Пятница, 29.03.2024, 14:12
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Август » 3 » Бердиёр ЖУМАЕВ: “Дунё ўзбеклари” интернет нашрининг бош муҳаррири Исмат ХУШЕВга!
23:28
Бердиёр ЖУМАЕВ: “Дунё ўзбеклари” интернет нашрининг бош муҳаррири Исмат ХУШЕВга!


"Дунё ўзбеклари” интернет нашрининг бош муҳаррири

 

                                         Исмат ХУШЕВга!

 

      Хуш тилакларим, жўш истакларим – сизларга!

 

    Байрамингиз муборак, азиз ҳамкаломлар – ҳамқаламлар,

    Ҳаётда бахт – ижодда илҳом бўлсин сизга ҳамқадамлар!

 

27 июнь – Ўзбекистонда Матбуот ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари ходимлари куни яқинлашмоқда. Жаҳоний сайтингиз орқали мамлакатимиз ичкарисидаги ҳамда ташқарисидаги барча журналист оғаларимизни, биродарларимизни, сизни айни қутлуғ байрамимиз билан астойдил табриклайман. Сизларга эзгу истакларим-ки: қаламларингиз ўткир, каломларингиз кескир, қадамларингиз учқур бўлаверсин!

Маълум-ки, журналистиканинг нонини ейиш ҳеч қайси замонда, ҳеч қандай маконда осон бўлмаган, жумладан, ҳозир ҳам. Айни  боисдан, журналистлик — дунёдаги энг эъзозга – эҳтиромга сазовор касблардан биттасидир.Зотан, ушмундоқ ижодий ҳунар соҳибларининг заҳматли – машаққатли меҳнатлари ҳар қанча ҳурмат – иззатга лойиқ ва муносиб.

Бир пайтлари ҳақиқий журналистларга ҳавас билан қуйидаги шеъримни ёзгандим. Униям табригимнинг давоми сифатида қабул қиласизлар, деган умиддаман.

 

                            ҲАҚҚОНИЙ ЖУРНАЛИСТЛАР

 

Ўзини ўтга – чўққа ургувчи фидойи ҳақнавислар,

Қайнаган фикрлар – ўйлар, жўшган туйғулар – ҳислар,

Мушоҳадада мустақил ва мунозарада холислар,

Яшагайлар – ишлагайлар, қолдирибон муносиб излар 

Жамиятни тебратгувчи кучдир, ҳаққоний журналистлар!

 

Долзарб мавзуларни излаб, то Кўҳи Қоф*гача кетгувчи,

Ҳар қандай муаммо-ю жумбоқ замирига етгувчи,

Даврнинг куннома – ойнома – йилномаларини битгувчи,

Ҳақиқат йўлида жонини – қонини қурбон этгувчи 

Ҳалолликка – тўғриликка ўчдир, ҳаққоний журналистлар!

 

Кўпинча кураш билан банд  ҳузур – ҳаловатдан бегона,

Эътиқоди – инсонийлик, ғояси – ростликдир ягона,

Не юмушга қўл урсаям-ки, бажаргайлар виждонона,

Замонасоз эмаслар, ҳамд – сано ёзмаслар маддоҳона 

Матлаби масъулиятдир – бурчдир, ҳаққоний журналистлар!

 

Заҳматлари – машаққатлари етарли қадрини топмас,

Маошлариям-ки ёрти эҳтиёжларини-да ёпмас,

Фош айловчиликлари казолар – калонларгаям ёқмас,

Айни боис, уларга кўплар хайрихоҳлик билан боқмас 

Ки, доимо хатарга дучдир, ҳаққоний журналистлар!

 

Шундай эсаям-ки, изланиш – қидиришлардан толмайди,

Рўй берган муҳим воқеот – ҳодисотдан четда қолмайди,

Турли касб, турфа ҳунар-ла қизиқмасдан туролмайди,

Тамаддунни – тараққиётни тарғиб қилмай юролмайди 

Матонатлари маҳкамдир – берчдир, ҳаққоний журналистлар!

 

Ҳамиша элнинг корига, юртнинг даркорига яраган,

Масалага адолат нуқтаи назаридан қараган,

Қайда-ки, мазлум – мискин бўлса, ҳол – аҳволини сўраган,

Эзгуликлар – яхшиликларни муҳофаза-ла ўраган 

Мудом халқи атрофида зичдир, ҳаққоний журналистлар!

 

                                           *        *        *

”Кўҳи Қоф” – қадимда Ернинг атрофини ўраб олган, деб хаёл                                       қилинувчи афсонавий тоғ ("Анқо” қуши ҳам шу тоғда бўлганлиги айтилади). Мумтоз адабиётда оёқ етмас йироқ манзил тимсолидаям қўлланилгандир.

 

                                                                                      Бердиёр ЖУМАЕВ.

Просмотров: 1819 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz