Суббота, 20.04.2024, 08:55
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Февраль » 8 » Фахриддин Умаровни ёд олиб...
16:07
Фахриддин Умаровни ёд олиб...

                  Ҳофизнинг хотираси абадий


Мен  Фахриддин акани эсласам,ўзимнинг 60-70 йиллардаги талабалик йилларим кўз олдимда гавдаланади. Шу йиллари биз қишлоқдан сиртга чиқмаган содда ёшлар эдик. Азим Тошкент шаҳрига борганимда гўёки бошқа оламга келиб қолгандай бўлганмиз. Фахриддин Умаровнинг қўшиқларини эса фақт радиода эшитардик. Ҳофизнинг Тошкентдаги концертларини биронтасини ҳам ўтказиб юбормапсликка ҳаракт қилардик. Унинг  "Мени ёд эт", "Эй муҳаббат", "Онам дерман"  қўшиқларини қайта-қайта эшитсак ҳам ҳар сафар ҳаяжон билан, тўлқинланиб тинглашдан чарчамасдик. "Онам дерман"—оналаримизга бағишланган қўшиқлар ичидаги энг сараси.
  Минг-минглаб юртдошларимизни ўтган асрнинг иккинчи ярмида маҳлиё қилган қўшиқлар ҳануз хонадонларимизда севиб тингланмоқда. Шу йиллари халқимиз фарзандлари Фахриддин Умаровдай бўлсин, деб уларнинг исмини Фахриддин деб атаганларини мен  устоз санъаткорнинг ҳаёти ва ижодига кўрсатилаган юксак эҳтиром, деб биламан. Мен барча Фахриддинларга узоқ умр, бахтли ҳаёт, соғлик-саломатлик тилайман.
Ўзбек лирикаси асосчиси, Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаровнинг саноқсиз шогирдлари бор. Устоз-шогирд анъаналарига содиқ бўлиб, устоз ҳофиз қариган чоғида ҳам қўллаб-қувватлвб келган Ҳожиакбар Ҳамидовга тасаннолар айтсанг арзийди. Қувонарлиси, Фахриддин аканинг шогирлари бизнинг Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳам бор —Сайрамдан Толиббой Ниёзҳожиев,  Тўлебий туманидан Қосимҳожи Абдураимов  ҳофиздан маҳорат сирларини ўрганишган.
  Фахриддин Умаровнинг мллионлаб мухлислари, барча содиқ шогирдлари, ўзбек лирикасининг шайдолари  "Ундан Оллоҳ рози бўлсин" деб дуо қиладилар, зеро севимли ҳофизимизнинг ёрқин сиймоси қалбимизда абадий қолади.
                                             Эркин АБДУНАҚИБОВ, меҳнат фахрийси, фахрий темирйўлчи.
                                                Шимкент шаҳри. 

Просмотров: 956 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Февраль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz