CA-NEWS -
Техас штатининг Хьюстон шаҳрида "Шанирақ” қозоқ ассоциацияси ва бу ерда истиқомат қилувчи қозоғистонликлар кўмагида 2012 йилнинг 13 декабрида биринчи қозоқ мактаби очилди, деб хабар қилади Kazakhworld портали.
Маълум қилинишча, мактаб ўз фаолиятини ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаган, бироқ унинг расмий очилиши 2012 йилнинг 16 декабрида - Қозоғистон мустақиллиги куни ўтказилган.
Мактаб иккита гуруҳдан "Балапан” - 3- 6 ёшли болаларга ва "Тулпар” – 7- 12 яшар ўқувчиларга мўлжалланган. Машғулотлар якшанба кунлари бўлиб ўтади. Ўқувчилар қозоқ адабиёти, қўшиқлари, рақслари, урф одатлари, шунингдек дўмбра чалишни ўрганишади.
Янги мактаб ўқитувчилари - қозоқ халқи анаъаналарини сақлаб қолиш йўлида хизмат қилаётган волонтёрлардан иборат.
Ўқув жойининг очилиш маросимида Вашингтондан - Қозоғистоннинг АҚШдаги элчихонасидан вакиллар иштирок этишган. Дипломатлар мактабни очганлар ва кўнгилли тарзда унда меҳнат қилаётган муаллимларга миннатдорчилик билдирганлар.
- See more at: http://uz.ca-news.org/news:15639#sthash.ZS1C3bg5.dpuf