Среда, 23.05.2018, 09:53
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 543
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Апрель » 19 » БИРЛИГИМИЗ ЯРАШГАН ЭЛМИЗ
08:48
БИРЛИГИМИЗ ЯРАШГАН ЭЛМИЗ

 

 Қозоғистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз –жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликдир, дея яна бир бор такрорлади Президент Қозоғистон халқи ассамблеясининг пленумида. Бу эса 1 май--Қозоғистон халқи байрамнинг ўрни нечоғлик беқиёс эканидан далолатдир.Туманда 20 дан ортиқ миллат
вакиллари истиқомат қилишади.Юртимизда хотиржам, баҳамжиҳат яшаётган юз қирқдан ортиқ миллат ва элатлар бирдамлигининг узоқ тарихий илдизлари мавжуд. Минг йилликлар мобайнида Буюк Ипак Йўлида бўлган мамлакатимиз
савдо-сотиқ, маданият, илм-фаннинг маркази ҳам саналган. Бағрикенглик, меҳмондўстлик, ўзга халқлар мадагнияти ва динини ҳурматлаш, хушмуомалалик каби ижобий фазилатлар ҳар томонлама шаклланган. Шу боис турли урф-одат ва анъаналар бақамти ривож топиб келган.
 Бош Қомусимизга бағрикенглик тамойили киритилгани, Конституцияга мувофиқ миллатидан қатъи назар, мамлакатда яшаётган кишилар Қозоғистон фуқароси саналиб, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, жинси,жамиятдаги мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эга ва қонун олдида бир
хилда жавобгардир.Иккинчидан, миллатлар такомили ва равнақига кенг имконият яратилган. Шунинг натижаси ўлароқ, юртимиздаги турли миллат вакиллари мустақилликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий-демократик давлат тамойилига мос фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.Ўз тили, маданияти, санъати, миллий ҳунармандчилиги, урф-одат ва анъанасига эга бўлган миллатлар марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қозоғистон халқи ассамблеясизиммасига юклатилган.Юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган бу марказ миллий-маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш, уларга амалий ва услубий кўмак бериш, ҳар бир миллатнинг ўзига хос
урф-одат, анъана, маросим ва тилини асраш, такомиллаштириш, бағрикенглик тамойили асносида миллатлараро бир-бирини тушуниш, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик фазилатларини сингдириш каби вазифаларни бажариб келмоқда.
Эътибор берган бўлсанггиз,одамларнинг турмуш тарзи, дунёқараши, фикрлаши, одат ва анъаналари ҳам бир — бирига ўхшаш.Бу ўхшашлик уларнинг дўстлик алоқаларини яқинлаштиради ва меҳр ва муҳаббат оловини ёндиради. Ҳар бир халқнинг вакиллари бир-бирининг маданиятини ҳурмат қилади. Бир— биридан ўрганиб, ўз маданиятининг тараққий этишига ёрдам беради. Бизнинг туманимизда ҳар йили дўстлик анжумани ўтказилади. Турли халқлар вакиллари ўзларининг чиройли мазмунга эга бўлган маданиятларини кўрсатадилар. Турфа маданият, рангли ва ҳар хил ранг ва мазмунга бой маданият манбалари бизларнинг дунёқарашимизни кенгайиши ва тараққий этишига таъсир этади.
 .Дарҳақиқат, инсонлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик алоқалари қадим — қадимдан халқимиз томонидан улуғланиб келаётган фазилатдир. Дўстлик туфайли эл— юрт тинч ва обод, халқлар фаровон яшаган.Халқлар дўстлигининг улуғворлиги шундаки, ҳар бир халқ ўзига хос ажойиб ва гўзал анъаналари билан бир — бирини бойитади, ҳаётини гўзаллаштиради. Айниқса дўстликни эъзозлайдиган давлат бошлиқлари бўлса, нур устига аъло нурдир. Бундай олижаноб ҳукумат бошлиқлари халқлар ўртасида дўстлик ва тинчлик ниҳолини экаётган бирдамлик боғини яратаётган боғбонлардир.
 Дўстлик, тинчлик таянчи. Бунинг учун барчамиз иноқ бўлиб, бир тану бир жон бўлиб курашмоғимиз керак. Гўзал диёримизни обод қилиш бизнинг қўлимизда. Дўстлигимиз абадий, тинчлигимиз барқарор бўлсин!
 Анормат САРТАЕВ,
 Тўлебий туманининг фахрий фуқароси, Тўлебий туман ўзбек миллий маданият марказининг фахрий раиси.
Просмотров: 1080 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Апрель 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2018Конструктор сайтов - uCoz