс эттирувчи сахна асари.

29.   Вазн – шеърий нуткни насрий нуткдан фарк эттирувчи шеърият асосларидан бири.

30.   Вариант – асарнинг бир-биридан фарк килувчи нусхалари.

31.   Вокеабанд шеър – маълум вокеани акс эттирувчи сюжетли шеър.

32.   Вулгаризм – адабий тилда ишлатилмайдиган дағал сўзлар.

33.   Дебоча – китобга ёзилган кириш сўз, мукаддима.

34.   Девон – бирор шоир шеърларининг қофия ёки радифларига кўра, алифбе сираси билан тартиб этилган тўплами.

35.   Ечим – асарда тасвирланган воқеаларнинг ривожланиши натижасида юзага келган кахрамонлар холати, улар кура-шининг хотимаси, вокеа тугунининг ечилиши.

36.   Жонлантириш – инсонга хос кобилият ва хусусиятларни хайвон ва жонсиз нарсаларга такишдан иборатдир.

37.   Зарбулмасал – мақол, матал ва рамзли ҳикоя маъносини англатувчи сўз.

38.   Зуллисонайн – икки тилда ижод этувчиларга нисбатан қўлланувчи сўз.

39.   Идеал қаҳрамон – кишиларга ўрнак бўладиган ижобий образ.

40.   Идиома – фақат бирор тилга хос бўлиб, бошқа тилларга айнан таржима қилиб бўлмайдиган ибора.

41.   Ижодий ҳамкорлик – қалам ва санъат аҳлларининг дўстлик ва ҳамжихатлик билан ижод этиши.

42.   Импровизация – хозиржавоблик.

43.   Интрига – бадиий асарда иштирок этувчиларнинг узаро жиддий курашларини очиб берувчи мураккаб чигал ходи-салар тизмаси.

44.   Ички портрет – киши характерини очиб бериш.

45.   Ички кофия – мисраларнинг охирида эмас, балки уртасида келган охангдош сузлар, товушлар такрори.

46.   Иктибос – фикрини изохлаш ёки тасдиклаш учун бошка бировнинг асаридан парча ёки маълум бир суз келтириш.

47.   Канон – адабий ижодга доир баркарор конун-коидалар.

48.   Карикатура – нарса ва ходиса ёки кишининг кулгили, сал-бий томонларини курсатиш учун чизилган бесунакай расм.

49.  Композиция – асарнинг тузилиши, кисмларининг жойлани-ши, вокеалар баёнининг тартиби.

50.   Куллиёт – шоир асарларининг мукаммал туплами.

51.   Кульминация – бадиий асардаги вокеалар ривожининг авж олган нуктаси, иш-харакат ва курашнинг кескинлашган ўрни.

52.   Конфликт – бадиий асарда тасвирланган воқеа иштирокчилари ўртасидаги курашнинг замирида ётган зиддият, ке-лишмовчилик, ихтилоф.

53.   Куплет – кушикнинг икки, турт мисрадан ташкил топиб, маълум кофияланиш тартибига эга булган банди.

54.   Лапар – халк кушикларининг бир тури, ёр-ёрлар лапар но-ми билан хам юритилади.

55.   Латифа – гузал, ёкимли сузидан олинган булиб, халкнинг нозик фахмлилик билан айтилган кул-гили кичик хикояси.

56.   Лауреат – халққа манзур бўлган ёзувчи ва санъаткорга бериладиган фахрий унвон, мукофот.

57.   Лейтмотив – бутун асар буйлаб автор томонидан илгари сурилган, кайта-кайта уктирилган асосий фикр, етакчи гоя.

58.   Либретто – катта музикали сахна асари, опера, оперетта учун ёзилган бадиий асар матни.

 


Адабиёт фанида ишлатиладиган атамалар (давоми)

·     

1.      Лирика – адабиёт турларидан бири бўлиб, бирор ҳаётий воқеа ходиса таъсирида инсонда туғилган руҳий кечинма, фикр ва туйғулар орқали турмушни акс эттиради

2.     Лирик қаҳрамон – ўй фикри, хис-хаяжони ва кечинмалари лирик шеърда ифодаланган шахс образи.

3.      Лутф – шеъриятда сўз ўйини тариқасида бир неча маънони ифодалаш.

4.      Мавсум қўшиғи – йил фаслларини тасвирлаб, кишиларнинг табиат ходисаларига муносабатини акс эттирган қўшиқлар.

5.      Мадхия – бирор киши, ходиса ёки қадрли нарсага атаб уни мадҳ этиб ёзилган шеър.

6.      “Мажмуат уш-шуаро” – шоирларнинг шеърлар тўплами ёки тазкира.

7.      Мажоз – кўчимларнинг бир тури бўлиб, икки тушунча ўртасидаги яқинликка асосланган кўчма ифода.

8.      Малик ул калом – сўз подшоси сўзидан олинган бўлиб, катта санъаткорларга тааллуқли юксак унвон, олий даража.

9.      Манзума – назм билан ёзилган, йирикроқ воқеабанд шеърлар.

10.   Маноқиб – бирор кишига яхши сифат ва хислатлар тақиб, мақтовлар билан унинг мартабасини улуғлаб ёзилган ри-сола ва номалар.

11.   Маросим қўшиғи – тўй, аза ва бошқа маросимларда айти-ладиган махсус қўшиқлар.

12.   Марсия – бирор машҳур кишининг вафоти муносабати билан ғам алам ва ҳасратни ифодалаган лирик шеър ёки қўшиқ.

13.   Масал – ахлоқий, сатирик ва кесатиқ мазмунни киноявий образларда акс эттирган аксарият кичик шеърий, баъзан насрий асар.

14.   Маснавий – қофияланиш тартибига қараб шаклланган тур-ли шеърий шакллардан бири.

15.   Матал – кўчма маънода ишлатилувчи халқ мажозий ибораларининг бир тури.

16.   Матлаъ – шеърий асарнинг биринчи байти.

17.   Мақол – турмуш тажрибалари заминида туғилган ва халқ донолигини ифодалаган қисқа, кўпинча шеърий шаклдаги ҳикматли сўзлар, чуқур маъноли иборалар.

18.   Мақола – газета ва журналлар учун кундалик муҳим иж-тимоий, сиёсий, маданий ва адабий ҳаёт масалалари тўғрисида ёзилган публицистик асар.

19.   Мақолат – сўзлашиш ва боб маъносида келади.

20.   Мақтаъ – шеърий асарнинг охирги байти.

21.   Маҳаллий колорит – бадиий асарда тасвирланган воқеа қаерда содир бўлган бўлса, ўша жойнинг ўзига хос маҳал-лий турмуш шароити, табиат манзаралари, тил ва шева хусусиятлари, урф одат ва қилиқларидан иборат.

22.   Мелодрама – олижаноб кишиларнинг ёвузларга қарши ку-рашда мисли кўрилмаган ҳолларга тушиб қолиши, бироқ пировардида ғолиб чиқиши, уларнинг тақдири фавқулодда ҳодисалар, тасодифлар билан ҳал қилинадиган асар.

23.   Мемуарлар – ёзувчининг ўз кўзи билан кўрган ёки ўзи қат-нашган ўтмиш воқеалар тўғрисида ёзган хотира, эсдалик, ёдномалари.

24.   Метод – турмуш ҳодисаларини танлаш, ўрганиш ва тасвир-лашнинг асосий воситаси ва принципи.

25.   Меҳнат қўшиғи – бевосита меҳнат жараёнини акс эттириб, меҳнат тури, завқи ва самараларини куйлаган қўшиқлар.

26.   Миниатюра – қадимги қўл ёзмалар ва тошбосма китоблар-нинг саҳифаларини безаган рангли лавҳа, сурат ва бошқа иллюстрациялар.

27.   Мисра – шеърнинг ҳар бир сатри, йўли.

28.   Миф – жуда қадим замонлардаги кишиларнинг коинот ва ҳаётнинг пайдо бўлиши, табиат ҳодисалари, худолар ва аф-сонавий қаҳрамонлар тўғрисидаги ақида ва ҳаёлларини баён қилган ривоят ва афсоналар. Миф Шарқ халқларида асотир номи билан ҳам юритилади.

29.   Монография – муайян бир муаммо ёки бирор ёзувчи ижо-дига бағишланган илмий асар, тадқиқот.

30.   Монолог – асар иштирокчисининг сўҳбатдошига, ўзига, баъзан томошабинга қарата айтган сўзи.

31.   Монорим – барча мисралари бир хил қофияланган шеър.

32.   Монтаж – бир ёки бир неча бадиий асардан олинган айрим эпизодлар ва кўринишлардан ташкил топган бадиий асар.

33.  Моралите – ўрта асрларда ахлоқ одоб ўргатадиган, қатна-шувчилари киноявий характерда бўлиб, ақл, адолат, ҳақи-қат, тавба, ишонч, умид каби мавҳум фикр ва туйғуларни жонлантирадиган драмалар. Ю.Х.Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонида моралитега хос усул элементлари бор.

34.   Мотив – асарнинг асосий темасидан фарқли равишда унинг қўшимча, иккинчи даражали темалари бўлиб, у асосий тема билан биргаликда бадиий жиҳатдан тугал таркиб топган бир бутун нарса сифатида юзага келади.

35.   Муаллиф – асар ёзган киши.

36.   Муаммо – шеърий ўйин тарзида битилган бир икки байтли шеър бўлиб, унда бирор сўз, кўпинча, атоқли отнинг ҳарф-лари яширинган ва шунга ишора қилинган бўлади.

37.   Муболаға – нарса ёки ҳодисага хос хусусиятни ошириб, маҳоват қилиб тасвирлаш.

38.   Мувашшаҳ – ҳар бир байтнинг биринчи мисраларидаги ҳарфлар сирасидан шоир қаламга олган шахс номи келиб чиқадиган лирик шеър.

39.   Мумтане – мумтоз адабиётда қўлланган адабий усуллардан бири бўлиб, имконсиз, бўлиши мумкин бўлмаган нарсани бўлган нарса тарзида баён этишдир.

40.   Мумтоз адабиёт – утмишнинг ва хозирги замоннинг гоя-вий-бадиий жихатдан юксак, намуна була олувчи адабиёти.

·   Адабиёт фанидан атамалар (давоми)

 

1.     Таносиб – ўзаро муносабатда бщлган икки тушун-чанинг бир бирига боғланган ҳолда келиши.

2.     Таржиъбанд – бир неча банддан ташкил топиб, ҳар бир банд ғазал усулида қофияланади ҳамда биринчи банд-нинг маснавий, жуфт қофия усулида қофияланган сўнгги байти барча бандларнинг охирида худди нақорат каби ҳеч қандай ўзгаришсиз қайтарилади.

3.     Таърих – асарда бирор воқеанинг вақтини кўрса-тувчи парча ёки воқеанинг содир бўлган вақти кўрсатилган махсус асар.

4.     Таркиббанд – бу ҳам таржибанд каби ғазал усулида қофияланган бандлардан ташкил топади. Бироқ таркиббанд бадларнинг охирида биринчи банднинг жуфт қофияли сўнг-ги икки мисраси айнан такрорланмайди, балки ҳар бир банднинг охири янги ва мустақил қофиядош байт билан тугалланади.

5.     Тарсеъ -  мисралардаги барча сўзлар бир бирига оҳангдош, вазндош ва қофиядош бўлиб келади.

6.     Тахаллус – ёзувчиларнинг бирор сўзни ўзларига ном қилиб олиши ва шу номни ўз асарларида қўллаши.

7.     Тахмис–мухаммаснинг бир тури бўлиб, бандлари икки шоирнинг мисраларидан ташкил топади, яъни бир шоир иккинчи бир шоирнинг ғазалидан икки мисрадан олиб, унинг мазмуни ва шаклига муносиб уч мисрадан қўшиб бо-риб, беш мисрали бандлар тузади.

8.     Тезис – маълум асарда муаллиф томонидан исбот-ланиб, илгари сурилган фикр ва хулосалар.

9.     Текст – муаллифнинг асл сўзи, асарнинг қўл ёзмаси ёки нашр этилган нусхаси.

10.  Текстология – адабиётшуносликнинг бадиий асарлар тексти билан шугулланадиган бир сохаси.

11.  Тенднция – ёзувчи асарда хаёт манзаралари ва харак-терларни тасвирлаш билан укувчига етказмокчи булган гоя, хулоса.

12.  Терма – бир хил кофия тузилиши ва вазнга эга бўлган бир неча бандлар йиғиндиси.

13.  Терцина – мусаллас.

14.  Тип – маълум ижтимоий гурухдаги кишиларга хос характерли хусусиятларни акс эттирувчи индивидуаллаш-тирилган шахс образи.

15.  Тирада – одатдан ташкари кўтаринки тонда айтилган узундан-узоқ жумла.

16.  Трагедия – иложсиз вазият, халок этувчи оғир ва тенг бўлмаган кураш негизида кахрамон характерини очиш.

17.  Традиция – эски ва янги адабий ходиса ўртасидаги биридан бирига ўтиб борувчи алока.

18.  Трилогия – муаллифнинг бир бутун режаси билан бирлаштирилган учта драматик ёки насрий асар.

19.  Троп – сўз ёки сўз бирикмасининг кўчма маънода қўлланиши.

20.  Тугун – бадиий асар асосий воқеанинг бошланиши бўлиб, барча муҳим воқеалар мана шу тугундан кейин келади.

21.  Туроқ – бармоқ вазнидаги шеър мисраларидаги ритмик бўлаклар.

22.  Туюқ – 4 мисрали шеър бўлиб, арузнинг “рамали мусаддаси мақсур” вазнида яратилади. Туюқда қофия омоним сўзлардан тузилади.

23.  Тўртлик – биринчи мисра билан учинчи, иккинчи мисра билан тўртинчи мисралар қофияланадиган шеър.

24.  Тўқима – ёзувчининг турмуш ҳодисаларини кузатиши ва ўз тажрибалари асосида айнан ҳаётда бўлмаган, лекин бўлиши мумкин бўлган воқеалар ва кишилар образини

ижодий ҳаёл билан яратиши.

1.     Услуб – ифода усули.

2.     Утопия – ёзувчининг фантазиясини, амалга ошол-майдиган хаёлни хаётда мавжуд килиб тасвирловчи асар.

3.     Фабула – бадиий асарда тасвирланган вокеа ва ходисаларнинг изчил баёни.

4.     Фантазия – ижодий тасаввур, хаёл.

5.      Фард – мумтоз шеъриятнинг энг кичик жанри бўлиб, ёлгиз бир байтдангина иборат мустакил шеър.

6.     Фарс – маиший хаёт мавзусидаги кувнок комедия хилларидан бири.

7.     Фахрия – шоирнинг уз ижодидан фахрланиб айтган сузлари. У ғазалларда бир байтдан, катта хажмли асарларда эса бир неча мисралардан иборат бўлади.

8.     Фельетон – вактли матбуотнинг мақола турларидан бири булиб, унда ижтимоий хаётдаги салбий ходисалар ёки айрим кишилардаги бемаъни нуксонлар хажв килинади.

9.     Фигура – бадиий сузнинг ифодалилигини ошириш учун ёзувчи томонидан ишлатиладиган махсус суз ва ибора.

10.  Финал – драмадаги охирги хотималовчи куриниш.

11.  Фироқия – шарқ мумтоз адабиётидаги айрилиқ, ҳижрон аламларини ифодалаган, ёр ва диёрни қўмсаб ай-тилган лирик шеър.

12.  Фольклористика – халқ оғзаки ижоди тўғрисидаги фан.

13.  Халқ оғзаки ижоди – халқ яратган оғзаки бадиий адабиёт.

14.  Халқчиллик – санъат ва адабиёт асарларининг ба-диийлигини белгиловчи муҳим фазилатларидан бири.

15.  Хамса – беш мустакил достонни уз ичига олган  асар.

16.  Характер – кишиларда хилма-хил ижтимоий муҳит ва тарбия туфайли тугилган турлича хулк-атвор ва психологик хусусиятлар.

17.  Характеристика – маълум бир ходиса, киши ё предметга хос хусусият ва сифатларни белгилаш, аниқлаш.

18.  Хотира дафтари – бирор кишининг ўз хаёти ва турмуш воқеалари ҳақидаги кундалик ёзувлари.

1.     Хотима – адабий асарга кушимча тарзда ёзилган кисм булиб, унда ёзувчи асар кахрамони хакидаги уз муло-хазаларини баён этади.

2.     Хроника – вокеаларнинг хаётда рўй берганидек из-чиллигини сақлаб, уларни хронологик тартибда акс эттирган ҳикоявий ёки драматик асар.

3.     Цезура – шеърда узок паузанинг алохида тури.

4.     Цикл – бир хил кахрамонлар билан, бир тарихий давр билан ёки бир хил ички кечинмалар билан бирлашган бир катор бадиий асарлар.

5.     Цитата – уз фикрларини тасдиклаш ёки тушунтириш учун бирор асардан ёки бирор кишининг нуткидан кел-тирилган парча.

6.     Чистон – ёзма адабиётда кулланилиб, топишмокнинг бир куриниши.

7.     Чупчак – эртак.

8.     Шарж – ходиса ва предметни ёки бирор кишининг айрим ташки белгиси, ё характерини бузиб, карикатурали, кулгили килиб тасвирлаш.

9.     Шарх – бирор аса рёки унинг маълум бир кисмини, ифода ва ибораларини тахлил этиш.

10.  Шеър – оханг жихатидан маълум бир тартибга солинган, хис-туйгу ифодаси сифатида вужудга келган хая-жонли ритмик нутк.

11.  Шеър тузилиши – унинг асосини хижо ташкил килади.

12.  Ширу шакар – маълум бир тартибда икки тил ишти-рокида ёзилган шеър.

13.  Шоир – шеърий асар ёзувчи киши.

14.  Эвфония – бадиий нуткдаги ун ва охангнинг нафис-лиги, табиийлиги ва ёкимли булиши.

15.  Эзоп тили – киноявий образларга асосланган масал жанри.

16.  Экспозиция – сюжетнинг кириш, бошланма кисми.

17.  Экспрессия – бадиий адабиётда нуткнинг ифодали-

лиги ва вокеаларнинг якколлиги.

1.     Экспромт – тайёргарликсиз, хозиржавоблик билан тезда яратилган шеър.

2.     Эпиграмма – сатирик шеър турларидан бири, бирор кишини хажв килган кичикрок шеър.

3.     Эпиграф – бир ёзувчи томонидан уз асарининг асосий мазмуни ва темасини олдиндан тушунтириш учун иккинчи бир ёзувчи асаридан асар бошига, алохида кисм-ларнинг бошланишига киритган жумла, шеърий парча.

4.     Эпизод – достон, кисса, роман, драмалар сюжетида узаро богланиб келган ва маълум даражада мустакил ахамиятга эга булган вокеа.

5.     Эпилог – бадиий асарда вокеа тасвиридан сунг кахрамонларнинг кейинги такдирини сузлаб берувчи хотима кисми.

6.     Эпитафия – шеърий шаклда бўлган қабр ёзуви.

7.     Эпитет – сифатлаш.

8.     Эпифора – хотима.

9.     Эпопея – катта тарихий дав рёки йирик тарихий вокеаларни, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий курашларни акс эттирган роман.

10.  Эркин шеър – мисралардаги хижоларнинг сонига, ургули ёки ургусиз булишига эмас, балки охангга, ритмга, интонацияга катта ахамият берилади.

11.  Эртак – тукима вокеаларни тасвирлайди ва баъзан фантастик характерга эга бўлади.

12.  Юмор – бирмунча енгил танкидга асосланган кулгили асар.

13.   

1.     Ямб – рус шеър тузилишида иккинчи хижосига ургу тушувчи икки хижоли стопа.

2.     Ўхшатиш – нарса, ҳодиса ёки тушунчани маълум умумийликка, ўхшашликка эга бўлган бошқа нарса, ҳодиса билан чоғиштириш.

3.     Қасида – муҳим тарихий воқеалар ва машҳур тари-хий шахслар ҳақида тантанали услубда ёзилган асардир.                     

4.     Қитъа – ҳажми унча катта бўлмасдан, камида 2 байтли мумтоз адабиёт жанри. Қитъада жуфт мисралар қофияланиб, тоқ мисралар очиқ қолади.

5.     Қолиплаш – бадиий асарда мустақил воқеаларни маълум бир воқеа доирасига солиб, шу воқеага боғлаб тас-вирлаш.

6.     Қоралама – асарнинг дастлабки нусхаси.

7.     Қофия – мисраларнинг охирида келадиган оҳангдош сўзлар.

8.     Қўшиқ – куйга солиб айтишга мўлжалланган бир неча бандли шеър.

9.     Ғазал – камида 3 байтдан, кўпи билан 10, 12 байтдан иборат лирик жанр.

10.  Ҳазил, мутойиба – ўткир сўзлик, ҳозиржавоблик билан яратилган кулгили асар.

11.  Ҳамд – мумтоз адабиётда бадиий асар муқаддима-сида Оллоҳга айтилган мақтовлар.

12.  Ҳасби ҳол – ёзувчининг ўз ҳол, аҳволи баёнида ёзганлари.

13.  Ҳижо – бир нафас олиш билан айтиладиган сўздаги товуш ёки товушлар йиғиндиси.

14.  Ҳошия – қоғознинг чети, айланаси.

 

Просмотров: 2407 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Февраль 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz