Суббота, 20.04.2024, 13:11
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Август » 3 » Исмат Хушев: Ер юзининг 120 давлатидаги “Дунё ўзбеклари” ўқувчи ва мухлислари диққатига!
23:16
Исмат Хушев: Ер юзининг 120 давлатидаги “Дунё ўзбеклари” ўқувчи ва мухлислари диққатига!

Исмат Хушев: Ер юзининг 120 давлатидаги "Дунё ўзбеклари” ўқувчи ва мухлислари диққатига!


 

Яхши-суъратимКейинги пайтларда мустақил интернет газетамизга кириш яна қийинлашиб қолганини сезган бўлсангиз керак.

Бу орада икки маротаба сайтда қисқа узилишлар бўлиб, материаллар ўчиб кетганини Сизга хабар қилган эдик.

Кеча эрталаб Торонто вақти билан 9.00 лар атрофида сайт кутилмаганда яна ишламай  қолди. Тушга қадар бир очилиб, бир очилмай турди.

Бизга техник хизмат кўрсатувчи янги домен маъмурияти бунинг сабабини сайтга одам кутилганидан ҳам жуда кўп кираётгани билан изоҳлаб, бизга янада каттароқ ва шиддатлироқ трафикли доменга ўтишимизни маслаҳат беришди.

Агар ёдингизда бўлса, биз бундай муаммога олдин ҳам дуч келган эдик. Олдин ҳам биз бир домендан ордам кўп кираётганлиги боис бошқасига – интернет трафиги кенг ва каттароғига ўтишга мажбур бўлган эдик.

Лекин қисқа фурсатда сайтимизга кирувчилар сони бу қадар тез суратлар билан ошиб кетишини, рости, ўйламаган эканмиз…

Нима ҳам дердик. Биз интернет олами билан у қадар яхши таниш эмасмиз.  Бу борада ҳали тажрибамиз ҳам етарли эмас. Шу пайтга қадар ижтимоий тармоқ муаммолари ва сайт юритиш икир чикирларидан тамомила бехабар эдик.

"Дунё ўзбеклари” ташкил этилган бир йил нари берисида энди энди интернет оламининг сиру асорорларидан секин аста воқиф бўлиб бормоқдамиз.

Шунинг учун биз яқин кунларда яна янги ва бақувват доменга ўтишни режалаштирдик. Бу энди учинчи домен, учинчи янги масканимиз бўлади.

Биз нашримизни йўлга қўярканмиз, кутилмаганда бу қадар кўп ва хўп ўқувчи ва мухлис орттирамиз деб ўйламаган эдик.

Бугун "Дунё ўзбеклари”ни ўқийдиган давлат ва мамлакатлар сони кўриб турганингиздек 120 тага етди. Ҳар куни сайтимизга минг минглаб одамлар ташриф буюришмоқда.

Бунга "Гоогл” ижтимоий тармоғининг интернет нашрлар рейтинггини кўрсатувчи махсус саҳифасига кириб, ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Демак, эрта ё индиндан бошлаб, янги масканга кўчиш муносабати билан,  сайтимиз яна маълум муддат ишламай қолиши мумкин.

Бунинг учун азиз ўқувчилардан узр сўраб,  бўлажак айрилиқ онларидаги қисқа ҳижронга чидаш тоқати ва жасоратини тилаб қоламиз.

Просмотров: 3170 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 2.5/2
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz