Среда, 22.11.2017, 09:59
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 537
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Март » 20 » ҚОРА ҚОШИМ, ҚАЛДИРҒОЧИМ, КЕЛ ЭНДИ...
19:36
ҚОРА ҚОШИМ, ҚАЛДИРҒОЧИМ, КЕЛ ЭНДИ...
-ҚОРА ҚОШИМ, ҚАЛДИРҒОЧИМ, КЕЛ ЭНДИ...
Қора қошим, атлас тўшим, қалдирғочим, сени соғиндим. Мунисгинам, мўъжазгинам,вижиллаган тилларингдан айланай сенинг, Баҳор қушим, қанотлари майин, гўзал қушим. Кўкламдан дарак бергувчи, бободеҳқон меҳнатини улуғловчи асл қушим. Кел, келақол, эрка кўнглим, бағримга олай, сенга интизор ғариб кўнглим ... Уйимнинг айвони сенга муштоқ, кел, келақол, бахт, висол кўшикларини куйлай қол.

Қалдирғочим, қараб турсам, дардли қушга ўхшайсан. Митти жонингда не ҳадик, не қўрқинч? Сен ҳам содиқ дўстга зормисан ёки разолату ноҳақликдан хормисан. Айтақолгин, юрагингни кемиради қай савол? Сўзлайқолгин, жон кушим, дилинг дардини, ё сен ҳам тортдингми айрилиқнинг жабрини.

Ё болаларинг оч қолиб, ризқинг териб, тин йўқми, вижир-вижир этасан, ҳақ сўзни-да айтишга сенда ҳам тил йўқми?! Қалдирғочим, сенга ҳам яхши-ёмон кунингда дўстингдан наф йўқми?!

Бу дунё шундай телба дунё, минг тўлғониб ўйласанг ҳам бир кам дунё. Сен билгинки, ҳаммани ҳам дўст дема, кўринганга дардинг айтиб, кўз ёшингни тўкма. Билсанг агар, Оллоҳ крдир, ўзгани ёр дема. Қолгани майда-чуйда, ин солишдай бир гапдир. Ҳақни
Тангрим ажратар, сен бошқани дема.

Қалдирғочим, қора қошим, яна нима дардинг бор, ўзим олай...

Яхшилигинг, поклигинг, инсонга содиқли-гинг ҳаммага аён, асл қушим, жон қушим. Сўзла-сўзла қалдирғоч, яхшиликдан, эзгуликдан, сахийликдан сўзлар оч!
Сенга кўнгил қўйганман, ўзинг менинг дардкашим, кел, келақол қошимга, ишдан толмас заҳматкашим. Чиройингни мадҳ этиб, куйлаб ўтай мен сени, қора кўзим, митти қушим, жуфтингга бўл вафодор. Болаларинг ўссин ташвиш билмай, ғам кўрмай. Мовий осмон бўлсин сенинг кошонанг, парвозларинг юксалаверсин, тугамасин ҳеч қачон. Эркин қушим, чин дўстим, қалдирғочим, хуш келибсан, элимга. Сени куйлаб, мен ошиғинг йўлларингга тўшай пояндоз. Гўзал кушим, бахрр элчиси, олқишлайин сени чалиб соз!

Ҳуркак кушим, нозик қушим, жон қайғуси ёмонда, тирикликнинг минг бир ташвиши зиммангда. Майли, мен не дейин, не ҳам дейин, митти жонинг омон бўлсин-да!

Умид қушим, жажжи қушим, қалдирғочим, кел энди, кўп куттирмай, соғинганман, мунчоқ кўзларингдан бир ўпай.

Саодат МЎМИНБОЙ қизи.
Просмотров: 370 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Март 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz