Четверг, 25.04.2024, 19:20
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Февраль » 9 » Муҳаббатга тўла юрак соҳиби
19:05
Муҳаббатга тўла юрак соҳиби

Муҳаббатга тўла юрак соҳиби

Ботир Зокировнинг қўшиқларидаги оҳанг, дард, нола назаримизда қиймаланиб кетган юракни бутлашга ҳам қодирдек. Бу ижодкорнинг қалбида гўзаллик сари интилишдан туғилган туйғулар вулқони мужассам бўлганди. Ҳақиқий санъат муҳлиси бўлган ҳар қайси инсон Ботир аканинг қўшиқларига бефарқ бўлолмайди. Ботир Зокиров юрагидаги вулқон бўлиб отилишга шай турган дардларини томчи томчи қилиб асарларига қўшар экан, уларни умуминсоният дардига айлантира олди.

            ***
Ботир Зокиров ҳақида сўз кетганда бу инсоннинг юракларга титроқ соладиган, олис ўтмишдаги хотираларни уйғотиб юборадиган қўшиқлари қулоқларингизда жонлангандек бўлади. Бу ижодкор ҳеч кимникига ўхшамаган юрак, ҳеч кимникига ўхшамаган истеъдод, ҳеч кимникига ўхшамаган орзулар ва интилишлар эгаси эди.

Ботир Зокировнинг қўшиқларидаги оҳанг, дард, нола назаримизда қиймаланиб кетган юракни бутлашга ҳам қодирдек. Бу ижодкорнинг қалбида гўзаллик сари интилишдан туғилган туйғулар вулқони мужассам бўлганди. Ҳақиқий санъат муҳлиси бўлган ҳар қайси инсон Ботир аканинг қўшиқларига бефарқ бўлолмайди. Ботир Зокиров юрагидаги вулқон бўлиб отилишга шай турган дардларини томчи томчи қилиб асарларига қўшар экан, уларни умуминсоният дардига айлантира олди.

Кимлардир юксак орзулар, ниятлар, туйғулар билан санъат оламига қадам қўяди. Аммо ўз ўрнини топиш илинжида Худо берган истеъдодни, бошқа нарсалар билан алиштира бошлайди. Мана шу ердан уларнинг илк хатоси бошланади. Чунки уларнинг барча сай-ҳаракатлари кимларнингдир назарига тушишга, "шундан ўтиб олсам бўлди”, "буни биров билармиди”, "Яна ўз ўрнига тушиб кетади”, "ҳамма ўзи учун курашиши керакку”, "ҳамманинг ўз услуби бор” каби таскин билан хато йўлда адашишга олиб келади. Улар ўзлари билмаган холда истеъдодни бўғиб, кўнгилда исён қиладиган, ўзгаларнинг юрагига қўшиқ бўлиб етиб борадиган, кўнгилда "жиз”этиб, мавжланадиган "ниманидир” бой беришади. Улар саҳна каби муқаддас жойни кураш майдони, бизнес манбаига айлантиришади.

Бизнинг қаҳрамонимиз Ботир Зокиров учун эса санъат юраклардагина яралиб, юракларда ривожланадиган, кўнгилда мавж уриб, ўзгаларга завқ улашиш манбаи бўлган тақдири азал эди. Ботир ака каби истеъдод эгалари асрлар давомида бир дунёга келиб, ҳақиқий санъат китобидан ўрин эгаллаб, ўз саҳифаларига ўчмас қилиб зархал муҳрини қўйиб кетадиган инсондир. Ботир Зокировнинг ёшликдаги дарди уни 35 йил давомида таъқиб қилди. Ботир ака бутун умри давомида ушбу дард билан курашиб яшади. Қўшиқчи доим эркин ижодкор бўлшни истарди, унинг назарида санъатни бирор бошқа соҳа билан аралаштириб, қиёслаб бўлмасди. Буни унинг қуйидаги сўзларидан ҳам билиш мумкин. "Театр директори менинг ичимдаги энг муҳим нарса молиявий ишлаб чиқариш эканлигига ишонтирди. "Нимани ва қандай куйлашингдан қатъи назар, нима қилиб бўлсада режани бажар. Бошқа йўл йўқ.” Бир нарсани тушунолмайман, қандай қилиб режали хўжалик ва санъатни қовуштириш мумкин. Бу иккови мутлақо фарқли тушунча, ҳеч қачон бир-бирига яқинлаша олмайди…

Эй Худойим, нақадар ёввойилик ва маданиятсизлик… Кимдир пишиллаганча товуқнинг оёғини чайнаб ўтирган бўлса, қандай қилиб қўшиқ айтиш мумкин. Мен лоқайдликнинг ўтиб бўлмас деворига ўзимни уряпман”.

Ботир Зокировдаги маданият, аслзодалик овқатланаётган вақтда ҳам қўшиқ айтишга йўл қўймаган. Ваҳоланки, бугунги тўйларни бир эсга олинг, турли ичимликларни ичиб ўтирган одамлар, маст-аласт нигоҳлар, хонанданинг қўшиғи қолиб, у билан рақсга, суратга тушишни истаганлар…

Ботир ака буларни ҳеч қачон оқламаган. Шу сабабли ҳам Ботир аканинг қўшиқлари омманинг шовқини етадиган жойлардан анча баландда. "Раъно”, "Араб тангоси”, "Мажнун монологи”, "Хаёлимда бўлдинг узун кун” каби қўшиқларини тинглаган одам ўзини кўнгли билан ёлғиз ҳис қилади. Кўпгина воқеаларни эслаб, ўтмишга хаёлан саёҳат қилади. Ботир аканинг нигоҳларида улкан муҳаббат яширинганди, унинг бу муҳаббати ватанига, яқинларига ва яшашга бўлган муҳаббат эди. Ижодкор шу нигоҳлари билан инсонларни алдашни, уларга ёлғон қўшиқ куйлашни истамасди. Унинг нигоҳларига муҳаббат билан бирга хақиқат ҳам муҳрланганлигини қўшиқларидан, шеърларидан билиш қийин эмасди. Мана шу хақиқатни Ботир Зокировнинг бой дунёси англатади. Бу инсон юрагида фaқaт va фaқaт oҳaнглaр, oҳaнглaр, oҳaнглaр… мужассамлашганди. Ана шу оханглар таъсирида тингловчининг кўнглидаги ғуборлар тарқалиб кетади. Ижодкор ҳамиша "мендан кейин одамларга нима қолади”, деган саволга жавоб излаш билан яшади.

Ботир Зокиров ўзининг қисқа умрида инсон руҳиятининг чек чегараси йўқлигини, хаста вужуд озод ва исёнкор руҳ учун қафас бўлолмаслигини, истеъдод айрим нарсалар билангина ўлчанмаслигини, ҳақиқий истеъдод эгаси замоннинг турли қолипларга сиғиб, мослашиб кета олмаслигини исботлади. Бу инсондан келажакда бутун дунё ҳавас қилишига арзийдиган улкан юрак, бой мусиқий мерос, миллий эстрада йўналишида ўзига хос услуб, ажойиб шеър ва ҳикоялар қолди. Ижодкор куйлаган қўшиқлар эса тасмаларда муҳрланиб, йиллар давомида келажакка ўрнак бўлишга улгурди ва бундан кейин ҳам ўрнак бўлади…
                             Муҳайё МУХТОРОВА тайёрлади

Просмотров: 1224 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Февраль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz