Суббота, 20.04.2024, 05:24
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 4
Гостей: 4
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Март » 4 » Оналарни қутлайлик бугун
11:03
Оналарни қутлайлик бугун
Оналарни 
қутлайлик бугун
Баҳор яқинлашиб келмоқда сокин, 
Қиш фасли ниҳоят, кетмоқда секин, 
Ажиб бир ҳис кўклам,кийиб либосин, 
Соф меҳр байрами тараб ифорин,
 Келинг , оналарни қутлайлик бугун .
Фарзандларга умрин ,этиб бахшида,
 Улар деб уйқудан, кечиб оқшомда, 
Унутиб оналар ўзин ҳар дамда. 
Қувонар боласин бахтин кўрганда, 
Келинг оналарни қутлайлик бугун.
Оилада Ватан туйғусин туйган,
 Ўғил-қизларини жонидан суйган ,
 Ҳатто неварага, ризқ тугиб қўйган, 
Гар куйса улардан ,юз чандон куйган
 Келинг, бувиларни қутлайлик бугун.
Оналар оламнинг нури дийдаси,
 Улар шеъримизнинг бош қасидаси, 
Фарзандин соғинса,санчар сийнаси,
 Умримиз маъноси, ҳам нашидаси, 
Келинг аёлларни қутлайлик бугун.
Мевасин тотсин деб яратган боғи,
 Ота, бувалардан, меҳнат сабоғи,
 Эл юртини доим севган ардоғи,
 Мудомки қайнагай меҳр булоғи,
 Келинг, опаларни қутлайлик бугун.
Онанг борки уйинг қутлуг хонадир,
 У соғ бўлса, юзинг сулув лоладир,
 Онаси бор инсон мудом, боладир, 
Она бирлан қалбинг нурга тўладир, 
Хурбувинг ҳам битта мушфиқ онадир,
 Келинг оналарни қутлайлик бугун.
                       Хурбуви Одилова,
«Исфижоб» ижодий уюшмаси аъзоси.
Онажоним

Онажоним меҳрибоним,

Кўкда ёнган юлдузим.

Жонажоним сизни бугун,

Чин юракдан қутлайин.

Қучоғингиз тўлдириб,

Гулдасталар берай мен.

Оқ сутингизни оқлаб

Узоқ умр тилай мен.

Наврўз
Наврзз келди элимизга,

Йил боши сенсан Наврўз.

Қувонч тўлиб дилимизга,

Чиройинг қилиб кўз-кўз.

Навруз куни катта-кичик,

Ҳурматлаб, қарши олар

Наврўз кунида ҳамма,

Бир-бири билан дўстлашар.

Карнай-сурнай куй навоси,

Янграб бутун оламга,

Қир-адиру, дала боққа,

Жило берар наврўзи олам.

Шохиста Султанова,

20 умумий ўрта мактабнинг


                                                                                                            9-«Б» синф ўқувчиси.

 

"Бургулик"  оромгоҳида
"Бургулюк"да ёғар қор, Афсус, йўллар булар тор.
 Секинрок ёғ,қоргина, келиб кетувчилар бор.
Ҳудудда бул оромгох, тоғ бағрида жойлашган.
 Унга бормок бўлганлар, йулланмалар талашган.
 Чунки,бул гўзал маскан, жаннати жой эмасму?!,
 Кўрганлар лол қолишиб, "ажабо!"лар демасму?!
Ҳар фаслнинг бул жойда, ўзга зийнатлари бор.
Арчазор,қайинзорлар, дилларга берар мадор.
 Қиш кунлари келсакда, атроф бирам хушҳаво,
Арчалар хушбуй саси, эди айни муддао.
Мазза қилиб,энди биз, бунда дамлар оляпмиз,
Етказганга раҳмат деб, танга соғлик соляпмиз.
Дам олишлар муддати, Экан,бунда10 кунлик,
 Дардларинг кетар экан, бўлсада неча йиллик.
 Жойдаги муолижа, "эм"ларни айтмайсизми,
Азиз дўстим,сиз ҳам бир, дам олиб қайтмайсизми?!
"Фито бочка","лой"эмлар, оғирларинг оларкан,
 Тоғнинг зилол сувлари, дилга қувонч соларкан.
Мехмонларни, бул жойда, беш маҳал "боқишаркан".
Ширин шакар сўйлашиб, кўнглингни топишаркан.
Ширин муомилалар, бул жойда экан бисёр,
Оқ халатли дўхтирлар, хизматга экан тайёр.
 Дардлардан булиб халос, бизлар андин қайтармиз,
Тафсилотлар қолганин, учрашганда айтармиз.
Муҳими,энди,дўстлар, "Бургулик"ни билармиз.
 Унда яна дам олсак, дея  Ҳакдан тилармиз.
Шов шувлар кўп дунёда,дам олишга не етсин?!
"Бургулюк"ка борайлик, диллар губори кетсин.
                Анормат Лочин.
                    "Бургулик"оромгоҳи,
              Жанубий Қозоғистон вилояти.


Ширин хаёлим

Баъзида сурасан қизиқ бир хаёл,

Кўнглингга келади бир неча савол,

Аммо...Саволларга тополмай жавоб,

Юраклар эзилиб кетади ҳайҳот!

Сизга мен саволим айтолмайманда,

Онт ичиб қўйганман, қайтолмайманда,

Умрим поёнига етиб қолганда,

Дилларни ўртайди,яна шу савол.

Лекин ўйлаб кўринг,бу қандай савол,

Жавобин топганда айтаман бир бор.

         Шоира МИРЗАХМЕТОВА,
             Алишер Навоий қишлоғи,

               Жанубий Қозоғистон вилояти.

             УСТОЗИМ

  

Қўлимга қалам бериб,

Таълим берган устозим.

Алифбони ўргатиб,

Билим берган устозим.

Сизга таъзим қиламан,

Дуоларим ҳам бисёр.

Раҳматим сизга чексиз,

Менинг азиз устозим.

         Гулсанам Мирзахметова,
Ал-Форобий номли умумий ўрта мактабнинг 5 Б синф ўқувчиси.

   Бувижоним

Султонработ қишлоғида

Яшар менинг бувижоним.

Бу йил қарши олди,

50 ёшни бувижоним.

Онамларнинг онаси,

Ўқувчиларнинг устози,

Ҳам дардкашдир

                     бувижоним.

Илойим омон бўлинг,
Тўқсон билан тўқнашиб,

Юзлар билан юзлашинг.

Бизларнинг дардимизга,

Ҳамиша дармон бўлинг.

    Муборак ҚОСИМБЕК,

    Ал-Форбий номли мактабнинг

5 Б синф ўқувчиси.

УСТОЗ

Энди ҳеч ким бошимни

Устозимдек силолмас.

Энди ҳеч ким унингдек,

Бизни сеҳрлай олмас.

Гоҳо бошимни силаб,

Шогирдим деб қўярди,

Хайрлашиб кетгач, сўнг,

Соғинишим биларди.

     Зилола ТАШПУЛАТОВА,

 5 В синф ўқувчиси.

Жанубий Қозоғистон вилояти.


Просмотров: 1188 | Добавил: кимсан | Теги: шеърият | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Март 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz