Пятница, 15.12.2017, 07:24
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 539
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Июль » 27 » ҲАЁТ САБОҚЛАРИ
13:50
ҲАЁТ САБОҚЛАРИ
            ҲАЁТ САБОҚЛАРИ
  Йиллар ўтиб, ҳаётнинг оғир-енгилини, пасту- баландини бошидан кечирган, шу туфайли тажриба орттирган оналар ўз фарзандига ёмонликпи раво кўрмайди.Баъзан келинлар қайноналарини тушуниши қийин кечади. Чунки уларнинг онгига «қайнона бу она эмас», деган сўз жойлашиб қолган. Бундай янглиш фикр
қизларнинг оиладаги носоғлом тарбиясидан келиб чикади.
  Мен айтмоқчи бўлган бир оила ҳакидаги ҳикоя, аслида, ҳаётнинг икир-чикир, майда гапларидай туюлади. Лекин ана шу майда гаплардан катта келишилмовчиликлар ва муаммолар чиқиши мумкин.
  Қайнона эса оила аъзоларининг яхшисини ошириб, ёмонини яшириб, уйдаги осудаликни сайқаллаштириб яшайдиган инсон ҳисобланади. Масалан, маъракаларда шундай гапларни эшитиб қоламан:
-Келиним ишга чиқиб кетди, уч болани боқиб ўтираман, ўғлимга ёрдам бўлса, тезроқ оёққа туриб олишади. Илоё, омон булишсин.
-Менинг келиним яқинда кўзи ёриди, неварам сал нимжонроқ туғилди. Келиним боласига яхши қарасин, деб уй ишларига ўзим қарашаман, молга ҳам ўзим қарайман.
Яна бир қайнона шундай дейди:
  – Менинг келиним ҳомила кўтариши қийин бўлди. Шамоллаб қолган экан, анча даволатдик. Энди, худо хоҳласа, эсон-омон қутулиб олса,деб оғир ишга буюрмайман. Томорқада экинни ҳам ўзим эплайман.
Зеро, улар 50-60 ёшлардаги, сочига оқ оралаган, кўпни кўрган аёллар эди...
Саида хола бир қиз ва бир ўгли билан эридан эрта бева қолди. Мактабда фаррошлик қилиб, уйида мол боқиб, қизини турмушга берди, ўглини уйлантирди. Энди нафақага чиқиб, шукроналар билан яшайди.Келини иккинчи ўғлини туққанда ёлғизим  ўзидан  кўпайсин, деб роса қувонди. Келини туққанига   тўрт  ой бўлди. Ҳукуматимизга раҳмат, аёлларга анча ёрдам бераяпти.
Фақат хужжатларни вақтида расмийлаштирсангиз бас. Суюнчи пули, ҳар ойда бола бир ёшга тўлгунича сут пули чиқиб туради. Ишқилиб. нолишимизга сабаб йўқ.
   Саида хола нафақа пулини олиш учун почтага борган эди, кассир Шарофат:
Саида хола, келганингиз яхши бўлди. Келинингизнинг пулини ҳам олиб кетинг, бўлмаса ҳзи гувоҳномаси билан келиб обкетақолсин. Бой бўладиган бўлибсиз,
116 минг пул чиқибди, - деди.
Саида хола:
-Ҳа, ҳозир уйга бориб, келиннинг ўзини юбораман, болаларининг пулини ўзи олиб, бир хурсанд бўлсин, - деди.
  Саида хола пулини олиб, йўл-йўлакай дўконга кирди. Невараларига хар хил ширинликлар, келинига эса чиройли, олдига гуллар тикилган иссиқ халат олди.
Уйига келиб:
-Мана бу халатни кийиб кўрингчи. яхши келса керак.
-Қанча тураркан бу, кўп бўлса икки минг тенге бўлса керак...
Саида хола келинига:
-Майли-да, болам, иссиқ танангизда адо қилинг, жуда яхши келди, буюрсин, - деди.
Келиннинг энсаси котиб турганини сезса-да, гапни бошка ёққа бурди:
-Ҳалиги, кассир Шарофат болаларнинг пулини олиб кетсин, деб айтиб юборди. Кичкинангиз ухлаб ётганда тезгина бориб келақолинг...
Келин қайтаётганда дўконга кирса, қўшниси, қайнонасининг дугонаси анча нарса харид қилиб турган экан. Ҳалима холани келин унчалик ёқтирмайди. У дангалчи, ёкмаган нарса бўлса, дарров юзингга айтади.
-Ҳа, келин, пулингни олдингми? -сўради Ҳалима хола.
-Ҳа, олдим, хола, 116 минг чикибди.
-Жуда бойиб қопсан-да. Қани юр, манави катта сумкаларни сен кўтаришиб юбор, - деди хола. - Онанг уйдами? Озгина қарз олган эдим, шуни ўзига бериб кетай дегандим.
Келин ҳали дўконга кирганида қайнонасига бир кило новвот билан бир пачка кўк чой олмоқчи эди. Лекин «Ўзи ҳам олса бўларди- ку, пули бор эди», деган фикр келиб, пулини бузгиси келмади. Ҳалима хола ҳам уларникига кирди. Саида хола тушликка дастурхон ёзиб, чой дамлаб турган экан.
-Вой, яхши бўлди бирга келганинглар, овқат тайёр эди, кани ўтинг. Ҳалима.
Иккаласи анча гаплашиб ўтиришар экан. Саида хола дастурхонда новвот йўқлигини кўриб:
-Эсим қурсин, ҳали дўконга новвот оламан, деб кириб, эсимдан чиқибди, -деди.
Келин овқат солаётиб, ана энди иккови келинларини ёмонлашади, деб ўйлади. «Шу новвот ўлгурни олақолсам бўларкан».
   Лекин ундай бўлмади, келинлар тўғрисида ҳеч ким оғиз очмади. Келин хаёлга берилиб, қўлида чойнак билан ошхонадан чиқиб келаётганида ўғли олдига югуриб келиб, туртиб юборди. Чойнакдаги иссик чой ўғлининг елкаси билан қўлига ағдарилиб кетди.
-Вой, болам! - деган ҳайқириқни эшитган икки аёл югуриб даҳлизга чиқишди.
-Нима бўлди? Вой шўрим, болани куйдириб қўйдингизми? Тезда кийимини ечиб ташлаш керак, - деб болани ечинтиришди. - Нега қараб турибсиз, ҳой келин, боринг, пахта ёғи борми, олиб келинг!
Саида хола чаққонлик билан боланинг куйган жойларига мой чаплади. Уч ёшдан ошган неварасининг устига чойшаб ўраб, тез кўчага чиқди ва дуч келган машинани тўхтатиб, касалхонага олиб борди. Шифокорлар дарров болани олиб кириб кетишди. Боланинг йиғисига Саида холанинг юраги увушарди.
Ҳалима хола эса:
-Ҳа, эпсиз келин қурсин-а! Сени Саида сизсираб келин қилиб юрибди, мени қўлимга тушганингда мулла килиб қўярдим, - деб сумкаларининг ҳаммасини даст кўтариб, аччиқланиб чиқиб кетди.
Уч-тўрт кун дан кейин болани шифохонадан олиб чиқишга ўғил ва келин иккови келишди.
 Дўхтир Ориф уларга караб:
- Онангиз болага биринчи ёрдамни кўрсатиб, тез бу ерга олиб келганига раҳмат айтинглар. Бўлмаса болангиз анча қийналар эди. Эҳтиётини килинглар, -деб жўнатди.
 Эртаси куни Ҳалима хола уларни кўришга чиқди.
- Саида, неваранг тузукми? Ёш нарса, тузалиб кетади, ташвиш қилаверма. Ўзинг қандоксан, қон босиминг ошганга ўхшайди, рангинг анча кетиб қопти. Мана, иссиқ манти обчикдим, озгина егин.
  Ҳалима холанинг гапига келиннинг яна энсаси котди. Ўзича «болани кўришга чиққанми ё қайнонамни кўргани чиққанми», деб ичида ғудраниб қўйди.
Келин чой дамлаб кирганда Ҳалима хола яна гапириб ўтирарди.
-Ҳой, Саида, тунов куни келинингнинг қоғозларини тўғирлаб, ҳокимиятга бориб юрганингда қон босиминг ёмон ошиб кетувди, анча ётиб қолдинг. Тағин яна оғриб қолма, ҳозир мен келинимни чикараман, қон босимингни ўлчаб кўрсин. Дори ичиб ёт, бироз ўзингга келиб олмасанг, рангинг қорайиб кетибди.
Саида хола боши оғриб турса-да:
-Унда икки кунгача иссиқ кунда юриб қолдим-да. Ҳозир унчалик бўлмаса керак, - деди.
  Келин бу гапларни эшитиб бироз ўйланиб қолди. Неварасини туғилгани ҳақидаги гувоҳномасини ўзи «Эркин» деб исм қўйиб, олиб келган экан-да. Оладиган пулларининг хужжатларини хам тўғирлаб келган экан, мен бўлсам уни қариндошлариникига бориб, чарчаб, оғриб қолдими, деб ўтирибман, уйда ўтирмайдими оғриса, деб юрибман-ку!.. Шу лаҳзада қайнонасига қараб, меҳри уйғонди, шекилли:
-Ойижон, кўк чой дамлаб берайми? Ҳозир бориб дўкондан новвот обкеламан, - деб югуриб чиқиб кетди...
Саида холанинг ўғли иморатнинг ташвишида юрарди, эрталаб шифер олиб келаман, деб чиқиб кетган. Тушга томон икки одам билан шифер ортилган машинада келишди.
  Уйга кириб ўғлининг келинга жаҳл билан гапираётганини Саида хола эшитиб колди. «Пулни тўғирлаб кўйган эдим, нега оласан, уч минг етмай чикди. Сотувчиларнинг олдида уялиб қолдим. Ҳеч бўлмаса олдим, деб айтиб қўймайсанми? Яхшиям ҳайдовчига берадиган пулим бор экан, шуни бериб юбордим».
Келин эндигина оғиз жуфтлаган эдики, онаси эшитиб:
-Ҳой болам, менга кара, овозингни кўтарма,пулни мен олувдим.- деди.
Онасинииг  гапини эшитиб, ўгли индамай чиқиб кетди. Келин жанжалдан қутулиб қолди. Нима қилишини билмай, қайнонасига қаради. Шy пулдан олиб, ойимнинг туғилган кунига мато билан рўмол олган эдим, қайнонамнинг кўнглини олиб, унга бера қолсам бўларкан, деб ўйлади.
-Ойижон, шу матони кўйлак қилиб тиктириб кийинг, мана рўмолини ҳам парлаб олган эдим.
  Келиннинг кўзида ёш қалқиб турарди.
  Вой болам-ей. Яқинда кудамнинг туғилган куни, онангизга олиб бора қолинг, менинг кийимларим жуда кўп. Қиз бола учун онани кутиб туриш ҳам қарз, ҳам фарз.
  Келин кўп ўйланмай югуриб уйга кириб кетди. Қўлида бир даста пулни олиб чикиб, ойисига узатди.
-Ойижон, шу пулларни олиб қўйинг. Ҳамма нарсам бор, ўзингиз ишлатарсиз, - деб унга қаради.
-Менга қаранг, болам, мен пулни нима қиламан. Уни эрингизга беринг. Қурилишнинг бир корига яратади. Мен ҳам пенсия пулимнинг анчасини йиғиб қўйганман. Ўғлим хафа бўлиб кетди. Кечкурун ишдан келганда берамиз, - деди.
    Келин уйга кириб, мато билан пулларни жойига қўяркан, яна ўйлади:
-Нима учун мен қайнонам тўғрисида ёмон фикрга боравераман? Ахир у болаларимни боқиб ўтирибди.
  Мато билан пулларни ҳам олмади. Мен нокас ўз онамга бекитиб совға олиб юрибман. Эрим билан жанжал бўлишдан ҳам сақлаб қолдилар. Ойим бўлса ҳатто койиб ҳам кўймадилар. Мен нодон оғриб колсалар, парво ҳам қилмабман. ҳужжатларимни тўғирлаб қўйганини  ҳам билмабман. Бир кило новвот олишга ҳам ярамадим. Ўзимнинг ойим бу гапларни эшитса роса хафа бўлса керак.
Лекин қайнонамнинг 4-5 йилдан бери бирор марта  ойимга мени  ёмонлаганини эшитмадим.Мен бўлсам қайнонамни  Халима холанинг келинигаёмонлаб юрибман. Шунинг учун ҳам Ҳалима хола менга қўрс гапирса керак.
   Нима килсам экан? Ойимдан хам. Ҳалима холадан ҳам кечирим сўрайман.Келин яхши йўл топганига қувониб кетди. Кечқурун  яхшилаб  ош дамлади...
   - Ойижон, ўғлингиздан дарак йўқ. Ош дам еди. Ҳалима холани чақириб чиқа қолай,- савол назари билан қаради келин.
    –Вой, яхши бўларди, чақира қолинг.
   Келин қўшнисинига чиқиб Ҳалима холани келини билан ошга чақирди. Ҳаммаси жам бўлиб, энди ош сузилаётганда эри ҳам кириб келди. «Жуда яхши бўлди». - ўзича ўйлади келин. Ош ейилиб,чой ичишаётганида ҳаммага бир-бир қараб:
  -Ҳамманглар мени кечиринглар. -деди.
  Унинг гапини ойиси ўзича, эри ўзича, Ҳалима хола ва келини ўзларича тушунишди. Ҳалима хола кўлини фотиҳага очди:
-Илохим, ош дамлаган кўлларинг дард кўрмасин. Онангни, эрингни ҳурмат килсанг, кам бўлмайсан. Қанча яхшилик қилсанг, сенга хам Худодан қайтсин. Илоҳим, бахти-тахтингии берсин!..
   Ҳалима хола фотихани чўзворганини пайқаб. «Омин» деди.
Ҳамма тарқаб, келин дастурхонни  йиғиб-териб, жойига кирганида, эри ишдан чарчаб, ухлаб колган эди. Болаларини жойлаштириб, ўзи хам ётиб ўйланди.
  Никоҳ туйида саксон ёшли момосининг қилган дуоси ва насиҳатлари ёдига тушди. У пешонасидан ўпиб:
-Болам, оналарингни ҳурмат қил. Оналарнинг ёмони бўлмайди. Сен яхши кўрган йигитни хам онаси туққан. Қайнонангга нима каромат кўрсатсанг, сенга ҳам Оллохдан ана шу қайтади. Хато қилсанг кечирим сўрашга уялма.
Момоси оламдан ўтган эди. Лекин ҳозир момосининг иссик нафаси юзига урилгандай бўлди. Секингина ўзига ўзи «Хўп бўлади, бувижон». деб хотиржам уйқуга кетди.
                                 Ҳурбуви ОДИЛОВА,
                                   Султонработ қишлоғи.
Просмотров: 620 | Добавил: кимсан | Теги: турмуш чорраҳаларида | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2017Конструктор сайтов - uCoz