Пятница, 19.04.2024, 23:57
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои файлы [8]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » Файлы » Мои файлы

Қўшним менга 480 минг тенге қарз
03.01.2012, 21:16
CАВОЛ БЕРИНГ--ЖАВОБ БЕРАМИЗ
            Савол. Суд жорий йилнинг 28 октябри куни менга тегишли хукм чикарган,лекин хукмнинг нусхасини менга 12 декабр куни олиб келиб беришди.Апелляция арзини бериш муддати ўтиб кетмадими?
                                                                О.Альжанов.
           Жавоб. Қозоғистон Республикаси Фукаролик ишлари хакидаги Кодекснинг 334-моддаси,3-бобига мувофик,аппеляция арзини хукм нусхасини олганингиздан кейин ун беш кун ичида беришга хаккингиз бор.
           Савол.Қўшним менга 480 минг тенге қарз.Бир йилдан бери ололмайман.Судга берсаммикан?Пулим йук,дейди,лекин,машинасини бозорга олиб чикиб сотмокчи.Машинасининг пулини менга берадими,йукми,билмайман,шунинг учун машинасини карзимга бахолаб олсам бўладими?Умуман,бундай холларда қарзни қандай қайтариб олса бўлади?            Р.Темиров.
          Жавоб.Қозоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари ҳақидаги Кодекснинг 59-моддасига мувофиқ,сиз судга қўшнингиздан қарзингизни талаб қилиб ёзган арзга қўшиб,унинг машинасини баҳолаб кетишларини ва унга "арест" қўйишларини талаб қилган арзни қўшиб топширишингиз керак.Ушбу Кодекснинг 60-моддасига мувофиқ,суд сизнинг ишингизни ариза тушган куни қарайди.
         Савол.Мен 1989-йили уй куриб,шу уйда оилам билан истиқомат киляпман.Лекин,уйимнинг хеч кандай хужжати йук.Хокимлик ва ер комитетига борсам,аник бир жавоб бериша олмади.Мен уйимни конунийлаштиришим учун нима қилишим керак?              Ғани Бурханов.
        Жавоб.Қозоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари хақидаги Кодекснинг240-модда,1-қисмига мувофик, сиз ўзингиз истиқомат қилаётган туман судига ўз уйингизга мулкдорлик ҳуқуқини бериш хақида ариза билан   мурожаат этишингиз керак.
           Савол.Куръонда нима учун бир канча суралар бисмилохсиз келган?
                                                                  Ахмадхон,Туркистон.
         Факат «Бароат» сураси бошида бисмиллох йўк. Аллох шуни истагани учун. Бир канча суралар деб сафсата сотмаслик керак.
           Савол.Мен саксон ёшда булсам хам "Робита" газетасига обуна булиб,уни кузатиб бораман.Иккита саволим бор эди,Биринчиси ун саккиз минг олам  деганда нимани тушунамиз.Биз яшаб турган ер шаридек олам яна каерларда мавжуд?Иккинчиси,йилноманинг келиб чикиши хакида.Сенинг йилинг нима деб нима учун суралади?Сичкон,йулбарс,сигир,илон,ит  каби номлар нимага асосланиб берилган?Ер юзида купайиб кетгани учунми ё камайиб кетгани учунми?

          Жавоб.Биринчидан, 18 минг олам деган гап диний адабиётимизда йўк. Буни чаласавод муллалар ўйлаб чикаришган.Иккинчидан,Ер шарининг яратилиши ўзи Оллоҳнинг катта мўъжизаси эмасми,агар  ер куёшдан озгина узоқ бўлса,ер юзи музликка айланарди,салгина якин бўлса, ёниб кул буларди.Ернинг ўқи салгина сурилса Ернинг мувозанати бузилиб,хаёт тўхтаб коларди.Бизнинг оламга ўхшаган олам яна каерда бор, деб сўрабсиз.Оллох одамни яратганда,унга бешта нарсанинг ечилмас жумбок бўлиб колишини айтган,шулардан биттаси мана шу ўзга олам хакида.Шунинг учун одамлар номаълум учар жисмлар хакида чўпчаклар тўкиб чикаришмокда.
       Коинотда "Олтин қозиқ" атрофида жойлашган юлдузлар туркуми Буржлар-йилнинг 12 ойини ташкил этади. Ҳар бир йилнинг ойи ўша юлдузларнинг ерга нисбатан жойлашган ҳолати мазкур номлар билан аталади. Юлдузлар тизимининг ерга нисбатан жойлашганини ҳайвонлар ёки одамнинг қай тарзда турганлиги ҳолатига ўхшаш вазиятни намоён этаётган бўлса, юлдуз туркумларини кузатувчилар-мунажжимлар ўша ҳолат номи билан атаганлар. Қизиғи шундаки, дунёнинг турли бурчагида яшаган кузатувчилар айнан ана шу номда бир-биридан бехабар бўлгани ҳолда юлдузлар туркумини ойма-ой номлашган.
    Демак, ер юзидаги халқлар қадимдан битта тақвим- ягона йил календаридан фойдаланишган.Қадимги ҳайвонлар номи билан аталган тақвим-Зодиак деб номланган. Яъни Ҳамал-Овен, Савр-Телец, Жавзо-Близнецы, Саратон-Рак, Асад-Лев, Сунбула-Девы, Мезон-Весы, Ақраб-Скорпион, Қавс-Стрелец, Жадди-Козерог, Далв-Водолей, Ҳут-Рыба.
   Бу сайёралар 24 соат давомида ер юзидаги барча мавжудотга ўз таъсирларини ўтказиб туради.
   Қадимда инсон умрини ва унинг фазилатини белгилашда қўлланган мўлжал ёки мучал цикли ҳам бўлган.
   Сичқон-Муш-2008 йил, Сигир-Бақар-2009йил, Йўлбарс-Фаланг-2010 йил, Қуён-Харгўш-2011 йил, Балиқ-Наҳанг-2012, Илон-Мор-2013 йил, От-Асп-2014 йил, Қўй-Гўсфанд-2015 йил, Маймун-Ҳамдуна-2016 йил, Товуқ-Мурғ-2017 йил, Саг-Ит-2018 йил, Чўчқа-Хук-2019 йил.
                                            Динга оид саволларга жавоблар "Муслимат.уз" сайтидан олинди.
Категория: Мои файлы | Добавил: кимсан | Теги: саволлар
Просмотров: 2973 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 2.0/3
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz