Пятница, 29.03.2024, 13:46
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Июль » 16 » НАЗМ ДАФТАРИДАН
18:26
НАЗМ ДАФТАРИДАН

АССАЛОМ 60 ЁШИМ!


Ассалом, 60 ёшим,янги ҳамроҳ, сирдошим,

Сени кўриб қувондим, кўклардадир бу бошим.

Кел, бағримдан жой олгин,дилимга ишонч солгин,

Эзгулиик инъом айлаб, мангу ёдимда қолгин.

Қўл ушлашиб сен билан,мағрур олға кетайлик,

Ушалсин орзуларимиз,ниятларга етайлик.

Сен шунддайин ёш бўлки,ҳамма ҳавас қиларли,

Яхшилигинг кўплигин,элу-юрт ҳам биларли.

Жорий йилда сен билан, катта тўйлар қилайлик,

Яшар ҳар бир онимиз, қалриятин билайлик.

Келаси йилларга ҳам ,эсон-омон етказгин,

Кўнглимни сен шод айлаб,ғуборимни кетакзгин.

Бахт келтиргай деб сенга,Худойимдан сўрайман,

Сендек шонли ёшлардан, кўпларини кўрайин,

Роз айласа Оллоҳим, давру-даврон сурайин.

100 ёшда ҳам халқимга,шеърлар ёзиб турайин.

Анормат, сен халқ учун,хизмат айлаб толмагин,

Яратганнинг наздидан, назаридан қолмагин.

Лочин мисол самода,чарчамай парвоз этгил,

Хизр бўлиб йўлдошинг,зафарлар қуча бергин.

 

Яшнай бер, Қозоғистоним!
Гуллайвер, яшнайвергин,
Менинг Қозоғистоним.
Роҳатдадир бағрингда,
Яшаётган ҳар оним.
Донғинг кетган оламга,
Буюксан,машҳурдирсан.
Эллар аро сен танҳо,
Ягона "гавҳар”дирсан.
50 илғор давлатлар
Тизимига ўтгансан,
Истиқлолга эришиб,
Муродингга етгансан.
Қисқа муддат ичинда,
Кўркайиб ўса олдинг,
Пойтахтингни улуғлаб,
Буюк "Остона”солдинг.
Оламшумул, эл аро
Достонларга айландинг,
Мақтовларга сазовор,
Сен севилиб сайландинг.
Бепоён қир, адирлар
Боғу роғларинг, даштинг,
Мафтункор экан сенинг,
Дилларга берар гаштинг.
Қазилма бойликларинг
Лолазор, сойликларинг,
Кўп экан, дам оларли,
Жаннати жойликларинг.
Кўмиру нефть конларинг,
Авлиё маконларинг,
Яйраб ўсар бағрингда,
Олтин бошоқ донларинг.
Яссавийлар яшаган,
Буюк Турон элисан,
Бийлару оқинга бой
Халқинг жони дилисан.
Қазибекбий,Тўлабий,
Айтеке бийларинг бор,
Фаробийдек аллома,
Эл аро сийларинг бор.
Абай,Жамбиллар каби,
Машҳур оқинларинг кўп.
Навоий,Фирдавсийдек
Қардош, яқинларинг кўп.
Ботирларинг тизилиб,
Туришар бир тамонда,
Яшаса деб халқимиз,
Бахтиёр бир замонда.
Элбошимизга раҳмат!,
Бизга раҳнамо бўлган.
Тўғри сиёсат айлаб,
Шону шуҳратга тўлган.
Қозоқ, ўзбек, демай рус,
Яшаяпмиз биз дуруст.
Кўп миллатли ҳалқинг бор,
Дўстлашишга завқинг бор.
Миллатаро дўстликлар,
Бунинг бир мисолидир.
Дўстликка садоқатнинг,
Ажойиб тимсолидир.
Турли миллат ҳалқлари,
Тотув умур суряпмиз.
Ватан учун хизматга,
"Лаббай?!”дея туряпмиз.
.Юртимизни ардоқлаб,
Бирга обод этяпмиз.
Кўкларга ҳам учиб биз,
Юлдузларга етяпмиз.
Қозоқ дўстлар билан биз,
Жекжат бўлиб кетганмиз.
Эзгулик сари юриб,
Юксакларга етганмиз.
Ота тамыр,жўлдастар
Кўп экан орамизда.
Қуда ,туысқан бўлиб
Биз олға борамизда.
Урф- одат,динимиз бир
Биз айрилмас дўстлармиз.
Дўстлардан ҳам яқинроқ,
Қариндошга ўхшармиз.
Бахтимизга Нурсултон,
Оғамиз омон бўлсин,
Бахтли умр суришчун,
Муносиб замон бўлсин.
Турли хил инқирозлар,
Бошимизни эгмасин.
Аҳиллигу бирликка
Ёвуз кўзлар тегмасин.
Оламда бўлиб тинчлик,
Яшайлик биз осуда.
Ҳаётда кераги ҳам,
Мен билсам, ахир шу-да.
Оллоҳимдан тилайлик
Фалокатлар бўлмасин,
Мўл-кўлчилик йўқолиб,
Диллар ғамга тўлмасин.
Оғиз бирчилик бизни,
Сираям тарк этмасин.
Ёвуз кўзли ноъқурслар,
Ниятларга етмасин.
Қўл ушлашиб доимо,
Олға кета берайлик.
Қўзлаган режаларга,
Бирга ета берайлик.
2030 чи йил,
Деганди Назарбоев,
Бўлар бахтлар йилимиз,
Барчага насиб этган,
"Олтин тахт”лар йилимиз.
Насиб айлаб барчамиз,
Шу кунларга етайлик.
Қутлашиб бир биримиз,
Ҳоллар сўраб кетайлик.
Она Ватанда яшаб,
Армонимиз қолмасин.
Инсондек оълий зотни,
Бевақт ўлим олмасин.
Қозоғистон, Ватаним!,
Шуҳратинг орта берсин!
Оллоҳим қўллаб сени,
Юксакка торта берсин!.

"Тянь-Шань”га чорлаймиз!
Бизнинг Тўлебий туман,
Тоғ бағрига жойлашган,
Тянь шань тоғ тизмаси,
Унга келиб ёндашган.
Тоғларда сайр айлашиб,
Кўп сайёҳлар адашган,
Чўққиларга етганлар,
Байроқларин қадашган.
Тоғ зилол сувларидан,
Инсонлар хўб ичишган,
Келажаклар режасин,
Шу ерларда бичишган.
Майсаларда ёнбошлаб,
Дўстлар суҳбат қуришар,
Етказганга раҳмат, деб,
Гаштларини суришар.
Муздек тоғлар сувида,
Чўмилган ҳар кишининг,
Самараси ортаркан,
Қилаётган ишининг.
Унутишар эканлар,
Шунда ҳаёт ташвишин,
Аччиқ ғараз, аламли,
Ғанимларнинг миш-мишин.
Ям-яшил кўкаламзор,
Атрофлари арчазор,
Олмазор, ўрикзорлар,
Қушларга ажиб бозор.
Айниқса, тоза ҳаво
Эмасми дардга даво,
Табиат ҳам куйларкан
Таратиб ажиб наво.
Бу тоғда дам олганлар,
Ёшариб кетишаркан,
Орзу ва муродлари,
Ниятга етишаркан.
"Тянь Шань”ни кўрганлар
Юришаркан дармонда,
Кўрмаганлар ҳавасда,
Қолишаркан армонда.
Ленгерга азиз дўстлар,
Сизни таклиф этармиз.
Келсангизлар албатта,
Ўшал тоққа элтармиз.
Айтганларим ростлигин,
Ўшанда кўрарсизлар,
Таърифланмай қолганин,
Тоғлардан сўрарсизлар.
Гўзал тоғу -роғларда,
Дам олишга не етсин!
Келинг дўстлар албатта,
Диллар ғубори кетсин.
Сохта эмас таклифим,
Чин дилимдан айтяпман.
Ёзганларим етар деб,
Хотимадан қайтяпман.
Соғ бўлсангиз,бас дўстлар,
Тоғларда кўришгунча!,
Олган таасуротларни
Ўртада бўлишгунча!
--------------------------------------------
Мусичаи-беозор
Мусичаи-беозор,
Нечун этдинг шунча зор?,
Йўлларинга термултиб,
Куттирарсан интизор?

Баҳор фасли ўтмоқда,
Сен эса ҳануз йўқсан,
Билмасмиз қайдалигинг,
Очмисан ёки тўқсан.

Кун исиши биланоқ,
Аввалари келардинг,
Теппамизда эркалаб,
Қанот қоқиб елардинг.

Ошиёнлар солиб сен,
Оилалар қурардинг,
Жажжи қушлар ўстириб,
Эргаштириб юрардинг.

Ардоқлаб сени доим,
Турли донлар сочардик.
Сенга деган қалбимиз,
Меҳрларин очардик.

Сен ҳақингда биз доим,
Яхши ўйлар ўйлардик,
Жуда ювош қушча, деб
Шивир -шивир сўйлардик.

Сенинг беозорлигинг,
Бизларга ҳўб ёқарди.
Сув ичар ариғингдан,
Зилол сувлар оқарди.

Ўзинг кела бермагач,
Сув ҳам, қуриб қолгандай.
Сендан келар қувончни,
Худо биздан олгандай.

Мусичажон,мусича
Тезроқ учиб келақол,
Бизга олам севинчлар,
Оромларинг берақол.
Одамзот умри.

Одамзот умри,гўё,
Йил фаслига ўхшаркан.
Йилма- йил, яшаб Инсон,
Ёшга ёшлар қўшаркан.
Болалик чоғ-- баҳорда,
Ҳеч нарса ўйламасдик.
Бир нарсамиз кам, деб ҳам,
Бировга сўйламасдик.
Ўспиринлик чоғ гўзал,
Қуёшли ёз мисоли.
Кечалар уйқунг олар,
Гўзал қизлар жамоли
Шу пайтлар ҳамма каби,
Биз ҳам кучга тўлгандик.
Боксларга қатнашиб,
"Ғолиб”ларда бўлгандик.
Орзулар оқимига,
Бошларимиз тўқ эди,
Аларга етишмоққа,
Сира шуҳба йўқ эди.
Деярдик, шунда бизлар,
Муносиб ёр тополсак,
Бахтли яшаб, ул билан,
Армонларни ёполсак.
Олийгоҳлар битириб,
Олим бўлсак ,деярдик.
Талабалик нонларин,
Бўлишиб -ла еярдик.
Танлаб танлаб,ҳоҳлаган,
Ишимизга кирардик,.
Озроқ маошларга ҳам,
Қувониб-ла юрардик.
Ёрқин ёзимиз фасли,
Чиндан ҳам, экан гўзал
Унинг ҳар бир онлари,
Биз учун, бўлган афзал.
Ўрта ёш, сўнгра ўхшар,
Бебаҳо "Олтин куз”га.
Тилармиз шу алфозда,
Етсак деб, улуғ юзга.
Чунки оёқда маҳкам,
Турганинг сезаркансан,
Яхшиларга ёндашиб,
Ёмондан безаркансан.
Ҳаёт аччиқ -чучугин,
Билгандек бўларкансан,
Ёшларга ҳўб ибратли,
Ҳурматга тўларкансан.
"Обрў- эътиборни ҳам,
Шул фасл топарканмиз,
Армонларимиз сонин,
Камайтиб, ёпарканмиз.
Фарзандларга бош бўлиб,
Тўйларин қиларканмиз,.
Аларнинг бахтин сўраб,
Ҳудодан тиларканмиз.
Оллоҳга ҳамду сано!,..
Шукроналар деганда,...
Қиш фаслинг ҳам келаркан,
Атрофингда еларкан.
Жўжабирдек ўғил-қиз,
Набиралар ҳисобсиз,
Қошингда юришаркан,
Лаббай деб туришаркан.
"Бобо меники,” дея,
Росаям тортишаркан,.
Қалбингни ҳўб тўлдириб,
Қувончлар ортишаркан.
Гоҳо соғлом ,гоҳ бетоб,
Шунда сен юраркансан...
Оромгоҳларга бориб,
Дам олиб тураркансан...
Пешонада не бўлса,
Қолдирмай кўраркансан,
Ҳаётингда не эксанг,
Ўшани ўраркансан…
Туз- насибанг битганда,
Оламдан ҳам ўтарсан,
"Ёлғон"дан, ўз "чин”инга,
Сўзсиз,шунда етарсан…
Тоатинг мўлроқ бўлса,
Жаннатингга борарсан,...
Йўқса, дўзах ўтида,
Сен абадий қоларсан....
Илоҳо, "қиш фасл”ингда,
Бандангни хор этмагин,
Кўнгил бўлмай, бизларга ,
Йироқлашиб кетмагин.
Умримиз"фасл”лари,
Сермазмун ўтса дерман,
Ҳаёт ҳали, олдда деб,
Унинг ғамини ерман...
"Озор” чекмай, дўстларим,
Юзга етиб яшайлик.
Барча қайғу -ғамларни,
Келинг,ортга ташлайлик,
Қайталанмас, умримиз,
Эрта хазон бўлмасин,
Ҳеч бир инсон, ҳаётда,
Сира бевақт ўлмасин.

Қафас"га тушибсизлар...


("Авахта"даги, айрим ёру биродар дўстларга.)

Одил суд ҳукмиданми, ёки ёвуз туҳматдан,
Қафасга тушибсизлар, хўб куйиб пишибсизлар,
Тақдирда бор эканда, шундай ишлар бўлибди,
Сабрингизнинг косаси, букун роса тўлибди.
Билсангизлар, бул қисмат, Оллоҳим синовидир,
Чидарму, ё чидамас, деган кўнгил овидир.
Инсон борки оламда, хатоликлар бўларкан,
Билмай босган тикондан, дил оғриққа тўларкан.
Биламан, кўп қилмишлар, атайлаб қилинмайди,
Гоҳ қанча уринсангда, "оқ"лигинг билинмайди.
Бошга тушган ишларин, инсон кўра бераркан,
Пешонада борларин, бир-бир тера бераркан.
" Дўст"симоқлар, қайғунгда, сендан қочиб кетаркан,
Душманларинг шодланиб, муродларга етаркан.
Ҳасратингда куйиниб, қондошларинг қоларкан,
Айрилиқлар азоби, дилга озор соларкан.
Бошларга ёққанларин, ҳар ким ўзи кураркан.
Қийноқларга бериб дош, одамизот юраркан...
Яхшиликка негадир, яхшилик кам қайтаркан,
Дили куйган одамлар, кўпроқ шундан айтаркан.
Эзгуликни азизлар, фақат Ҳақдан тилайлик,
Ҳамма нарса Худодан, эканлигин билайлик.
Такдирларнинг калити, Эгамиз қўлидадир
Барча яхши, ёмонлар,Раббимиз йўлидадир.
Дунё ишларин ўйлаб, чуқур ўйга толайлик.
Не ўтсада бошлардан, инсон бўлиб қолайлик.
Ҳаёт давом этишин,ҳеч қачон унутмайлик,
Қингир йўлда қолмоқни, Ўзга одат тутмайлик.
Тавба қилганни дилдан, Худо албат кечирар,
Билиб билмай ул қилган, гуноҳларин ўчирар.
Сабримиз таги олтин, дейишар ҳалқимизда,
Озодликлар кутмокда, сизларни олдингизда.
Порлоқ ҳаётга албат, вақт келиб чиқарсизлар,
Йиғилган аламларни, елкадан йиқарсизлар.
Яхши ният яхшисин, ўшанда биларсизлар.
Хатога йўл қўймаслик, йўлларин қиларсизлар...
Ҳаётни қайта қурмоқ, билсанггизлар кеч эмас,
Яхшига ёндашганни, ҳеч кимса ёмон демас.
Айб этманггиз азизлар, шундай шеър ёзганимга,
Ҳаёт чорраҳаларин,титкилаб қазганимга.
Янглишганни ким айтар, энди сира, ўнгмас деб?..
Жамиятни зўр инсон, одамларга тўлмас деб?...
Ойнинг 15и қора, 15и дерлар ёруғ,
Азоблардан сизлар ҳам, албат бўлурсиз фориғ.
Соғ бўлгайсиз дўстларим, дийдорла кўришгунча,
Барча ғам аламларни, ўртада бўлишгунча.
Оллоҳ бўлиб мададкор, омад сизга ёр бўлсин,
Йўлингизга интизор,ёру-дўстлар бор бўлсин.
Анормат ЛОЧИН.

Фоҳиша қиз, ”капалак”ка...
"Фоҳиша”сўзи луғатимга кирган кундан
бошландими азобим, ёҳуд ҳалқимга

кириб келган куниданми?!

Не деган бўларди бу сўзга

онахонларимиз,”Зебинисо”,
"Увайсий”опажонлар?
Фоҳиша қиз,”капалак”
Қилмишингдан эл ҳалак.
Сендаям айт, бўлганми,
Орзу- ниятлар,тилак?!...
Бунчалик эмасдингку,
Менга қара, сен эй қиз,..
Иффатларинг бор эди,
Фахрланиб қилар юз.
Нечун тез кўнақолдинг,
"Капалак” бўлишликка?,
Гуллардан гуллар сари,
Учиб-ла қўнишликка?...
Моддий камчиликми ё,
Сени тобе этолган?,
Тўғри йўлдан тойдириб,
Номусингга етолган?
Алданиб, қолдингми ё
Ёвузларниг қўлида?,
Аросатларда қолиб,
Фисқу- фасод йўлида...
Дадажонинг эркаси,
Лобар қизи эдингку,
Онажонинг қувончи,
Қирмиз юзи эдингку...
Ор номусинг сен топтаб,
Энди юриб олибсан?
Бошлари берк кўчадан
Чиқолмайин қолибсан?
Тақдирингда бор бўлса,...
Майли шундай бўлгандир,...
Сабрингнинг ҳам косаси,
Балки лиммо тўлгандир...,
Фоҳишалик, биларсан
Сира касб эмаслигин,...
Эшитгану билганлар,
Ҳеч яхши демаслигин...
Бу иллатни боболар
"Зино”дея айтишган,
Адашганлар бу йўлдан,
Надоматла қайтишган...
Орқага қайт сен қизча,
Тўғри йўлда фойдадир.
Қинғирдан бахт тополган,
Инсон борму, қайдадир?!
Тавба қилсанг гар дилдан,
Оллоҳ ҳакам, кечирар...
Билиб билмай қилганинг,
Гуноҳларинг ўчирар...
Эсинг йиғда, сен тезроқ,
Тўхтатгин "юриш”ларни,
Кўча куйда сарғайиб,
Йўл тўсиб туришларни...
Инсоф сари, юриб сен,
Келажагинг ўйлагин.
Ҳалол турмуш,оила,
Фарзанд ҳақда сўйлагин.
Қайталанмас ҳур умур,
Келажак олдингдадир.
Бахтли, бахтсиз бўлмоқлик,

Ўз қўлинг, қалбингдадир.

Дунёмиз лаззатлари...





Дунёнинг уч лаззатин,

Аъло билган боболар;

Гўшт емак,гўштга минмак,

Гўштга гўштни киргизмак...



Менга қолса деярдим,

Лаззат жуда кўп дея...

Берганига шукур деб,

Луқма ҳалолим ея.



Энг олий лаззат дердим,

Дунёда борлигимиз.

"Инсон”дея босилган,

Илоҳий ёрлиғимиз.



Лаззат, деярдим яна,

Шонли ишлар юргизмоқ.

Мавқемизни эл аро,

Юксалтириб турғизмоқ.



Автоулов ҳайдаш ҳам,

Ўзгача рохат дердим.

Дилҳуш сўзлар,ҳуш феъллик,

Афсус,гоҳ, қаҳат дердим.



Ниятларга етганда,

Дермиз,қандайин яхши,

Инсоний фазилатлар,

Экан одамлар нақши.



Тан жонимиз соғлиги,

Ўзи экан бизга бахт.

Қувончли онларимиз,

Ҳудо берган, тожу тахт.



Боғу роғлар чиройи,

Дилга ором бераркан

Насибасин инсонлар,

Шундай, бир бир тераркан.



Дунёмиз лаззатлари,

Чинданам экан чексиз.

Улгурмас эканмиз лек,

Барчасин татиб,эсиз...



Лаззатларинг рўз айла ,

Дея Ҳақдан тилармиз,

Унинг саҳийлигини,

Марҳаматин билармиз...

ўғил борки...


Инсонлар ҳам бўларкан,


Сени ”одам” кўрмаган,..

Бошингга иш тушганда,

Келиб ҳолинг сўрмаган...

Қариндош бўла туриб,

Бурчин адо қилмаган,

Ўзгалар насиҳатин,

Қулоғига илмаган...

Борлиғига маст бўлиб,

Бир масту аласт бўлиб

Фақат ўзин ўйлагану,

Нафс балодан сўйлаган...

Отасин ҳам куйдириб,

Ночор ҳолларга солган,

Йиғилган аламларин,

Уриб онадан олган,...

Аммо улар ўлганда,

Кўнгли гўё тўлганда,...

Ёлғондан ер тишлаган,

Пинҳон кўнгил ҳушлаган...

Кўзга тушмай ёмон деб,

Шов шувларни кўп қилган,...

Қалбаки туйғуларин

Ичинда сезиб турган,...

Ҳазар қилайлик дўстлар,

Шундай бебурд ўғилдан,

Ҳажга ҳам бориб келиб ,

Тавба қилсаям дилдан.

Оқпадарни, мен билсам,

Худо асло кечирмас,

Қилган барча гуноҳин,

Қилмишларин ўчирмас...

Истардим орамизда,

Шундайин зот бўлмаса,...

Ёмон фарзанд доғидан,

Юрак дудга тўлмаса...

Отасини хўрлаган,

Онасин урганларни,

Билишимча кутмоқда

Дўзахда қаро кунлар...

Отага чўп отганга,

Фарзанд албат тош отар,

Қилмишлари ахийри,...

Келиб ўзига қайтар...

Шундай экан,бас дўстлар,

Яхшиликлар қилайлик,

Бебаҳо қадримизни,

Тирикликда билайлик....

Ёшларга бериб инсоф,

Ҳурматларда ўтишсин,

Покиза ўғил қизлар,

Муродларга етишсин.


Анормат ЛОЧИН.

Просмотров: 2661 | Добавил: кимсан | Рейтинг: 1.0/9
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz