Пятница, 14.12.2018, 17:50
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 546
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Август » 13 » БИР ЖОНУ БИР ТАНМИЗ
14:56
БИР ЖОНУ БИР ТАНМИЗ


 БИР ЖОНУ БИР ТАНМИЗ 
Қадимдан мамлакатимиздаги барча халқлар иноқ ва аҳил яшаганлар. Биз биламизки, қадимдан ўзбек, қирғиз, тожик, козоқ, турк, татар бир ватанда, бир мамлакатда яшаганлар. Уларнинг кўриниши, чеҳраси, тиллари, удумлари бир -бирига ўхшаш бўлган. Улар ўзларини қариндош деб билганлар.

Дарҳақиқат, инсонлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик алоқалари қадим - қадимдан халқимиз томонидан улуғланиб келаётган фазилатдир. Дўстлик туфайли эл- юрт тинч ва обод, халқлар фаровон яшаган.

Халқлар дўстлигининг улуғворлиги шундаки, ҳар бир халқ ўзига хос ажойиб ва гўзал анъаналари билан бир - бирини бойитади, ҳаётини гўзаллаштиради. Айниқса дўстликни эъзозлайдиган давлат бошлиқлари бўлса, нур устига аъло нурдир. Бундай олижаноб ҳукумат бошлиқлари халқлар ўртасида дўстлик ва тинчлик ниҳолини экаётган бирдамлик боғини яратаётган боғбонлардир.

Бизнинг Қирғизистон деб аталмиш мамлакатимизда турли миллат вакиллари иноқ яшайдилар. Айниқса, бизнинг Ч.Айтматов номли 69- ўрта мактабимизда ҳам ўзбек, уйғур, қирғиз, озарбайжон, турк каби миллат вакиллари ўқийдилар. Уларнинг мақсади, дили ҳам жуда яқин. Улар билан биз дўстона яшаймиз, ўқиймиз. Айниқса, тўрт йилдан бери мактабимизда 7 апрел куни “Қирғизистон гулдастаси” номли халқлар дўстлиги фестивали ўтказилмоқда. Бу анжуман турли миллат халқларининг удумлари, санъатини ўрнатишга қизиқишимизни орттиради. Ҳар йили бу фестивални жуда катта тантана ва байрам сифатида нишонлаймиз. Мактабимизга кўплаб меҳмонлар келади.

Бу байрамда гўзал диёримиз бўлмиш Қирғизистонда яшаётган ўзбек, қирғиз, уйғур, тожик, украин, корейс, рус, қозоқ, немис, татар, турк халқларининг кийими, урф одати, санъатини кўрсатамиз. Ҳатто уларнинг таомларидан ҳам намуна сифатида намойишга қўямиз.

Бу байрам орқали руҳимиз кўтарилади. Барча халқларга меҳр- муҳаббатимиз, ҳурматимиз янада ортади. Дўст бошга кулфат тушганда синалади. Ӯтган йили Ӯшда, айниқса Нурек қишлоғида зилзила бўлиб, анча уйлар вайрон бўлди. Кўплаб оилалар уйсиз, бошпанасиз қолди. Лекин дўстларимиз томонидан ёрдам оқими кела бошлади.

Ҳатто чет эллардан, Америкадан ҳам ёрдам келди. Тиббиёт ходимлари, қурувчилар ёрдам қўлини узатдилар. Айниқса, ҳаво совуқ бўлгани учун ўтин, кўмир, озиқ- овқат, иссиқ кийимлар тарқатилди. “Дўстлик, тинчлик таянчи”. Бунинг учун барчамиз иноқ бўлиб, бир тану бир жон бўлиб курашмоғимиз керак. Гўзал диёримизни обод қилиш бизнинг қўлимизда. Бунинг учун барча корхоналарни ишлатиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантирмоқ керак. Бунинг учун давлат раҳбарлари бағри кенг, доно, адолатпарвар бўлишлари лозим. Донишманд, заковатли инсонийлик ҳисси бор экан бизда, дўстлигимиз абадий, тинчлигимиз барқарор бўлади. 

                                                                                                                              Одина Холматжон қизи. 

Просмотров: 57 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2018Конструктор сайтов - uCoz