Пятница, 29.03.2024, 12:40
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Август » 13 » БИЗЛАР ҚОНДОШМИЗ - СЕН ВА МЕН
14:58
БИЗЛАР ҚОНДОШМИЗ - СЕН ВА МЕН

БИЗЛАР ҚОНДОШМИЗ - СЕН ВА МЕН 
Қондош, қариндош, дўстлик, биродарлик. Бу дилга яқин ва нақадар ёқимли сўзлар! Буларнинг замирида олам- олам маъно мужассам. Инсон томиридан оқаётган қон ака - ука, опа - сингилларни дунёга келтиради. Шунинг учун ота - боболаримиз барча қариндош -уруғларини “қондошларим, жигарларим” деб атаб келганлар.

Инсон бошига бирон фалокат тушса ёки қуфончли дақиқалар юз берса, қон -қариндошлар, ошно- биродарлар билан бўлишади. Демак, улар шодлигига шерик, дардига дардкаш бўлиб, ғам юкини кўтаришда елкадош бўладилар.

Халқимизда “Куч - бирликда”, “Дўст бошга кулфат тушганда билинади” деган пурҳикмат мақоллар мавжуд. Аслида олганда, бу ёруғ дунёда яшаётган, мусаффо ҳаводан нафас олаётган жамики инсонлар, хоҳ оқ танли, хоҳ қора танли бўлишидан қатъий назар, улар қондошдирлар. Улар миллатидан, ирқидан, динидан фарқланса-да, тенг ҳуқуқли бўлиб, билим олиш, даволаниш ва дам олишга ҳақлидирлар.

Мен, сен, у - аслида бир бирига қондош, яқин, сирдош бўлиб сингиб кетсагина, орадан ажратиш, камситиш каби нуқсонлар кўтарилади. Орада қайноқ меҳр, яқинлик туғилади. Уларнинг диллари, тиллари бир мақсадни кўзлайди, ўзаро маслакдош бўлиб, олий чўққилар сари интилади ва уни забт этади. Бунинг учун ўзаро ишонч, оқибат керак. Дунёдаги кўп давлатлар дўстлик, қон қариндошлик орқали кўп муаммоларни ҳал этмоқдалар, ўзаро ёрдам қўлини чўзиб, ҳамкорлик олиб бормоқдалар, турли шартномаларга қўл қўйиб, тинчлик учун курашмоқдалар.

Қондошлик ҳақида гапирар эканман, устозимнинг бир ҳикояси эсимга тушди. Унинг айтишича, 8 - синфда ўқиётганида “Артек” лагерига жўнатилган экан. Шунда бехосдан бировга қаттиқ урилиб шикаст ебди ва касалхонага тушибди.

Шу заҳоти унинг ёнида турган Иссиқкўлдан келган Галя исмли рус қизининг юраги санчиб, касалхонага тушибди. Қаранг, Сочида турган икки Қирғизистон қизлари ватандошлиги, қондошлиги туфайли бирининг дардини иккинчиси танасида ҳис этиб, ўзи ҳам оғриб қолибди. Биз мактабимизда тез - тез дўстлик мавзусида тренинг, баҳслар ва мунозара дарслари ўтказамиз.

Бизнинг қишлоғимизда ўзбек, рус, татар, қирғиз, тожик, турк ва башқа миллат вакиллари аҳил ва иноқ яшайдилар.Ҳеч қачон фарқлаш, камситиш бўлмаган. Чунки биз ягона оила фарзандларимиз. Бир биримиздан ўрганамиз, ёрдам қўлимизни чўзамиз. Орамизда ҳамжиҳатлик, дўстлик барқарор бўлса, ҳеч қандай куч бизларни енголмайди. 

                                                                                                                  Шаҳло  Тўпчиева. 

Просмотров: 776 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz