Среда, 24.04.2024, 12:48
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Мои файлы [8]
Наш опрос
Қайси нашрни танлайсиз?
Всего ответов: 567
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » Файлы » Мои файлы

САВОЛ БЕРИНГ -- ЖАВОБ БЕРАМИЗ
06.01.2012, 10:31

    Юртимизда йил сайин янги йилдан бошлаб нафақа ва ёрдам пули миқдори ошиб бормоқда.Шу сабабли бўлса керак, газетхонларимизнинг кўплаб саволлари мана шу мавзуга бағишланган.

 Савол.Нафақа миқдори қанча фоизга ошади?    Расулбек, Туркистон шаҳри.

Жавоб.Қозоғистон Республикасининг «2012-2014 йилларга бағишланган республика бюджети хақида» ги қонунга кўра 2012 йилнинг 1- январидан бошлаб барча нафақа миқдори база нафақа тўловларини қўшмаганда  9 фоизга кўтарилади. Янги йилдаги энг паст ойлик кўрсаткич 1618 тенге бўлиб тасдиқланди.Энг оз маош миқдори  17.439 тенге бўлади.Энг оз нафақа миқдори  17.491 тенге, бунга база тўлови – 8.720 тенгени қўшсак, 26.211 тенге болады. Шунингдек энг юқори нафақа миқдори 56.047 тенге бўлиб белгиланди.  (47.327 + 8720).

Савол.Давлат томнидан бериладиган ёрдам пули миқдори қанча фоиз ошди?

 Азиза Содиқова, Сайрам тумани.

Жавоб.Қозоғистонда кун кечиришга етарли пул деб белгиланган миқдорнинг оширилиши туфайли давлат томонидан бериладиган ёрдам пули миқдори ҳам 2012 йилдан қайта кўрилиб, кўпайтирилади.– 1-гуруҳ ногиронлари – 25.366 тенге, 2-гуруҳдагилар  20.134, 3-гуруҳ ногиронлари  14.553 тенге ёрдам пули олади.­

Савол.Ногирон болалар қанча ёрдам пули олади?

Жавоб.16 ёшгача бўлган болаларнинг ёрдам пули 1 кун кечириш даражаси миқдорида , яъни 17.439 теңге + 1.648 (махсус ёрдам пули), умумий ҳисобда  19.087 тенгега кўпайди. Ногирон бола асраётган она ёки отага (агар болани асраб олган бўлса) 17.439 тенге ижтимоий ёрдам пули тайинланади.

– Уруш фахрийларининг нафақаси ошдими?  Саиджон Раҳимбеков, Тўлебий тумани.

– 2012  йилнинг 1 январидан Улуғ Ватан урушида қатнашган Совет Иттифоқи қаҳрамонларига ва уч даражали Шуҳрат ордаени эгаларига давлат томонидан махсус ёрдам пули миқдори 214.240 тенге, Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронларига махсус ёрдам пули миқдори 24.720 тенгега оширилди. Улуғ Ватан уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилган отахаон ва онахонларимизнинг давлат томонидан ажратиладиган ёрдам пули миқдори ҳам 3.296 тенгега ошади.

  Савол.Болаларга, кўп болали оналарга  ёрдам пули ҳам ошдими? Сайёра, Сайрам тумани.

   Жавоб.”Олтин алқа” ва "Кумис алқа” билан тақдирланган оналарга 6 ойлик кўрсаткич бўйича 9.888 тенге махсус ёрдам пули тўланади.Болалар пулига келадиган бўлсак, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб, биринчи, иккинчи ва учинчи фарзанд туғиладиган бўлса, 30 ойлик кўрсаткич билан 48.540 тенге, тўртинчи ва ундан кўп бола бўлса, 50 ойлик кўрсаткич билан 80.900 тенге бўлиб белгиланди.

  Савол.Тўртинчи фарзанд эгиз бўлса ёрдам пули қандай тўланади? Фарида, Қарноқ қишлоғи.

  Жавоб. Бу ҳолда 100 ойлик ҳисоб кўрсаткич бўйича, яъни  161.800 теңге (ҳар болага 80.900 тенгедан) тўланади.Тўртинчиси уч фарзанд бўлиб туғилса, 150 ойлик ҳисоб кўрсаткич бўйича, яъни,242.700 тенге тўланади.Бир ёшгача бўлган боланинг ёрдам пули миқдори ишламайдиган аёлларга (республика бюджетидан тайинланади)биринчи болага  5,5 ойлик кўрсаткич бўйича  – 8.899 тенге, иккинчи болага 6,5 ойлик ҳисоб кўрсаткич билан – 10.517 тенге, учинчи болага  7,5 ойлик кўрсаткич билан  – 12.135 тенге, тўрт ва ундан кўп болага 8,5 ойлик кўрсаткич бўйича – 13.753 тенге тўланади.

Категория: Мои файлы | Добавил: кимсан | Теги: савол беринг
Просмотров: 4911 | Загрузок: 0 | Комментарии: 13 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 111 2 3 4 »
0
9 farcrey   (19.08.2013 17:31) [Материал]
meni savolimga xam javob yozilichi iltimos

0
11 кимсан   (07.04.2014 09:09) [Материал]
Жавоб қониқарлими?

0
8 farcrey   (19.08.2013 17:30) [Материал]
ozganllar bormi tez orada ozib ketkanlar bormi iltimos bo'lsa etila

1-2 3-4 5-6 7-7
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Имя *:
Email:
Код *:
Форма входа
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz