Вторник, 24.10.2017, 08:48
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 536
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Июль » 22 » КОСА ИЧИДАГИ НИМКОСАЛАР
09:05
КОСА ИЧИДАГИ НИМКОСАЛАР

ТЎЙХОНАДАН КАСАЛХОНАГА

  Жанубий Қозоғистоннинг аксари шаҳар ва қишлоқларида тўйхонадан чиққан ўнлаб одамлар касалхонага жўнашмоқда.Уларга овқатдан заҳарланган деган ташҳис қўйилмоқда.Нима сабабдан?Ахир овқатдан ҳам одам заҳарланадими, деган савол берилиши табиий.Заҳарланиши мумкин, агар овқат иссиқда бузилган бўлса, жавоб беришмоқда шифокорлар.Қозиғурт туманида эса юздан ортиқ одамнинг заҳарланишига гўшт сабаб бўлган эди.Бундан ташқари қовун 
-тарвузнинг ичидан чиқаётган қурт ҳам заҳарланишнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.Заҳарланганлар орасида вафот этганлар ҳам бор.Кўпни кўрган бир қариянинг гапига қараганда, қовун еб, орқасидан қимиз ичилса ҳам одам заҳарланиб қолар экан.Шунинг учун тўйга борганларга эслатамиз, ейишнинг ҳам 
меъёри бор.Албатта, ҳозир тўйнинг мавсуми эмас, шундай бўлсада, ифторда зиёфатхўрликка зўр берганлар ҳам касалхонага тушишлари мумкин.
                       БИР ШАҲАРДА

  Бир шаҳарда полиция сержанти ички ишлар министрлиги полковнигини отиб ўлдирган.Яна бир шаҳарда, яъни Олма-отада эса Қозоғистон патриотлар партияси фаоли Даурен Азимбаев отиб ўлдирилган.

         МАДАНИЯТ БОШҚАРМАСИДА МАДАНИЯТ БОРМИ?

  Шундай савол билан бир гуруҳ партия аъзолари прокуратура ва судга мурожаат этишган.Шаҳарнинг қоқ ўртасида катта баннерга ёзилган сўзларга эътибор беринг, деб фотосуратини хуқуқ ҳимоячиларига ҳавола қилишган.Унда  "Люди переходят ПО ПРАВИЛАМ. Бараны - где придется", яъни "Одамлар қоида бўйича (йўлда) юришади.Қўйлар эса —истагажойида"."Индамай қўя қолсанг яқинда одамларни чўчқага тенглашади, маданият бўлими бўлгандан кейин маданиятли қилиб ёзмайдими?" деган важни айтишмоқда партия фаоллари.

                   ЯРИМ КИЛО ҲАМ ГАПМИ?
  Бир туғуруқхонада энди янги туғилган чақалоқларнинг вазнини ёзишда ҳам ярим килодан уриб қолишаётган экан.Яъни, чақалоқнинг вазни уч кило бўлса,икки ярим кило деб ёзилар экан.Икки кило бўлса, бир ярим кило деб ёзилаётган 
экан."Ярим кило ҳам гапми, бозордан нарса олсангиз икки килодан уриб қолишадию..." деб бунга эътибор бермаётганлар ҳам бор."Чақалоқнинг ярим кило вазнини уриб қолишнинг кимга кераги бор экан?" деган саволга жавоб топдик.Бу туғуруқхонада йил бошидан бери 60 чақалоқ чатнаган ё ўлик туғилган.Яна кимнингдир фарзанди чатнаб қолгудек бўлса, вазнини пеш қилиш уларга қўл келар эканда...

            ЕМАГАН СОМСАГА ҲАМ ПУЛ ТЎЛАШАРКАН

    Бир тумандаги қишлоқларда ариқ бўлмаса ҳам ариқ сувига одамлар пул тўлашар экан."Дарахтларинг ўсиб турибди, уларга кетган сувнинг пулини тўлайсан" , деб 1500 тенгедан пул йиғиб кетишаётган экан.Қишлоқ ҳокимлиги ходимларининг қўлида катта рўйхат бўлиб, уни вилоятдаги бир бошқарма юборган экан.Вилоятдагилар хонасидан ташқари чиқмайдиган амалдорлар бўлса керак, баъзи бир одамларнинг исм-шарифи рўйхатда икки ё уч маротаба ёзилган.

ДАРАХТЛАР НЕГА СУҒОРИЛМАЙДИ?
Шу савол билан одамлар таҳририятларга мурожаат этишмоқда.Баъзи бир

таҳририятлар бу каби саволларни жавобсиз қолдиришмоқда.Биз эса жавоб

берамиз.Дарахтларни суғорди ҳам дейлик.Улар ўсиб, яшнаб кетишади.Бундан

кимга фойда кимга зиён?Агар дарахтлар суғорилмаса, ҳокимлар "дарахтлар

қуриб қолди", деган хат ёзиб, келгуси йили яна дарахт кўчатлари сотиб олиш

учун давлат бюджетидан миллионлаб пул олишади.Ярмига кўчат сотиб олинса,

ярми чўнтакни қаппайтиради.Демак, дарахт кўкарса, халққа фойда,

амалдорларга зиён.аниқроғи, уларнинг чўнтагига.
БОЙЛАР ҲАМ ЁҚАЛАШАДИ
Ёқалашиши ҳам гапми.Ҳозир судлашиб юришибди.Дам оладиган жойлардан

катта ерга эга бўлган икки бой тортишиб қолибди.Бойлардан бири депутатликка

сайланган экан, қўшнисига катта гапириб қўйган.Қўшниси депутатни оғайнилари

олдида шарманда қилган.Депутат эса қўшнисига қарата ўқ узган, ўқ унга

тегмаган, лекин депутат жаҳл устида қўшнисининг дарвозасини ўқ

отавериб,илма-тешик қилиб юборган.Полиция чақирилган.Иш судга бориши

мумкин.Депутат энди қўрқа бошлади ва пулларини ишга сола бошлади.
СИЗГА НЕ БЎЛДИ?
Бир вилоятнинг матбуот котиби жорий йилдаги ҚР матбуоти кунида

республика матбути вакилларини чақириб, тоғли ҳудудда семинар-кенгаш

ўтказган эди.Тоғли жойда қанақа семинар-кенгаш ўтказиларди дейсиз, дам

олиш учун бир баҳонада.Семинар кенгаш тугагач, баъзи бир таниқли

журналистларга 500 доллардан пул тарқатган.Шу матбуот котиби байрамнинг

эртасига ўз аризасига биноан ишдан кетган.Сабабини ҳеч ким билмай турибди.У

кишига телефон қилиб, сабабини сўрадик."Мен ҳозир худойидаман.Ўзим

сизларга телефон қиламан" деган жавобни олдик, лекин бир ҳафта ўтса ҳам

телефон қилмади.
ЁҚИЛҒИ АРЗОН БЎЛИБ, УННИНГ БАҲОСИ КЎТАРИЛДИ
Ёқилғи арзонлагач, уннинг баҳоси анчагина кўтарилди.Уннинг баҳоси

кўтарилгач, нон ҳам қимматлади.Шунинг учун қишлоқ хўжалик министрлиги

барча вилоятларда назорат гуруҳи тузиб,ноннинг баҳосини оширганларни

жазолаш чорасини кўришмоқда.Назорат гуруҳининг режаси бўйича йилнинг

охиригача ноннинг баҳоси 44 тенгедан ошмаслиги керак.Бу баҳодан

оширганлар катта миқдорда жарима тўлашади.
ҲУҚУҚИНГИЗ БУЗИЛСА
Дейлик, касал бўлиБ, шифохонага келдингиз.Шифокорлар бизда фалончи

дори йўқ, жарроҳи қилиш учун пул тўлайсиз ёки мактабда фарзандингиздан пул

йиғаётган бўлишса, дарров 115 рақамига қўнғироқ қилсаиз.Бу

ПРОКУРАТУРАНИНГ тезкор телефон рақами.Дарҳол сизнинг хабарингиз

бўйича қонунбузарлик рўйхатга олинади,чора қўлланади.Бу 2012 йилнинг 30

июлидаги маълумот.
ҚИЗНИНГ ПУЛИНИ ҚАЙТАР!
Бир шаҳардаги валюта алмаштириш пунктида ишлайдиган қиз бир кишига 44

минг рубль, яъни 220 минг тенгени адашиб, ортиқ бериб юборган.Қиз эса

экстрасенсларга бориб ёрдам сўраб юрибди.Олган кишининг ёши 50дан

ошган.Инсофи уйғонса, қайтариб берар.Ахир инсофли кишилар оз эмаску.Катта

миқдорда пул топиб олиб, эгасига қайтарган кишилар ҳақида жуда кўп

эшитганмиз.
ПИРАМДА ҚУЛАДИ.ҲАМЮРТЛАРИМИЗНИ БОСИБ ҚОЛДИ
Мавроди муқаддам пирамида қуриб, одамларни лақиллатгани учун

фирибгарликда айбланиб, қамалиб чиққан эди.Қамоқдан чиқиб, ўтган йили

"МММ-2011" деган пирамида очиб, яна одамларни лақиллатиб, пулини олди.Шу

пирамида ҳам қулади.Пирамидани қўллаган минглаб қозоғистонликлар ҳам оғзи

кйиб, нафақа оғзи, балкки катта миқдордаги пуллари ҳам куйиб кетди.Текин

пишлоқ деб шуни айтадиларда.Қозоғистон молия полицияга қўнғироқ қилиб, бу

ҳақда сўрадик. Ўзини матбуот котиби Мурат ЖУМАНБАЙ деб таништирган

ходим қулаган пирмаида аъзоларидан ҳозирча ариза тушмагани, тушса ҳам

фирибгар Россия фуқароси бўлгани учун россияга бориб судлашиш

кераклигини айтди.

Просмотров: 482 | Добавил: кимсан | Теги: дув-дув гап | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz