Вторник, 24.10.2017, 08:44
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 536
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Февраль » 28 » ЁНДИРАР
17:46
ЁНДИРАР

ЁНДИРАР


Фасли баҳор бўлиб гуллар очилса,
Булбул нола қилса гулни ёндирар.
Қаро кўзли, гўзал нозанин қизлар, 
Саллониб юрганда йўлни ёндирар.
Юрса йўлни ёндирар,
Кулса дилни ёндирар.
Ширин сўзлаб, қош қоқиб
 Билмам кимни ёндирар?
Ўргилайин сени ширин сўзингдан,
 Кўзларимни ололмасман кўзингдан. 
Тўлган ой ҳам рашк этар сени юзингдан,
 Мени оқ юзингни холи ёндирар.
Мени кўзим холингда
 Ихтиёрим кўлингда 
Келгин ёнимга дилдор
 Интизорман йўлингда.
Қоматингни кўриб, бўлибман банда, 
Ўзим ҳар жойда-ю, юрагим санда.
Мени кўзим санда, сеники менда, 
Қиё-қиё боқишинг дилни ёндирар.
Мени кўзим холингда,
Ихтиёрим қўлингда.
Келгин ёнимга дилдор,
Интизорман йўлингда.

    Фахриддин УМАРОВ,
            2 май 1962 йил.
   “Ғазалгўй ҳофиз” китобидан олинди.

Просмотров: 240 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Февраль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz